ЭКОТУРИЗМ: ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕОПАРК ОЧИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда Китоб геологик қўриқхонасини туристлар учун ноёб геологик маршрутни очишни режалаштиришмоқда. Қайд этилишича, Зинзилбоғ кесмаси Эмса базаси эталон стандартларига тўла жавоб берувчи дунёнинг ягона ноёб геологик ёдгорлиги бўлишига қарамай, шу пайтга қадар у фақат олимлар учун очиқ бўлган ва бу борада икки қўмита вакиллари 2 август куни янги маршрут очилишини маълум қилишган. Мазкур жой бундан 410 миллион йил олдин Дунё океанидан ернинг ажралиб чиқиш жойларидан бири сифатида ноёб геологик […]

Батафсил

ИЛК ТАҚВИМЛАР ХИТОЙДА ПАЙДО БЎЛГАН

Биринчи тақвимлар Хитойда пайдо бўлган деса, ҳеч ким ажабланмаслиги табиий. Чунки Чин юрти қадимдан ихтиролар мамлакати бўлиб тарихга кирган.  Астрономия фан сифатида эрамиздан аввалги 2 минг йилда шаклланган бўлса-да, Хитойда биринчи тузилган тақвимлар эрамиздан аввалги 3 минг йилликларга тўғри келади. Хань сулоласи (эрамиздан аввалги 2 минг йилликнинг 202–220 йиллари) бошқаруви даврида хитойликлар кўплаб осмон жисмлари ва юлдузларнинг жойлашувини аниқладилар,юлдузлар харитасини тузишга муваффақ бўлдилар. Унда Қутб юлдузи атрофида жойлашган 28 юлдузлар туркуми акс эттирилган. Харитага асосан юлдузли осмон 4 қисмга, яъни 7 тадан юлдузлар туркумига ажратилган. Бунда 12 бурж юлдузлар туркуми алоҳида ўрин эгаллайди. […]

Батафсил

Фил шербаччани сувсизликдан қутқарди

Жанубий Африка Республикаси Крюгер миллий боғида истиқомат қилувчи фил иссиқда сув ҳавзасига ета олмаган она шерга боласининг нобуд бўлишига йўл қўймай, шербаччага ёрдам бериб, уни кўтарганича сув ичишга олиб борган. Ҳайвонот дунёсидаги мазкур меҳр-оқибат дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари олқишларига сазовор бўлиб, 300 мингдан ортиқ «лайк» йиққан.

Батафсил

СУЛТОНЛАР САРОЙИ, ЁКИ “ТОПҚАПИ”ДА БИР КУН

Истамбулдаги султонлар саройи ҳақида эшитмаган инсон камдан кам топилса керак. Айниқса мамлакатимизда тарихий турк сериаллари, хусусан “Муҳташам юз йил”, “Кёсем султон” тарихий сериаллари орқали машҳур бўлган Топкапи саройига бориш иштиёқи Истамбулга қўнганимданоқ пайдо бўлган эди. Ниҳоят афсонавий ва тилларда достон сарой ёнидамиз. Унинг ичкарисига киришдан олдин   тарихига назар ташласак. Топкапи, таржимада тўп дарвозаси деб таржима қилиниб, султон ҳар гал саройдан ташқарига чиққанда,  тўпдан ўқ отилган. Христианлик динига қадар бу ерда Византия  акрополи бўлган. 4 асрга қадар Авлиё Ирина черкови жойлашган.  […]

Батафсил

ОМОНХОНАНИНГ МЎЖИЗАКОР БУЛОҒИ

Сурхондарё вилоятидаги Омонхона қишлоғи Бойсун туман марказидан 16 километр узоқликда жойлашган. Унинг атрофи бир-бири билан елка тирашган қир-адирликлар билан ўралган. Табиати сўлим. Тоғдан эсиб турадиган шабада киши қалбига ором бахш этади. Бу ерда минг нафардан ортиқроқ аҳоли, 150 хўжаликда умргузаронлик қилишади. Гапнинг сарасини айтганда, Омонхонага Оллоҳнинг назари тушган. Кекса одамларнинг нақл қилишларича, ўтроқ аҳоли ҳозиргача ўткир юқумли касалликларга чалинмаган. Улар сариқ касаллиги у ёқда турсин, ҳатто ошқозон ичак касаллиги билан ҳам оғримаган, хатто бу ерда ҳеч ким шу пайтгача юқумли […]

Батафсил