Ўзбекистонда сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар камайтирилади

Ўзбекистонда сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар 162 мингдан 94 минг гектаргача қисқартирилади. Бу ҳақда куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда маълум бўлди. Йиғилишда бу йил Ўзбекистонда ёғингарчилик нисбатан кам бўлгани, бунинг оқибатида аксарият ҳудудларда сув танқислиги юзага келгани, бундай ҳолат  сувдан оқилона фойдаланишни тақозо этиши алоҳида таъкидланди. “Шу мақсадда шоли экиладиган майдонларни 162 минг гектардан 94 минг гектарга қисқартириш, сув таъминотида муаммо бўлмаган Сирдарё вилоятида 7,5 минг гектар ерни Хоразм вилояти фермерларига, Жиззах вилоятида 5,5 минг гектар […]

Батафсил

Одамлардан хафа бўлган денгиз

(2- мақола) Марказий Осиёнинг Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилаётган «UzWaterAware» лойиҳаси доирасида  Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, “Ўзгидромет” мутахассислари, журналистлар иштирокида Оролбўйи ҳудудлари ва Орол денгизига медиатур ташкил этилди. Устюрт платосида анчагина юргач, бирданига  бетонланган йўл пайдо бўлди. Колонна бўлиб кетаётган “жип”лар текис йўлга чиққанидан ҳайрон бўлдик. Бир неча километрга чўзилган ва цивилизация белгисини билдирувчи йўл бироз ташландиқ ҳолда бўлсада, у текис йўл эди. — Бу собиқ ҳарбий аэродром, анови кўриниб турган […]

Батафсил

Медиатур: сув танқислиги муаммоларини ўрганишга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги экологик маркази томонидан ташкил этилган медиатурнинг асл мақсади ҳам аҳолига ва ёшларга сувдан оқилона фойдаланишни эслатиш ва бу борада зарур чораларни қўллашга қаратилган.

Батафсил

ОРОЛ ДЕНГИЗИ ИЗИДАН….

Устюрт пасттекислиги доимо одамлар билан гавжум бўлган. Ҳозирда пасттекисликда 1000 дан ортиқ турли даврларга тегишли бўлган қабрлар, маёқ  ва  неолит даврига тегишли 60 та тураргоҳ қолдиқларини кўрамиз. Кўҳна Ипак йўли ҳам айнан шу ердан ўтган. Устюртда  Белиули карвон саройининг аркаси, деворлари 4 м.

Батафсил

Жайҳун тугаган жой

Афсуски Судочье кўлига сафаримиз чоғида биз уларни учратмадик.  Аммо табиатнинг кушандаси бўлган инсон ана шу гўзалликдан баҳра олиш ўрнига йўқолиб бораётган Судочье ҳайвонот дунёсини ҳам йўқ қилиш арафасида. Ноқонуний ов, тақиқланган жойларда балиқ турларини ташлаш оқибатида Судочьеда истиқомат қиладиган қушлар сонининг камайишига сабаб бўлаётир.

Батафсил

Сув муаммоси: Биргина қудуққа қараб қолган маҳалла тақдирига ким масъул?

Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади: 21 асрда сув учун доимий равишда ҳақ тўлаб келаётган кишиларни сувсиз қолдириш ҳали-ҳамон учраб тургани тўғримикан? Нима учун 1 ойдан бери қўшни туманга 1-2 километрлик масофани босиб, керак бўлса эшак араваларда сув ташиб келаётганини билиб, кўриб туриб уларга ёрдам кўрсатилгани йўқ?

Батафсил

СУВНИ ТЕЖАШ КЕРАКМИ?

.Бугунги кунда республикамизда  1 кубометр сувнинг нарҳи 180 сўм бўлиб, бу Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга сарфланаётган харажатлардан анча пастдир. Вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбарининг ўринбосари П.Шукуровнинг айтишича, ичимлик сувининг нархи арзон бўлганлиги сабабли аҳоли уни исроф қилади, эртанги кунни ўйламасдан ҳовли, томорқаларни суғориш, кўп қаватли уйларнинг аҳолиси эса хаттоки ёзда уйни салқинлатиш учун жумракларни ёпмасдан, сувни оқизиб қўйиш, сантехника носозликларига бефарқликлари натижасида неча минг литр сув канализация қувурларига  оқиб кетиши ҳолларини кузатиш мумкин

Батафсил