Сув — олтиндан қиммат

Наманган шаҳридаги «Сайҳун» меҳмонхонаси конференциялар залида ўтказилган семинар-тренинг 1-кунида сув билан боғлиқ жуда қизиқарли маълумотларга эга бўлдик. Машғулотларни тажрибали тренер ва таниқли журналист Наргис Қосимова олиб борди.* Айниқса, «виртуал сув» ҳақидаги мавзу ажойиб экан. Яъни бу атама бирор маҳсулот учун сарфланадиган умумий сув миқдори, суммасига нисбатан ишлатилади. Мисол учун, 1 кг. ошга (ҳамма масаллиқларини ҳисоблаганда) тахминан 1 миллион сўмлик сув ишлатарканмиз. Чунки бу харажатларнинг ичида 1 кг. гуруч, гўшт, ёғ ва бошқаларни етиштиришга, ишчи меҳнатига кетадиган сув ҳисоби ҳам қўшилган!.. […]

Батафсил

Номга ярашмаган муаммо: Андижон туман “Бахт” маҳалласидаги “Шодлик” кўчасида  ичимлик суви, газ йўқ

Бир пайтлар туманларда “Сувоқава” ташкилоти тизимли равишда иш олиб борар, ҳар бир маҳалладаги аҳолига марказлашган ҳолда сув етказиб бериш иншоотларининг аниқ эгаси ва масъул ходимлари бўлган. Ўтган йиллар давомида мана шу тизимда хўжасизлик кузатилди. Андижоннинг жуда кўп қишлоқларидаги хонадонлар ўзларига ҳовлисидан қудуқ (качалка) кавлаб олиб фойдаланмоқда. Сувнинг таркиби, инсон саломатлигига хавф солиши назорат қилинмаяпти

Батафсил

Ҳаёт-мамот масаласи

Мамлакатимизда истеъмол қилинадиган сувнинг 20 фоизи ўзимизда шаклланади. Зарурий эҳтиёжнинг 80 фоизи трансчегаравий дарёлар сувларидан олинади. 2017 йили юртимизда 56 миллиард м3 сув истеъмол қилинганининг ўзи ҳам бу масала ҳаётимизда нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.

Батафсил

Минтақавий экологик муаммолар ва миллий устуворлик

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг барқарор суръати таъминланаётгани дунё ҳамжамиятида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг «ўзбек модели» сифатида тан олинган йўл тўғри эканининг исботидир. Ўтган давр натижаларига кўра, мамлакатимиз нафақат глобал инқироз таҳдидларига қарши тура олди, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръати ва халқ фаровонлигини таъминлади. Ўзбекистон бозор иқтисодиёти асосида ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш жараёнида табиатга маданиятли муносабатда бўлишга оид норматив ҳужжатларни ҳам қабул қилди. Бу кўпгина экологик муаммоларни бартараф этиш ёки таъсирини юмшатиш имконини берди. Марказий Осиёдаги сув муаммолари ҳақида гапирадиган […]

Батафсил

Оролбўйидаги балиқчилик қандай тикланмоқда?

Орол денгизи бир вақтлар дунёнинг энг йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири бўлган, аммо сўнгги 30 йил ичида бутунлай йўқолиб кетган. Унинг қуриган қисми 4 миллион гектарни ташкил қилади. Ушбу ҳудуднинг 1,3 миллион гектаридан ортиғи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерлар Жанубий Орол ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига тегишли. Орол экологик фожиаси бу ерда яшовчи аҳолига, экотизимга ва биологик хилма-хилликка катта миқёсда, қайта тиклаб бўлмайдиган зарар етказиб келмоқда. Анварбек Матмуратов. Фото: CABAR.asia Анварбек Матмуратов беш йил давомида балиқ овлаш билан шуғулланади. У бу йили […]

