Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди

Куни кеча «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ҳудудларида ёлғиз кезиб юрган қўнғир айиқ боласини топиб олишгани ҳақида хабар берган эдик. “Кичкинтойнинг вазни жуда оз. Айиқлар одатда қишги уйқуга кетишдан олдин, совуқ ҳавода уларни ҳимоя қилиб, кўкламгача етиб олишга имкон берувчи қалин ёғ қатламини йиғишлари лозим эканлиги инобатга олсак, айиқча омон қолмаслиги мумкин эди.Шунинг учун жониворни бизнинг реабилитация марказимизга ўтказиш лозим деб топилди” дейди ҳайвонот боғи ахбарот хизмати. Айни чоғда у мутахассислар назорати остида, улар айиқчага қулайлик яратиш учун барча имкониятларни […]

Батафсил

Ов қилиш қоидаларини бузган овчига 4 млн 200 минг сўм жарима белгиланди

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят Чегара қўшинлар ҳамкорликда Тупроққалъа туманида ўтказилган навбатдаги экологик назорат тадбирлари давомида фуқаро Б.Х ов қилиш қоидаларини бузиб 4 та ўрдак овлаганлик ҳолати аниқланган. Aниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Б.Хга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари яни 3 млн сўм жарима ва табиатга йетказилган зарари учун 1 млн 200 минг сўм ҳисобланибди. Бу ҳақида бизга Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Батафсил

Қизил китобга киритилган сақоқушни овлаган фуқаронинг шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда пушти сақоқуш овланиб, шафқатсизларча ўлдирилган тасвир тарқалди. Табиат вазирлиги инспекторлари ва “Экологик патруль” гуруҳи ҳолат содир бўлган манзилни ва фуқаронинг шахсини аниқлади. Вазирликнинг «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда ҳолат Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда содир бўлгани ва фуқаро E.Д. бир бош сақоқуш (пеликан)ни қармоқ ёрдамида ушлаб, нобуд қилгани аниқланди. Мазкур ҳолатда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари бузилган. […]

Батафсил

Бўри табиат бағрига қўйиб юборилди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида ўтказиладиган кўпкари учун Зомин қўриқхонасидан бўри олиб келиниши ҳақида тарқалган хабар юзасидан Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Экология ҳамда Ички ишлар бошқармалари ходимлари томонидан тезкорлик билан ҳамкорликдаги ўрганиш ишлари олиб борилибди.  Бу ҳақида таҳририятимизга Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Сирдарё вилояти экология бошқармаси ҳамда Ички ишлар ходимларининг ўрганишларида видеотасвирдаги фуқаролардан бири Ховос туманининг “Истиқлол” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Р эканлиги аниқланди. Ўрганишлар давомида Ш.Р кўпкарига соврин учун бўри қўйишни мақсад қилгани, видеотасвирдаги ҳолат Жиззах вилоятининг Зомин […]

Батафсил

Қизалоқ ғамхўрлик қилаётган ёввойи қуш табиатга қўйиб юборилди

Жондор тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига телефон орқали ўзларининг уйида ёввойи қушни парваришлашаётгани ва табиатга қўйиб юбориш бўйича мурожаат келиб тушган. Хабарни олган инспекторлар айтилган манзилга боришганида, Луизанинг яқинлари қизалоқ ғамхўрлик қилаётган ёввойи қушни кўрсатишади. Маълум бўлишича, Луиза ташқарида уча олмай турган қушни кўриб қолган ва уни парваришлаш учун ўзи яшаб турган уйга олиб келиб, парваришлаган. Инспекторлар қушнинг катта қўнғир эканини аниқлашди ва унинг ҳолати яхши экакни эътиборга олиб, Зарафшон дарёсига қўйиб юборишди. Бизга бу ҳақида Бухоро вилоят […]

