ЗОМИН ХАЛҚ БОҒИ: КЕЛГУСИ АВЛОДГА НИМА ҚОЛАДИ?

Жаннатмакон Ўзбекистоннинг бетакрор гўзалликка эга гўшалари жуда ҳам кўп. Баҳорда чўл, ярим чўл ва даштлар баҳорий чечакларга бурканиб, инсонни ўзига жалб этса, ёзнинг жазирама иссиғида барча тоғларнинг салқин бағрига ошиқади. Ҳудуднинг тоза ҳавоси, салқин сувларидан баҳраманд бўлишни истайди. Юртимизнинг ажойиб, баҳаво масканларидан бири бўлган Зомин халқ боғи Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказидан   25 км. узоқликда жойлашган. Халқ боғи шимолдан жанубга — 30 км, шарқдан ғарбга эса 17 км. гача чўзилган. Халқ боғи  1976 йили 8 сентябрда ташкил этилган бўлиб,  майдони  24110 гектар, […]

Батафсил

“Экобозор”да экологик тоза маҳсулот сотиладими?

Тошкент аҳолиси ўзи учун бозорларнинг янги кўринишини “кашф” этди. Пойтахтимизнинг турли туманларида фаолият юритаётган экобозорлар аста-секинлик билан ўз харидорларига эга бўлмоқда. М.Содиқов, харидор. -Менга айнан «Экобозор»дан харид қилиш жуда ҳам ёқади. Чунки бозор ҳудуди жуда тоза, озода, тартибли. Албатта, сотилаётган маҳсулотларнинг сифати ҳам юқори. Ш. Лазизова, харидор -“Экобозор”даги маҳсулотларнинг нархи  бошқа бозорларникига нисбатан бироз юқори, аммо супермаркетдан арзон. Аммо шунга қарамай,  бу ердаги озодалик ва тартиблилик менимча кўпгина харидорларни бу ерга жалб этади. Ecobozor— бу супер маркет ва бозорларнинг энг яхши […]

Батафсил

ҚАШҚАДАРЁДА “БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ” АКЦИЯСИГА СУВНИ ТЕЖАШ ЭКО-МАРАФОНИ UZWATERAWARE БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА  СТАРТ БЕРИЛДИ

Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида ташкил этилган «Юксалиш» умуммиллий харакати ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир миллион дарахт»  акциясига «Сувни тежаш эко-марафони» UzWaterAware билан ҳамкорликда старт берилди. Акциянинг мақсади- ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига  қарши курашиш,одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборини жалб қилишдир. Ушбу лойиҳа  йилда икки маротаба куз ва баҳор фаслида ўтказиш режалаштирилган. -Боғимиз 8 гектар майдондан иборат бўлиб, унда  мингдан ортиқ дарахт мавжуд. Акция доирасида қрим соснаси экилди. Бизнинг кўчатлар ҳамма жойда […]

Батафсил

КИМЁВИЙ ИДИШ ЮВИШ ВОСИТАЛАРИ СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИМИ?

Бугун ҳар бир аёл  ўз ошхонасини замонавий идиш ювиш воситаларсиз тасаввур қила олмайди. Бир-икки томчи дастмолга томизилган кимёвий восита ҳар қандай ёғлиқлик даражаси мавжуд идишни топ-тоза қилади. Тез, осон ва қулай. Аёллар идиш ювиш воситаларини сотиб олишда кўпроқ реклама қилинаётган воситаларга ўз эътиборларини қаратадилар. Ҳозир маҳсулотни харид қилиш учун унинг нафақат нархи, балки қадоғи, фирмаси ҳамда ҳиди муҳим аҳамият касб этади. Аммо унинг  қай даражада ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғига таъсир қилиши ҳақида  камдан кам аёллар ўйлаб кўришади. Ҳўш, ҳар […]

Батафсил

 БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИДА ЎЗБЕКИСТОНДА 3411 НАФАР ФУҚАРО ТОЗАЛАШ ИШЛАРИДА ҚАТНАШДИ

 21 сентябрь куни Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик куни (World Cleanup Day)  Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг саъай –ҳаракати билан жойларда ўтказилган тозалик бўйича акцияларда жами 3411 нафар юртдошимиз иштирок этди.