Батафсил

Австралиялик марафончи Орол денгизига пиёда бормоқда

18 ноябрь куни эрталаб австралиялик марафончи хоним Гули Емма Серафина Линдсей (Guli Mina) Нукус шаҳридан Орол денгизи сари югуриб кетди. Бутун дунё бўйлаб 100 кун ичида 100 та марафонни амалга ошираётган австралиялик хонимнинг мақсади – дунё ҳамжамияти эътиборини сув муаммосига қаратишдир. — Мен амалга ошираётган тадбир “Юз марафон, Юз кун, Битта сабаб: Сув” деб номланади. Қорақалпоғистонга ташрифимдан мақсад бу Орол атрофида муаммони кўрсатиш эмас, балки ушбу муаммони бартараф қилишда одамларнинг бирлашаётганини кўрсатиш ҳамда бутун дунё ҳамжамиятининг шунга эътиборини жалб қилишдир, […]

Батафсил

25 йилдан бери тоза ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган маҳалла

 Маълумки, сув — ҳаёт манбаи. Инсоният учун кундалик бирламчи эҳтиёж ҳисобланган тоза ичимлик суви дунё ҳамжамияти олдидаги глобал муаммодир. Мамлакатимизда ҳам мазкур муаммо долзарблигича қолмоқда. Фақат бизда айрим мутасаддиларнинг маъсулиятсизлиги, ўз вазифасига совуққонлиги сабабли.  Гап шундаки, Бекобод тумани 6-бўлим Теракзор маҳалласи аҳолиси мана неча йилдирки, сув муаммоси билан курашиб келади. Аслида, муаммонинг ечими маҳаллада фойдаланилмай келаётган сув минорасини ишга тушириш билан ҳал этилади. Аммо ечимга қадар бир қанча тўсиқлар бор. «Маҳалламизда 25 йилдан бери тоза ичимлик суви танқислиги бор. Бошқа, […]

Батафсил

ШАҲРИМИЗДА СУВ ТАНҚИСЛИГИ МУАММОСИ МАВЖУД(МИ?)

Бир киши умри давомида ўртача 75 тонна сув истеъмол қилади. Катта ёшдаги киши жисмининг 82 фоизини, олти ҳафталик эмбрионнинг 97.5 фоизини, янги туғилган чақалоқнинг ҳам организмининг асосий қисмини сув ташкил этади. Катта ёшдаги киши бир кеча-кундузда 2.5 литр сув истеъмол қилади, ундан 1,2 литри ичимлик сувига тўғри келади, 1 литри турли озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар таркибидаги сув орқали истеъмол қилинади, 0,3 литри организмда модда алмашинуви жараёнида пайдо бўлади. Инсоният тарихида  сув танқислиги билан боғлиқ муаммолар ҳеч қачон  бугунгидек долзарб бўлмаган.  Жумладан, […]

Батафсил

Олимлар сув танқислиги кучли бўлган мамлакатларни аниқлашди

Сувнинг мунтазам етишмаслиги (бир йилда бир ойдан кам бўлмаган муддат) сабабли жиддий муаммоларга сайёрамиз жами аҳолисининг учдан икки қисми, яъни 4 млрд га яқин одам дуч келади. Аввал олимлар, сувнинг етишмаслигидан 1,7-3,1 млрд одам азият чекишини тахмин қилишганди. Олимлар ўз тадқиқотларида компьютер моделидан фойдаланишди. Унда сайёрамизнинг одамлар яшайдиган ҳудуди 3,1 минг квадрат километрдан каттароқ қисмларга бўлиб чиқилди. Олимлар ҳар бир қисмдаги ҳар ойги сувга эҳтиёжни таҳлил қилдилар ва у ердаги сув захираларига баҳо бердилар. Ичимлик суви танқислигини сезаётган одамларнинг ярми Ҳиндистон […]

Батафсил

Фарғона: Сув учун икки километрга аравада

 Бекободликлар 2007 йилдан бери туман ҳокимиятидан бу муаммони ечишда ёрдам сўраб келади. Вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси бундан жуда яхши хабардор. Туман депутатларининг эшигига бир неча бор бош урилган. Уч ой бурун сенат вакили ҳам қишлоққа қадамранжида қилиб аҳвол билан танишди, дастурга киритиш ваъдасини берди. Бироқ иш силжий демаяпти.