Батафсил

Ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди

2023-йилнинг 24-январ куни Сурхондарё вилоятида жойлашган “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ушбу хўжалик ходимлари томонидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилган, Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг сайтимизга хабар беришича. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Тян-шан қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда. Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида унинг ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши ҳамда браконйерлар томонидан овланиши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, Табиат ресурслари вазирлиги томонидан айиқ боласи ветеринария кўригидан […]

Батафсил

Дарахтлар озод қилинди

Сир эмаски, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам баъзи бир ҳолатларда фуқаролар томонидан дарахтларнинг таг қисмигача бетонлаш ҳамда тана қисмига ёритиш чироқ мосламаларини ўрнатишдек вазиятлар ҳамон кузатилмоқда. Каналимизда Учтепа туманининг 11-мавзесида жойлашган Шаҳрисабз кафеси ёнидаги дарахтларга ҳам чироқ мосламалари ўрнатилганлиги тўғрисидаги бизга келиб тушган мурожаатни эълон қилган эдик. Хабар юзасидан назорат тадбирлари олиб борилиб, ижобий натижаларга эришилганлигини маълум қиламиз. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, бартараф этиш мақсадида “Экологик патрул” ишчи гуруҳи аъзолари мунтазам равишда аҳоли билан ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Батафсил

Жиззахда арчалар назоратга олинди

Кеча каналимизда «Жиззах шаҳри Бобур МФЙдаги арчалар хавф остида» мазмунда обуначимизнинг мурожаатини берган эдик. Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Жиззах шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида Жиззах шаҳри Бобур МФЙ И.Каримов кўчасида яшовчи фуқаро томонидан Жиззах шаҳар ҳокимининг қарорига асосан  ўқув маркази учун бино қурилиши ишлари бошлаганлиги маълум бўлган. Қурилиш майдони атрофида 6 (олти) дона ўсишдан тўхтамаган арча (Можевильник) дарахтлари борлиги ва ушбу дарахтлар кесилмаганлиги аниқланган. Давлат инспекторлари томонидан фуқарога Ўзбекистон […]

Батафсил

Ҳақиқат ва уйдирма: Қизил китобга киритилган кўк суғурлар ўпка саратонига давоми?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти камёб ҳайвонлар ҳисобини юритиш ва кадастри лабораторияси ходими Шаҳзод Деҳқонов ўзининг Facebook-саҳифасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўк суғурларнинг қирилиб кетаётгани ҳақидаги видеомурожаатни жойлаштирди. Кўк суғурлар — йўқолиб бораётган, локал тарқалган ғарбий Тянь-Шань эндемик кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. «Ўтлоқлардан чорвачиликда ҳаддан зиёд фойдаланиш, браконьерлик, чўпон итлари ва табиий кушандалар (бўри, тулки, бургут, илвирс) томонидан таъқиб қилиниши, касалликлар сабабли ушбу тур кундан-кун камайиб боряпти», — деган Шаҳзод Деҳқонов. Видеомурожаат Ангрен платаси, Наманган вилояти Поп туманига тегишли […]

Батафсил

[:UZ]ТОШКЕНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИДА ҲАЙВОНЛАР НИМА ЕЙДИ?[:]

[:UZ]Ҳайвонот боғи деганида кўзимиз олдига оч қолган, очликдан силласи қуриган жониворлар келади. Чунки вилоятларнинг аксарият ҳайвонот боғларида аҳвол шундай. Аммо Тошкент ҳайвонот боғига Ўзбекистон  давлат жаҳон тиллари университети Медиа ва коммуникация факультети ва Ўзбекистон  журналистика ва оммавий коммуникация  университети Интернет журналистика факультетининг талабалари билан бўлган экскурсиямиз бу фикрлар Тошкент ҳайвонот боғига тегишли эмаслигини кўрсатди. Ҳайвонот боғида бугунги кунда 336 турдаги ҳайвонлар ва 6 минг турдаги балиқлар билан биргаликда  8 мингга яқин жониворлар яшашади. Тошкент ҳайвонот боғининг илмий ходими Фируза Мирсолихова […]

