«Сувтекин»​. Сув текин бўлиши керакми?

Нега бутун дунёда тақчил ресурсга айланиб бораётган, яқин келажакда нефтдан ҳам қимматроққа баҳоланиши башорат этилган неъматнинг қадрига етолмаяпмиз? Сувтекин, дея атрофда кўп учрайдиган, қадри ва қиммати паст ашёларни атаб, сувни ҳам текин қилиб қўйдикми? «Ўзбекистонда сув кўп. Ариқлардан шалдираб сув оқади. Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган сўлим, бетакрор маконда яшаймиз»​, деган пафосли гаплар қисман ўтмишда қолиб кетди. Биз ҳақиқий вазиятдан бехабар қолиб кетяпмиз. Сирдарё ва Амударё каби трансчегаравий дарёларнинг Орол денгизига сувни тошқин олиб келмаётганига анча йиллар бўлди. Қорақалпоғистон ва […]

Батафсил

СУВ МУАММОСИ ҲАМКОРЛИКДА ЕЧИЛАДИ

Сув масалалари глобал иқлим ўзгариши муаммоларининг кескинлашуви оқибатида  долзарблашиб бормоқда. Марказий Осиё давлатларида ҳамкорликда сувга эга юқори давлатлар 

(Тожикистон, Қирғизистон) ва қуйи давлатлар (Ўзбекистон, Туркманистон) ўртасида ҳамжиҳатликда сув ресурсларини бошқариш, эгалик қилиш ва ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам бериш мақсадида 2019 йил 22-23 апрель кунлари Ўзбекистан ва Қирғизистон Подшоота дарёси кичик ҳавзаси кенгашининг иккинчи қўшма йиғилишини ўтказиш учун Наманган шаҳрига ташриф буюришди.

Батафсил

Бўзариқ ўтадиган қишлоқларда яшовчи, ирригация йўналишидан ўқиб келганлардан ҳам ариқни кенгайтириш ва сув муаммосини ечиш борасидан таклифлар чиқмайди.

На туман ҳокимлиги сув хўжалиги бўлими, на маҳалла фуқаролар йиғини ариқни кенгайтириш ва тозалаш, Ҳисорак сувомборидан келадиган мўл сувнинг маълум қисмини Бўзариққа буриб, ўттиз мингдан зиёд аҳоли су ичадиган ҳудуддуги муаммони ҳал қилгиси келмайди. Муаммо ечими эса озроқ ташаббус ва кўпроқ меҳнат холос…

Батафсил

CУВ – ҲАЁТ МАНБАИ ундан самарали фойдаланиш давр талаби

Сув – тириклик кафолати. Уни беҳуда сарфлаш келажакка нисбатан қилинган хиёнат ва эътиборсизлик билан баробардир. Шу боис халқимиз азалдан ушбу бебаҳо неъматни юксак қадрлаб, “Сувга тупурма”, “Қудуққа тош ташлама”, “Ариққа супринди ташлама” каби  ўгитларни бежиз айтишмаган.   Маълумки, дунё миқёсида ушбу бебаҳо неъматни асраш, ундан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, уларни асраш ва тиклаш учун аниқ чоралар кўрилмоқда. Аммо оби ҳаётдан оқилона фойдаланиш, оқова сувларнинг ифлосланиши каби ҳолатларнинг учраб туриши ачинарлидир, албатта. Масалан, Германияда оқова сувларнинг ярмидан кўпи, АҚШда эса учдан бир қисми тўлиқ тозаланмай дарё ва кўлларга қуйилмоқда. Франция, Англия, Бельгия, Голландия, Япония […]

Батафсил

Қўқон ва Нукус шаҳарларида сувни тежаш бўйича эко-марафонлар бўлиб ўтди

Сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда Қўқон шаҳрида (Фарғона вилояти) ўтказилган биринчи UzWaterАware эко-марафони доирасида бирваракайига бир нечта тадбир ўтказилди, суғориш харжларини 50 % камайтиришга имкон берувчи “гидрогель”дан фойдаланган ҳолда 2000 та кўчат ўтказиш бўйича маҳорат дарслари шулар жумласидан бўлди. Нукус шаҳрида эса эко-марафон Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг амалиётчи журналистлари ҳамда Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика бўлими талаблари учун сув-экология мавзусини ёритиш бўйича тренинг тариқасида бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган UzWaterAware […]

Батафсил

Уммон олдида турсанг ҳам…

Марказий Осиёда содир бўлаётган экологик муаммоларнинг 90 фоизи сув билан боғлиқ, дейилганда биргина Орол денгизи назарда тутилмайди, албатта. Бу йил Ўзбекистон ҳудудларида, жумладан, Навоий вилоятида ҳам сув тақчиллиги кучли сезилди. Мутахассисларнинг башорат қилишларича 2025 йилга бориб дунё аҳолисининг учдан бир қисми кучли сув танқислиги шароитида яшай бошлайди. Хўш, ушбу қимматли табиий неъматдан қандай тежаб-тергаб ва оқилона фойдаланиш мумкин? ОАВ вакиллари ва эколог-экспертлар ана шу саволга жавоб қидириб кўришди. Бу «UzWaterAware» сув масалаларидан хабардорлик лойиҳасини амалга ошираётган Европа Иттифоқи молиявий кўмагида […]