Батафсил

Бу ёқда сув исроф бўлса кимни мукофотлаймиз?

Менда ичимлик сувидан самарали фойдаланиш борасида таклиф бор. Қизиқ, сув хўжалиги раҳбарлари ҳам шуни ўйлашаяптимикан?! Ўзбекистон ҳукумати сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Қарор билан вазирлик низоми, «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва вазирлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар тасдиқланди. «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ходимлари […]

Батафсил

Қосколлик Расулжон 800 метрдан уйига сув ташимайдиган бўлди

Нукус шаҳар прокуратураси шу йилнинг 20 июль куни Нукус шаҳрининг чекка қисмида жойлашган  “Қоскол-4”  “Жангабазар» МФЙда бўлиб аҳолининг муаммоларини ўрганди. Ўрганиш давомида “Жангабазар» МФЙда  истиқомат қилувчи Турсунова  Гулбаҳор бу ердаги муаммоларга айтиб ўтди: — “Жангабазар» МФЙга кўчиб келганмизга анча бўлди. Бу ерда 2007 йилдан бери сув муаммоси бизни қийнайди. 800 метр олисдан невараларимиз ёзнинг жазирамасида сув ташишади. Ўзингиз кўриб турган мана шу иссиқда улар ҳам ҳолдан тойиб, тез-тез касал бўлиб қолишаётганди. Одамлар уйларига бозордан нон кўтариб келишса, биз сув кўтариб […]

Батафсил

Ҳаёт манбаимиз исрофи ёхуд оби ҳаёт ҳақида ўйлар

Ўзбекистонда бир одам соқол олишга ўртача 20 литр сув сарфлайди. Бу ҳақда 2000 йил Олий Мажлисда бўлиб ўтган йиғилишда айтилган эди. Ўтган ўн саккиз йил мобайнида қанчадан қанча йигитларимизнинг соқоли чиқди-ю, аммо ўша сарфланаётган 20 литр сув 21 литрга чиқса чиққандир, аммо 19 литрга тушгани йўқ. Европаликлар эса соқол олишга 200 грамм сув сарфлайди. Бунинг сабаби бизнинг соқолимиз европаликларнинг соқолидан 100 баробар кўплигида эмас, биз шунчаки сув жўмрагини очиб қўйиб 100 баробар кўп сувни оқизиб юборишимизда, холос. Лекин бунинг акси […]

Батафсил

Мўйноқ ҳокимияти ичимлик суви танқислиги билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Аввалроқ Ўзбекистондаги айрим ОАВ Мўйноқда атиги бир йил аввал янги сув қувури ишга туширилган бўлса ҳам ичимлик суви йўқлиги ҳақида ёзганди. Мўйноқда шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотига кўра, 3%га яқин хонадон сув билан таъминланишда муаммога дуч келган, деб хабар берди Nuz.uz. Аввалроқ Ўзбекистондаги айрим ОАВ Мўйноқда атиги бир йил аввал янги сув қувури ишга туширилган бўлса ҳам ичимлик суви йўқлиги ҳақида ёзганди. “Бутун Мўйноқ сувсиз қолгани йўқ. Бу бутунлай ёлғон хабар. Бизнинг ҳисобимизга кўра, айни […]

Батафсил

Фарғоналик тадбиркор ҳаж ибодатига аталган маблағини маҳаллага сув чиқаришга сарфлади

Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий ўзининг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида саҳоват ва ҳиммат бобида фикр юритар экан, саховатни инсоният боғининг мевали дарахтига ўхшатади, одамийлик мамлакатининг мавжли уммонига, бу уммоннинг бебаҳо гавҳарига қиёс қилади. Орамизда ана шундай гавҳарга қиёс этгулик инсонлар кўплаб топилади. Улардан бири Бештерак маҳалла фуқаролар йиғинининг Ўрта қишлоғида истиқомат қилувчи саҳоватли ва олижаноб инсон Мамарасул ака Камоловдир. Мамарасул ака курсдоши Мунаввара опа Азизова билан турмуш қуриб, 3 қиз 1 ўғилни тарбияли ва зиёли қилиб камолга етказдилар. Уч қиз — […]