Батафсил

Навоий вилоятида қурилиш майдончасида яшовчи жониворлар қутқарилди

Навоий вилоятидаги қуёш фотоэлектр станцияси қурилиш ҳақидаги мақолани ўқишимиз биланоқ майдондаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бизни ташвишга солди. Аниқланишича, лойиҳа қурилиш майдонида тошбақалар яшаши аниқланган ва “Тошбақаларни қутқариш” операцияси муваффақиятли ўтказилган. Лойиҳа инвестори БAAнинг “Masdar” компанияси ҳисобланади. Белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, худуддаги ишларни бажаришдан аввал, қурилиш майдони вақтинчалик тўсиқлар, маркировка ленталари ва бошқа чоралар ёрдамида аниқ белгиланган. Сўнгра тупроқни экологик жиҳатдан ўрганиш босқичи амалга оширилган. Бу ҳудудда Марказий Осиё тошбақаларининг қишлаши учун мос чуқурчалар аниқланган, шу муносабат билан 2020 […]

Батафсил

[:ru]»На территории парка имени Гафура Гуляма не пострадает ни одно дерево…»[:UZ]“Ғофур Ғулом номидаги боғда битта ҳам дарахт кесилмайди…”[:]

[:ru]В нашем канале t.me//ekologuz мы давали опасение нашихподписчиков, что часть зеленых насаждений в  парке имени Гафура Гулма города Ташкента будет уничтожена. В парке мы встретились с его директором Отабек Мирзажоновым. -Наша компания «BMP SMART DECISION PRIVATE LIMITED», которой была доверена дальнейшая судьба парка культуры и отдыха имени Гафура Гуляма, сильно дорожит доверием, оказанным нам со стороны правительства Узбекистана. Так как сохранение зеленых зон, парков культуры и отдыха является одним из самых приоритетных вопросов, в период активного развития страны, говорит он.- […]

Батафсил

[:UZ]Экоинспекторлар нега қуролланмаган?[:]

Тахтакўпир туманида 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаган браконьерлар қидирилайётгани ҳақида  кўпгина ОАВлар ёзди. Ижтимоий тармоқларда постлар қўйилди.  Вовеа эса бундай бўлган эди. Жорий йилнинг 12 декабрь куни Экология  қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари Тахтакўпир туманида тезкор рейд тадбирини ўтказган. Унда соат тахминан 14:00ларда Тахтакўпир тумани «Қоныраткол» ОФЙ чўл ҳудудида инспекторлар томонидан номаълум шахслар “Уаз 469” русумли ранги кулранг автомашина билан турганлиги аниқланган. Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб, воқеа жойидан яширинган. Инспекторлар номаълум шахсларнинг 5 км масофагача изидан борган. Шунга қарамай браконьерлар инспекторлардан қочиб […]

Батафсил

Открылся визит-центр Чаткальского государственного биосферного заповедника

В рамках совместного проекта  «Устойчивое использование природных ресурсов и управление лесами в ключевых горных регионах, важных для глобально значимого биоразнообразия»  ПРООН, Глобального экологического фонда (ГЭФ) и Госкомэкологии Республики Узбекистан был открыт визит центр  Чаткальского государственного биосферного резервата в Паркентском  районе Ташакентской области.   Постоянный представитель ПРООН в Узбекистане Матильда Димовска на торжественном открытии отметила, что ПРООН поддерживает Республику Узбекистан в решении вопросов сохранения биоразнообразия, в частности с упором на горные экосистемы, такие как Западный Тянь-Шань (Чаткальский, Пскемский, Угамский и Кураминский […]