Батафсил

Мўйноқ туманига Жиззахдан 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиб келди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан партия фаоллари, вилоятдаги тадбиркорлар ва фермерларнинг беминнат ҳиссаси —  гўшт, мева, ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, пиёз, сабзи ҳамда тоза ичимлик суви жами 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жамлаган автокарвон Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига етиб келди.  Бу ҳақда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати    хабар бермоқда. – Партиямиз фаоллари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ва Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазиятнинг салбий оқибатларнинг олдини олиш ва […]

Батафсил

Ўзбекистонда бу йил яна сув танқислиги юз берадими?

Айни пайтда Чорбоғ сув омборида 512,5, Тошкент сув омборида 161,47 ва Оҳангарон сув омборида 79,05 миллион метр куб сув захираси мавжуд бўлиб, сув омборларидаги сув захираси 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 135 миллион метр кубга камайган. Ўтган йил эса ушбу сув омборларидаги сув заҳираси 2017 йилга нисбатан 7 фоизга камайиб, қарийб 400 минг гектар суғориладиган майдондаги экинларни суғоришда ўзига хос қийинчиликлар туғдирганди. Ушбу статистик маълумотлар соҳа мутасаддилари зиммасига қўшимча масъулият юклаши табиий. Лекин бу йил тоғларга қор ўтган йилгига нисбатан анча […]

Батафсил

Олтиндан қиммат обиҳаёт

Ҳозирданоқ дунёдаги аҳолиси 10 млн кишидан ортиқ 23 мегаполис ичимлик суви танқислиги ва оқава тизимлар етишмаслигидан азият чекмоқда. Энг мураккаб вазият Хитойда. Мамлакатдаги 600 шаҳардан 550 таси юқоридаги муаммога озми-кўпми дуч келган. Ҳиндистонда ҳам аҳвол ҳавас қилгудек эмас. Келажакда сувга талабнинг ошиб бориши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни озиқ-овқат муаммосини келтириб чиқаради.

Батафсил

Энг танқис ва ҳисобли манба. Миллионлаб инсонлар уни қидириб қитъадан қитъага кўчиб юришга мажбур бўлади

Фото: «UN.org» Экиннинг қони, деҳқоннинг жони бўлган сув масаласи бугунги кунда жаҳоншумул муҳим муаммолардан бирига айлангани рост. Обиҳаёт – тириклик ва ҳаёт манбаи. Сувнинг ифлосланиши табиийки, экологик муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Бутунжаҳон сув куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 22 март – «Бутунжаҳон сув куни» деб эълон қилиниб, 1993 йилдан буён халқаро миқёсда кенг нишонлаб келинади. Бундан мақсад инсониятни сувдан самарали фойдаланиш ва уни асраш, сув ресурсларини келажак авлодга яхши ҳолатда етказиб беришдир. Бугунги кунда 2,1 миллиарддан зиёд инсон уй шароитида хавфсиз […]

Батафсил

СУВ МУАММОЛАРИНИ ЁРИТИШДА ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛ КЕЛАДИ

Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Германининг BORDA уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ва экологиянинг барқарор тараққиёти йўлида саводхонликни ошириш ва ҳамкорлик, Таркиб 3” (UzWaterAware) лойиҳаси доирасида ташкил этилган давлат ташкилотларининг матбуот хизматлари ва мамлакатимиздаги ОАВ вакиллари учун самарали кампаниялар ташкил этиш ҳамда маҳаллий ва миллий даражада сув ва экология муаммоларини ёритишда турли инструментларни қўллаш бўйича тренинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Тренингнинг асосий мақсади Европа тажрибаси асосидаги энг яхши амалиётларни, конструктив журналистика, янгиликларни баён этиш, турли мақсадли […]

Батафсил

СУВ — ҲАЁТ МАНБАИ

Ер юзидаги 7 миллиарддан ошиқ аҳолининг 1,2 миллиарди тоза ичимлик сувига муҳтож, 2,3 миллиард одам санитария ҳолати талаб даражасига жавоб бермайдиган сувдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда ТАБИАТ бойликлари орасида сув алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у  тириклик манбаидир. Зеро, инсоният ҳаёти сув ва сув манбалари, аввало, чучук сувдан тежамкорлик асосида фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни тақозо этади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кундаги табиий офатлар, сув тошқинлари, сув етишмовчилиги, сув ресурсларининг ифлосланиши ва трансчегаравий сув муаммолари дунё халқларини яна бир бор сув ресурсларига нисбатан […]

Батафсил