Батафсил

Топталган гуллар ва инграган обида ёки Қўқондаги хунармандчилик  фестивали таассуротларидан

-Бу гулларни ушбу тантанали тадбир учун махсус Тошкентдан келтирганмиз. Шаҳри азимдан келган  ҳамкасбларимиз тунни кунга улаб, ўн  мингдан ортиқ манзарали ва бошқа турдаги гулларни ўтқазишаяпти. Улар сизга ҳам ёқдими? Аммо, уларга қараб ичимиз ачиб кетаяпти.Айтгандай,  фестиваль учун гуллар уч маротаба қайта экилган экан. Аммо иссиқда анчаси қуриб қолганлигини айтишди. Эҳ қанча пул ҳавога сарфланди…

Батафсил

Самарқандда «Шарқ тароналари» фестивали олдидан итларни оммавий қиришди

Самарқандда «Шарқ тароналари» кўплаб хорижий сайёҳлар, мўсиқашуносларни олқишига сазовор бўлган ҳолда тантанали ўтди. Биз бутун дунёга бағрикенглигимиз. Маданиятимиз юксаклиги билан мақтандик. Аммо фестиваль бошланмасидан бир ҳафта олдин Самарқанд шаҳри  тирик “чиқиндилар”, яъни нафақат қаровсиз ит, мушуклар, балки эгаси бор жониворлар, ҳаттоки қушлардан ҳам “тозаланди”. Қандай қилиб дейсизми? Кўчаларга ветеринария қўмитаси Самарқанд бўлими, “Отловка” ходимлари томонидан заҳарланган емаклар ташлаш орқали. Унда сал олдин, яъни 28 август куни йўлни кесиб ўтаётган итни атайин босиб,  ноинсофларни оқлаш мақадида Самарқанд ИИБ итни “қутирган” деб […]

Батафсил

ҚЎНҒИР АЙИҚНИ ЎЛДИРИБ, ЖАСАДИНИ МАЗАХ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИМИ?

Келаётган 5 июнь -Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Аммо биз табиатни қанчалик муҳофаза қилаяпмиз? Келгуси авлодга нима қолдираяпмиз? Куни кеча ижтимоий тармоқларда  Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бир туда оломоннинг отилган, аммо маълум бўлишича, чалажон қўнғир айиқни қийнашаётгани, улардан бири эса  айиқни қучоқлаб тургани,  ҳайвоннинг эса бош қисмидан қон оқиб, ночор аҳволда тургани акс этган видеосуратлари тарқалди. Ушбу воқеа 2019 йил 28 май куни  Чироқчи тумани Лангар МФЙ Тутли қишлоғида содир бўлган.  Номаълум сабабларга кўра айиқ қишлоққа келиб қолган. xabar.uz  сайтида […]

Батафсил

БИОЭТИКА ТАМОЙИЛЛАРИ ЁХУД ЁРДАМГА МУҲТОЖ ЖОНИВОРЛАР НОЛАСИ

Ҳали оғзида она сути қуримаган мушукча зорланиб миёвлаганича овқатланиб ўтирган одамлардан нажот истаб оёқларига суркалар, аммо меҳр ўрнига ҳар гал тепки ерди. Бўш столга келиб ўтирган қиз билан йигит оёқлари остида ўралашаётган мушукчага ижарғаниб қараб, қараб қўйишди. У кетавермагач, йигит  жониворнинг бошини мўлжаллаб зарб билан тепди. Салкам бир метр нарига учиб тушган мушукча ғалати овоз чиқарди-да, туришга ҳам холи келмай сўнгги бор у томонга қараб, кулаётган одамларга умид билан талпинди. Оғзининг четидан сизиб оққан қон унинг юрак уриши билан бирга […]

Батафсил