Батафсил

ОДДИЙ СИГИР ҲАҚИДА ҒАЙРИОДДИЙ ФАКТЛАР

Энг қизиқ фактлар сигирнинг биологик хусусиятлари билан боғлиқ. Масалан, бир сигир бир суткада 40 минг маротаба овқатланиш учун оғзини қимирлатар ва кавш қайтарар экан. Бир кунда у ўртача 36 литр сув ичиб, 24 соатдан 8 тасини овқатланиш учун сарфлайди. Бир суткада 25 литр сулак ишлаб чиқариб, ҳидни 10 километр узоқдан сезади. Оғирлиги 500 кг. бўлган сигир бир йилда 10 тоннагача гўнг чиқариб, агарда Ўзбекистондаги мавжуд қорамолларни олсак, уларнинг гўнги бемалол биоёқилғи сифатида қайта ишланиб, йилига 100 млн кВт гача қувватни […]

Батафсил

6 нафар кийикни ўлдирган браконьерлар қўлга олинди

Судочье-Ақпеткей давлат буюртма қўриқхонасининг ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Судочье-Акпеткей буюртма қўриқхонаси давлат инспекторлари томонидан экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан Тахтакўпир тумани ҳудудида назорат тадбирлари амалга оширилган. Ушбу тадбир давомида Тахтакўпир тумани «Дауқара» ОФЙ ҳудудида УАЗ русумли автомобил давлат инспекторларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган. Давлат инспекторлари томонидан ушбу УАЗ русумли автомашина 35 км узоқликгача кузатиб келинган. Ушбу автомашинадаги шахслар  қочиш вақтида йўл бўйига кийикларни ташлаб, ноъмалум томонга яширинган. Воқеа жойига Орол табиатни муҳофаза […]

Батафсил

Ҳиёбонларни асраб қолайлик!

Маълумки, бу йил ҳам пандемия туфайли ОТМларга кириш имтиҳонлари, очиқ майдонларда, стадионларда ўтказилмоқда. 2021-2022 ўқув йили учун 130дан ортиқ ОТМларга кириш имтиҳонлари асосан марказий стадионлар, олимпия заҳиралари коллежлари майдонларда бўлиб ўтмоқда. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, бу йилги кириш имтиҳонлари учун 1 миллион 237 минг 904 нафар абитурент рўйхатдан ўтган. Ёзнинг ниҳоятда иссиқ шароитида эса фақатгина пойтахтда тест синовлари яшил ҳудудлар, яъни Ботаника ҳамда “Ғалаба” боғларида ўтказилмоқда. Бошқа бирон ҳудудда ОТМларга кириш имтиҳонлари соя-салқин истироҳат боғлари ёки ҳиёбонларда ташкил этилгани […]

Батафсил

НАВОИЙ ҲАЙВОНОТ БОҒИ ЁПИЛДИМИ?

https://t.me/ekologuz обуначилари  ҳайвон ва қушлари Тошкент ҳайвонот боғига кўчирилган Навоий ҳайвонот боғи ҳақида кўп савол беришади. Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра,  Навоий шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи” (“Ferz Umid”МЧЖ) тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилди. Ушбу ҳайвонот боғида 2 (икки) маротаба ўрганиш ишлари ва 1 (бир) маротаба текшириш ишлари олиб борилди. Жумладан: Биринчи ўрганиш; 2020 йилнинг 22 ноябрда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Навоий шаҳар ҳайвонот боғидаги жониворларнинг қафаслари абгор ҳолатда эканлиги тўғрисида”ги мурожаат Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария ва […]

Батафсил

СПАСЕНИЕ МАЛЫШКИ МОРХУРА

В начале лета этого года в Ташкентский зоопарк попала маленькая винторогая козочка. Сотрудники охотничьего хозяйства филиала Falcon Hunting Solutions в Сурхандарьинской области отбили ее у собаки пастуха. Вместе с инспекторами Сурханского Государственного заповедника был составлен акт и при поддержке Госкомэкологии краснокнижное животное передано в Ташкентский зоопарк. При осмотре ветеринарным специалистом зоопарка у винторогого козла была обнаружена черепно-мозговая травма. Возраст ее был примерно 30-35 дней. У нее были две глубокие раны на голове в области затылка, оставленные клыками пастушьей собаки. Немедленно […]