Батафсил

Энди Жомда сув муаммоси бўлмайди

Юртимизда бошланган хайрли ташаббус – “Обод қишлоқ” дастури бугун жуда катта кўлам ва аҳамият касб этган ҳолда давом этмоқда. Олис қишлоқларда бошланган ободонлаштириш ишлари самараси ҳудудларнинг кун сайин ўзгариб бораётган қиёфаси, одамларнинг турмуш тарзида ўз аксини топмоқда. Дастур асосидаги ишлар Самарқанд вилояти Нуробод туманида ҳам жорий йил февраль ойининг охирги кунларида бошланган эди. Вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи мазкур ҳудуднинг инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонлари ҳолатини ўрганиб, халқ билан мулоқот қилди. Қишлоқда мавжуд муаммоларни ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган […]

Батафсил

Сув йўқми ёки эътибор? Андижонда узоқ йиллар фойдаланилмаган темир қувурлар занглаб, яроқсиз аҳволга келиб қолган

Оқтепа маҳалласидаги Наврўз ва Ишчилар кўчаларидаги мавжуд тармоқларда 2003 йилдан буён ичимлик сув умуман йўқ. Водий гавҳари кўчасига эса, ҳатто, водопровод қувурлари ҳам ўтказилмаган. Шу билан бирга, маҳалланинг Ишчилар кўчасида жойлашган сув минораси ҳам 2003 йилдан  буён ишламайди.

Батафсил

Сувни асра, ҳаётингни сақла

  “Ҳаммомдан чиқа қол!” деб бақиради акангиз, ҳаммом эшигини тақиллатар экан. “20 дақиқадан бери ичкаридасан, бўла қол!” Ҳаммомда 20 дақиқа мобайнида сиз тахминан 400 литр сув сарфлайсиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир саа сув билан ғусл қилар эдилар – бу 2.03 литр бўлади. Абу Жаъфар ривоят қилади: “Отам ва мен Жаъбир бин Абдуллоҳ билан бирга бўлганимизда, бир киши ундан ғусл тўғрисида савол берди. У айтдики: “Бир саа сув сенга ғусл қилишинг учун етарли”. Савол берган киши: “Бир саа сув менга етмайди” деди. […]

Батафсил

СУВ ТАНҚИСЛИГИГА ҚАРШИ ТЕХНОЛОГИЯ

  Жорий йилда сув танқислиги бир томондан, жазирама иссиқнинг ҳаддан зиёд ошиши эса иккинчи томондан Қўза аҳволини янада қийинлаштириши турган гап. Шундай  пайтда ҳар қатра сувни асраб-авайлаш ва суғоришга алоҳида аҳамият қаратиш талаб этилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу йил икки, учинчи ва кейинги  суғоришни эгат оралатиб ўтказиш зарур. Шундай қилинса ғўза ниҳоллари ғовламайди ва айни пайтда бўйи паст ҳам бўлиб қолмайди. Лекин суғориш меъёри, муддати давомийлигини, тупроқнинг ҳолати (сув ўтказувчанлиги, механик таркиби, дала нам сиғими, нишаблиги ва бошқ.) муҳим ҳисобланади. Бундан […]

Батафсил

Сув танқислиги оқибатларини юмшатиш – парламент ва жамоатчилик назоратида

Жорий йил 29 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалалар қаторида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Албатта, Юртбошимиз кўтарган масалаларга барчамиз бирдек масъулмиз. Айтиш лозимки, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Давлатимиз […]

Батафсил

Бир томчи сувда ҳаёт бор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум бўлишича, сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар 162 мингдан 94 минг гектаргача қисқартирилади. Сув камайиб бормоқда ЕР юзининг 70 фоизи сув билан қоп­лангани ҳолда инсоният XXI асрга ичимлик суви танқислиги муаммоси билан кириб келди. Чунки мавжуд сувнинг 97,5 фоизи шўр, ичишга яроқсиз, фақат 2,5 фоизини ичимлик суви сифатида ишлатиш мумкин. Шунинг ҳам учдан икки қисми (!) муз ҳолатида, қолганини эса инсон нотўғри фойдаланиш оқибатида исроф қилмоқда. Истеъмолчилик юқори шиддат билан […]

