КАК СТРАНЫ МИРА ВЫХОДЯТ ИЗ КАРАНТИНА?

Каким образом Узбекистан смягчает последствия карантина? В Узбекистане введенные Специальной республиканской комиссией до 10 мая ограничительные меры (карантин), а также усиленный порядок по противодействию распространению коронавирусной инфекции продлены до 1 июня. При этом с 18 мая в Узбекистане частично восстанавливается авиа- и железнодорожное сообщение внутри страны. В частности, возобновляются авиарейсы из Ташкента в Нукус, Ургенч, Термез и обратно.  С этого дня начали курсировать поезда Afrosiyob из Ташкента в Навои, Бухару и Карши, а также движение скоростных поездов в Ферганскую долину (Ферганская, Андижанская и Наманганская области) и обратно. При организации воздушных и железнодорожных перевозок необходимо соблюдать все карантинные правила, в том числе ограничение числа пассажиров, дезинфекцию и другие […]

Батафсил

Фото: Ит ва мушуклар ўртасида дўстлик борлигини исботловчи суратлар

Рэйлан лақабли ит мушуклар билан дўстлашиш мумкинлигини исботлаб келмоқда, деб ёзади Esquire. Ит ҳайвонлар бошпанасига олиб келинган мушукчаларга ғамхўрлик қилиб, уларга ўз фарзандига қарагандек қарайди. Рэйлан мушукчаларни ялаб-юлқайди, уларни қучоқлаб ухлайди, мушукчалар ўзини ёмон тутса, уларни «тартибга чақиради». Рэйланнинг Instagram’да шахсий аккаунти бор, уни 20 минг киши кузатади. 🍀 Каналимизга уланинг: https://t.me/ekologuz

Батафсил

АҚШ пляжларида ноёб мовий денгиз аждарлари пайдо бўлди (фото)

Американинг Техас штатидаги Падре Айленд миллий пляжида ноёб мовий денгиз аждарлари кўриниш берди, деб ёзади The Independent. Қайд этилишича, экзотик денгиз жониворлари кам учрайдиган моллюскалар ҳисобланади. Ноодатий денгиз мавжудотлари моллюскаларнинг бир тури бўлиб, уларнинг узунлиги уч сантиметргача етади. Мовий аждарлар медуза ва унга ўхшаш мавжудотларни егани учун ёрқин кўк рангга эга. Аждарлар одамни қаттиқ тишлаши мумкин. Боғ вакили Жейми Кеннедининг айтишича, бундай аждарлар пляжда бир неча маротаба кўзга ташланган. 🍀 Каналимизга уланинг: https://t.me/ekologuz  

Батафсил

Канададаги ҳайвонот боғи бамбук етишмаётгани туфайли иккита пандани Хитойга қайтармоқда

Канаданинг Калгари провинциясидаги ҳайвонот боғи бамбук етишмовчилиги сабаб иккита пандани Хитойга белгиланган ижара муддатидан аввал қайтариб юборади. Бу ҳақда CBC News хабар қилган. Ҳайвонлар 2023 йилга қадар ижарага олинганди. Ҳайвонот боғи ишчилари Эр Шуна ва Да Мао исмли пандаларни боқиш учун бамбук импорт қилишга уринди, бироқ уларнинг ҳаракатлари бесамар кетди. «Бу жамоа ва бу ердаги ҳайвонлар учун оғир вазият. Бир неча кун давомида бамбуксиз қолишни ўзингиз тасаввур қилиб кўринг» — деган ҳайвонот боғи бош директори Клеман Лантьер. Янги бамбук панда диетасининг […]

Батафсил

АҚШда ит билан Zoom орқали танишиб, уни боқиб олиш имкони яратилди

Карантин туфайли ҳаракатланиш чекланди, бунинг ортидан турли учрашувлар онлайн ўтказила бошланди. Сўнгги пайтда Zoom видеоконференциялар дастури оммалашди, деб ёзади Esquire. Бироқ АҚШда ушбу дастурдан нафақат ҳамкасблар ва қариндошлар, балки жониворлар билан кўришиш учун ҳам фойдаланишмоқда. Ит боқиб олмоқчи бўлганлар сервис ёрдамида уларнинг бошпанаси ходимлари билан боғланиб, жонивор билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда. Талабгорлар жонивор ҳақидаги барча саволларга жавоб олиши, уни кўриб, яқиндан танишиши мумкин. Бундай имкониятни итлар учун озуқа ишлаб чиқарадиган Pedigree компанияси ва жониворларни ҳимоя қилиш бўйича Nashville Humane Association […]