Батафсил

Морхур Кичкинтойнинг қутқарилиши

Сурхондарёдаги Falcon Hunting Solutions овчилик хўжалиги ходимлари  Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган тоғ эчкиси, морхўрнинг боласини чўпон итларидан қутқариб қолишган. Сурхондарё давлат қўриқхонаси ходимлари, Экология Қўмитаси билан биргаликда қўзичоқни Тошкент ҳайвонот боғига топширишган. Ветеринар кўригидан ўтган қўзичоқнинг бош  қисмида ит тишларидан иборат жароҳатлар аниқланган. Даволаш натижасида қўзичоқ тўлиқ тузалган, хаттоки уни ҳар уч соатда шиша идишда сут бериш учун тунги навбатчилик ҳам ўрнатилди.  Кичкинтой лақаби берилган қўзичоқ Ҳайвонот боғининг “Туёқлилар” бўлимига қўйиб юборилган. Аммо бироз вақт ўтгач Кичкинтой яна касалланди. Кичкинтой […]

Батафсил

Елена Быкова: «Сайгаки практически исчезли в Узбекистане, но их популяцию можно восстановить»

Сайгаки с древних времен обитают на территории Центральной Азии. Наши предки всегда оберегали сайгаков, считая, что эти животные оберегают от всякого зла их дом, их земли, Родину. Но конец ХХ века и начало ХХI века ознаменовался массовом истреблением этих мирных животных, которые являются важным звеном экосистемы Центральной Азии, в том числе и Узбекистана. Сегодня их почти нет на территории республики, а заказник «Сайгачий» практически пуст. Можно ли восстановить популяцию сайгака? На этот и другие вопросы ответила исполнительный секретарь Международного альянса по […]

Батафсил

АЙИҚ БОЛАСИ НЕГА ЎЛДИРИЛДИ?

Афсуски, Ангрен шаҳри Дукент мавзесида  видеога олинган айиқ боласи ўлдирилганлиги хақида хабар тарқалди. Агарда шу ахборот рост бўлса, жуда ачинарли ҳолат. Зеро, Қашқадарё, Наманганда қўнғир айиқ “одамларга ташланди” деб ўлдирилган ва жиноятчилар шу билан оқланган бўлса,  бу сафар жониворни ўлдирганни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Юртдошларимиз шу қадар жоҳиллик ботқоғига ботганки, Ўзбекистон ҳудудида бирорта қимирлаган жонзот қолмаслигига ҳаркат қилишади. Бундай бешафқатликка қачон чек қўйилади? Қачон Нафақат Ўзбекистон, балки Халқаро қизил китобга кирган, демакки  бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган жониворларни […]

Батафсил

Улар ҳайвон ва қушларни лицензия асосида ов қилишмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда овчиларнинг ов жараёнларидан кейинги суратлари тарқалиб боряпти. Овчилар ижтимоий тармоқда ушбу суратларни мақтаниш учун тарқатмоқда. Сизда албатта «Нима бўлибди, ов мавсуми очилган-ку?» дейишингиз мумкин. Овчиларнинг ҳам лицензияси бордир. Аммо ҳар бир ижтимоий тармоқларда тарқатилган сурат янада фойдаланувчиларни ҳайвон ва қушларни ўлдиришга бўлган иштиёқини кучайтиради. Суратларга эътибор бериб қарасангиз овланган ҳайвонлар давлат рақами 75V463KA бўлган «Дамас» русумли машина олдида бир неча маротаба суратга олинган. Демак ушбу ҳолат Сурхондарё вилоятида бўлган. Хўш, шу ўринда савол туғилади улар ҳайвон ва қушларни […]