Батафсил

Сув танқислиги салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишга бағишланган тадбир ўтказилди

Жорий йил кўклами об-ҳавоси меъёридан салқин ва қуруқ келганлиги сабабли сув танқислиги келиб чиқаётгани аграр соҳа ходимларидан бор имкониятлардан оқилона фойдаланиб, экин майдонларидан мўл ҳосил етиштиришдек тадбиркорликни, олимкорликни талаб этмоқда, деҳқончиликка янги инновацияларни, технологияларни, илм-фан ютуқларини, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш муҳим вазифага айланмоқда. Шу йилнинг 5 июнида Чойкўл овулидаги “Нуруллаев Бунёдбек” фермер хўжалиги пахта даласида 2018 йилда сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш бўйича семинар ўтказилди. Семинарга туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, […]

Батафсил

Сув танқислиги ундан оқилона фойдаланишни талаб этади

4 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 май куни ўтказилган видеоселектор йиҚилишида кўплаб долзарб масалалар, жумладан, қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислиги оқибатларини юмшатиш, ғўзадан кафолатли ҳосил яратиш бўйича ишлар муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгиланди. Тадбирда 1 июндан 1 июлгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” эълон қилинди. Бу борада илгари сурилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш вилоят Кенгаши сессиясининг муҳокама мавзусига айланди. Видеоселектор тарзида ташкил этилган сессияда вилоятдан […]

Батафсил

Ўзбекистонда сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар камайтирилади

Ўзбекистонда сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар 162 мингдан 94 минг гектаргача қисқартирилади. Бу ҳақда куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда маълум бўлди. Йиғилишда бу йил Ўзбекистонда ёғингарчилик нисбатан кам бўлгани, бунинг оқибатида аксарият ҳудудларда сув танқислиги юзага келгани, бундай ҳолат  сувдан оқилона фойдаланишни тақозо этиши алоҳида таъкидланди. “Шу мақсадда шоли экиладиган майдонларни 162 минг гектардан 94 минг гектарга қисқартириш, сув таъминотида муаммо бўлмаган Сирдарё вилоятида 7,5 минг гектар ерни Хоразм вилояти фермерларига, Жиззах вилоятида 5,5 минг гектар […]

Батафсил

Одамлардан хафа бўлган денгиз

(2- мақола) Марказий Осиёнинг Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилаётган «UzWaterAware» лойиҳаси доирасида  Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, “Ўзгидромет” мутахассислари, журналистлар иштирокида Оролбўйи ҳудудлари ва Орол денгизига медиатур ташкил этилди. Устюрт платосида анчагина юргач, бирданига  бетонланган йўл пайдо бўлди. Колонна бўлиб кетаётган “жип”лар текис йўлга чиққанидан ҳайрон бўлдик. Бир неча километрга чўзилган ва цивилизация белгисини билдирувчи йўл бироз ташландиқ ҳолда бўлсада, у текис йўл эди. — Бу собиқ ҳарбий аэродром, анови кўриниб турган […]

Батафсил

Медиатур: сув танқислиги муаммоларини ўрганишга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги экологик маркази томонидан ташкил этилган медиатурнинг асл мақсади ҳам аҳолига ва ёшларга сувдан оқилона фойдаланишни эслатиш ва бу борада зарур чораларни қўллашга қаратилган.

Батафсил

ОРОЛ ДЕНГИЗИ ИЗИДАН….

Устюрт пасттекислиги доимо одамлар билан гавжум бўлган. Ҳозирда пасттекисликда 1000 дан ортиқ турли даврларга тегишли бўлган қабрлар, маёқ  ва  неолит даврига тегишли 60 та тураргоҳ қолдиқларини кўрамиз. Кўҳна Ипак йўли ҳам айнан шу ердан ўтган. Устюртда  Белиули карвон саройининг аркаси, деворлари 4 м.

Батафсил