Батафсил

КЕЛИНГ ҲАММАСИНИ ОТИБ ЎЛДИРАМИЗ ЁКИ АКТЁРЛАРИМИЗГА МУРОЖААТ

Бугунги кунда ёшлар ҳаётида тарбиявий роллари билан танилиб келаётган Фотиҳ Насимов ўзининг фасебоокдаги шахсий саҳифасига “Охотник и добыча, в жизни часто меняются местами…” номи билан қўлида овланган Каклик ва Қуёнини ушлаб турган ва оловда пишиб турган Қуён суратини эълон қилган. Нима актёрларимиз орасида овчилик борасида челенж эълон қилинганми? Фотиҳ Насимовнинг ов қилиш борасида лицензияси бор деган умиддамиз. Бундан олдин каналимизда актёр Маҳмуд Турсуновнинг инстаграм саҳифасида лочиннинг боласини икки оёғи қалин иплар билан боғлиқ ҳолатда ушлаб тургани акс этган видеони эълон […]

Батафсил

ЖОНИВОРЛАРНИ УРИБ ЮБОРГАН ҲАЙДОВЧИЛАР НЕГА ЖАРИМАГА ТОРТИЛМАЙДИ?

[:ru]Сўнгги пайтлари юртимизда  ҳайдовчилар томонидан жониворларни машинада уриб юбориш ҳолатлари кўпаймоқда. Ҳайвон ва қушлар нобуд бўлиб,  чалажон бўлиб қолганларга эса ҳаттоки  инсонийлик юзасидан ёрдам ҳам кўрсатилмайди. Масалан, ўтган ҳафта Қуйлуқ -1 да  итни уриб юборишган, чалажон кучукка утган кетган сув, нон бериб туришган. Кечагина ekologuz телеграм канали  обуначиларидан бири:  “Олий Мажлис биноси ёнида анчадан буён пойтахтда йўқ бўлиб кетган олмахонни машина  уриб юборди. Ҳеч бўлмаса жасадини четга олай деб тўхтадим, карнтин пайтида яна пайдо бўлишибди. Афсус, уриб юбориб, хаттоки тўхтамади […]

Батафсил

БУХОРОДА НЕГА ДАРАХТЛАРНИ ЁМОН КЎРИШАДИ?

Бухорода дарахтларнинг нотўғри буталиши оқибатида қуриши. кесилиши ҳақида илгари ҳам бир неча марта каналимизда ёзган эдик. Бу саарги ҳолат ҳаммасидан ҳам ўтиб тушди, чоғи. Каналимиз обуначисидан келган мурожаатга кўра, Бухородаги 32-сонли Меҳрибонлик уйи олдидаги мевали ҳамда 54 дона дарахтлар ва буталарнинг (24 таси мевали дарахтлар, 30 та манзарали дарахтлар), шундан 5 та ўрик дарахтини кўчиришга (иссиқда бу дарахтлар ҳам кўчирилса, қуриб ўлади!) , 15 та ўрик ва 21 та манзарали дарахтни қурилиш ишларини бошлаш учун кесишга Экологик хулоса берилган. “SHARQ […]

Батафсил

8-август — Халқаро мушуклар куни

2002 йил 8 август  кунидан бошлаб, Халқаро ҳайвонлар фаровонлиги жамғармаси ташаббуси билан  бутун дунёда Халқаро мушуклар куни, нишонланади. Мушуклар кунида  уларнинг эгалари ўзларининг уй ҳайвонлари учун ўйинчоқлар ёки уларни даволаш учун дори воситалари сотиб олишади, дайди мушукларга ғамхўрлик қилишади. Мушуклар ҳақида қизиқарли маълумотлар: Қадим замонлардан бери мушуклар дунёдаги энг кенг тарқалган уй ҳайвонидир. Ер юзидаги барча аҳолининг қарийб 80 фоизи уй ҳайвонларини боқишади, ва уларнинг ярмидан кўпи мушукларни, ундан кейин итларни ташкил қилади. Мушуклар одамлар учун фойдали бўлган бир қатор […]

Батафсил