Батафсил

Сардобадаги фалокат оқибатида 32 мингга яқин уй ҳайвони йўқолган

Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқини 31 мингдан ортиқ уй ҳайвони йўқолишига сабаб бўлган. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра 31 719 та уй ҳайвони йўқолганлиги аниқланган (13 685 та йирик ва майда шохли қорамол, от, 17 752 та парранда ва 282 та бошқалар). Таъкидланишича, ҳозирга қадар 5 859 та ҳайвон ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган. Жумладан: 4 178 та йирик ва майда шохли қорамол, от; 1 442 та парранда; 239 та бошқа ҳайвон. […]

Батафсил

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли уй ҳайвонлари учун меҳмонхона очди, ўзи эса итлардан бирига атаб шеър ёзди

Туркманистоннинг Аҳал вилоятининг Анау шаҳрида 7 май куни уй ҳайвонларини сақлаш мажмуаси (зоомеҳмонхона) ва ветеринария клиникаси очилди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана». Очилиш маросими саноат ва қурилиш вазири бўлган, шунингдек, 1 май куни «Туркман алабай итлари» ассоциацияси раиси этиб сайланган Сердар Бердимуҳамедов иштирокида бўлиб ўтган. Туркманистоннинг ТDH давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу мажмуа уй ҳайвонлари: мушуклар, итлар, қушларни сақлаш учун мўлжалланган, шунингдек, балиқлар учун аквариум ҳам бор. Қайд этилишича, меҳмонхона бир неча қисмларга бўлинган. Улардан бири қушлар учун, иккинчиси […]

Батафсил

Жиззахда юзлаб тут дарахтларини ноқонуний кесиб, 250 млн сўмдан ортиқ зарар келтирган икки фермерга жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятида юзлаб тут дарахтларини ноқонуний кесган икки фермерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, вилоятнинг Зарбдор туманидаги «Зафарбек Жавлонбек даласи» фермер хўжалиги раиси, 1993 йилда туғилган Ф.М. касалланди, деб ўз хўжалигидаги 402 туп тутни нобуд қилган. Туман экология бўлими маълумотларига кўра, нобуд қилинган дарахтларнинг 260 тупи ҳеч қандай касалликка чалинмаган. Мутахассисларнинг билдиришича, ўсимлик дунёсига 106 миллион 415 минг 600 сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, тумандаги «Руслан Нодирбек даласи» фермер хўжалиги раиси, 1995 […]

Батафсил

Таъсирли видео: Италияда ит эгасини 56 кунлик карантиндан кейин қарши олмоқда

4 майдан Италияда жорий этилган карантин секин-аста юмшатила бошланди. Одамларга спорт билан шуғулланиш, сайр қилиш ва бир ҳудудда яшайдиган қариндошлариникига боришга рухсат берилди. Италиялик Жессика Кристофолини 56 кун деганда қаллиғи Фабрицио Боттамединикига келди. Қиз уй дарвозасидан кириши билан йигитнинг Али лақабли ити уни қувонч билан қарши олди. Ит Жессиканинг атрофида тинмай сакрарди. Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz

Батафсил

Шотландияда ноёб оқ рангли олмахон суратга олинди

Шотландиянинг Данкелд шаҳри Перт-энд-Кинросс округида яшовчи фотограф ноёб оқ рангли олмахонни суратга олди. Daily Mail нашри ноодатий жониворнинг суратларига эътибор қилди. Крис Эддингтон уйи яқинида сайр қилиб юрганида лейкизмга учраган олмахонни кўриб қолган. Суратларда оқ рангли олмахоннинг дарахт тагида ўтирганини кўриш мумкин. «Мен аввал ҳеч қачон бунақа олмахонни кўрмагандим», — дейди фотограф. Эддингтоннинг олган расмлари Эдинбургда жойлашган олмахонларни ҳимоя қилиш бўйича ташкилотда ҳам қизиқиш уйғотган. Ташкилот вакили АннМари МакМастер Эддингтоннинг суратлари ажойиб эканлигини таъкидлаган. Лейкизм — жониворларнинг устки қоплами рангининг […]

Батафсил

Тадқиқот: Итлар автомобилни интизомлироқ бошқаришга мажбур қилади

Автомобиль салонида итнинг бўлиши рулдаги стрессни камайтиради ва хавфсиз машина бошқаришга ёрдам беради, деб ёзади Motor. Испаниянинг Seat маркаси томонидан ўтказилган тадқиқотда ит боқадиган ҳайдовчиларнинг 54 фоизи жонивор салонда бўлган пайти эҳтиёткорлик билан машина ҳайдашини билдирган. Бу, айниқса, ёш ҳайдовчилар учун аҳамиятли: 18-24 ёшли ҳайдовчиларнинг 69 фоизи итлар рулда интизомли бўлишга ундашини айтган. Ёши каттароқ ҳайдовчилар учун эса вазият аксинча тус олди. 55 ёшдан катта ҳайдовчиларнинг фақат 42 фоизигина салонида ит бўлганида машинани эҳтиёткорлик билан ҳайдайди. Бундан ташқари, автомобилда итнинг […]

Батафсил

Ислом ХУШВAҚТОВ: Экологик аудит нима учун керак?

Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш лозимлиги алоҳида таъкидлангани диққатга сазовордир. Ўзбекистонда экологик аудит ўтказишнинг хуқуқий асослари “Экологик экспертиза тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларнинг айрим нормаларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Экологик аудит тўғрисида”ги низомида […]

Батафсил

Олимлар 13 йилдан бери коалаларнинг қандай сув ичишини аниқлай олмаётган эди. Биргина видео ушбу сирни ошкор қилди (видео)

Австралиянинг Сидней университети қошидаги атроф-муҳит ва ҳаёт ҳақидаги фанлар мактаби биологлари коалалар қандай сув ичишини 13 йил ўрганди. Узоқ вақт улар коалаларга кўп сув керак эмас, деган фикрда эди. Бироқ май ойининг бошида ҳолатга оид янги тафсилотлар маълум бўлди, деб ёзади Independent. Узоқ йиллик ўрганишлардан сўнг олимлар коалалар ўзига зарур бўлган сув миқдорини эвкалипт баргларидан олади, деган хулосага келган эди. Чунки жониворларнинг сув ҳавзаси ёнида турганини аввал ҳеч ким кўрмаган. Тадқиқотчилар жониворларнинг питомникларга ўрнатилган махсус ҳавзалардан сув ичаётганини кўрган, бироқ буни […]

Батафсил

Ангор эчкиси — эчкининг қимматли сержун зоти ҳисобланади

Ангор эчкиси — эчкининг қимматли сержун зоти ҳисобланади. У 1936 йилда АҚШнинг Техас ва Нью-Мексика штатларидан Наманган вилояти, Поп туманига келтирилиши натижасида Ўзбекистонда Ангор эчкилигига асос солинган. 1962 йилда Ангор эчкисини жайдари эчкилар билан чатиштириб сержун эчки зоти яратилган.  Ангор эчкиси Ўзбекистонда, асосан Наманган, Андижон вилоятларида боқилади. Наманганда бир пайтлар бундай эчкиларни юз минглаб суруви бўлган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Попда Ангор эчкичилигини қайта жонлантириш борасида катта ташаббусни бошлаб берди. Эчкичилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Туркиядан 10 минг бош ангор […]

Батафсил

Ичимлик суви таъминоти тизими такомиллаштирилади – Президент қарори лойиҳаси

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришда долзарб чора-тадбирлар амалга оширилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришдаги долзарб чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ҳисоб палатасининг мутахассислари билан биргаликда 2017-2019 йилларда республиканинг оқова сув тизимлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш натижаларига кўра, истеъмолчиларни марказлаштирилган ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиш ҳамда оқова сувларни тозалаш бўйича аниқланган муҳим муаммо […]

Батафсил

Ўзбекистонда сувни чучуклаштиришнинг янги усулига патент берилди

Шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг маълум қилишича, Андижон машинасозлик институтига маиший ва дала шароитида шўр сувни чучуклаштириш усули учун патент берилди. Ушбу усулда шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади. Усулнинг янгилиги […]

Батафсил

Тошбақа ЛEГО конструктори ёрдамида тузатилди

Мериленд ҳайвонот боғида Хато лақабли Тошбақа ЛEГО конструктори ёрдамида тузатилди. Ҳайвонот боғи ходими  Тошбақани яраланган ҳолда танасида  бир нечта ёриқлар билан топган. Тошбақа топиб олинганида у жараоҳатлари сабабли  юра олмаган. Тошбақани ҳайвонот боғига олиб боришган ва у эрда жарроҳлик амалиётини ўташган, шундан сўнг улар индивидуал аравани йиғишга келишишган ва Тошбақа Хатога ЛEГО конструктори ёрдамида ҳаракатланиши учун аравача ясаб беришган. Айтишлари Хато ўз соғлиғини тиклаб олгунига қадар ҳайвонот боғидаги ходимлар назоратида бўлади. Тошбақа ўзи эркин юришни бошлаган ва биринчи марта бетоб […]

Батафсил

«Қизил китоб»га киритилган жониворлар ҳам зарар кўрган» — Сардобадаги офат экотизимга қандай таъсир қилади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Ислом Хушвақтов Kun.uz мухбири билан суҳбатда «Сардоба» сув омборидаги фалокат ва унинг экотизимга таъсири ҳақида маълумот берди. Ислом Хушвақтовнинг сўзларига кўра, «Сардоба» сув омборининг ҳажми Тошкент денгизидан тўрт баравар катта. «Сардоба сув омборининг умумий ҳажми 920 млн метр кубни ташкил этади. Тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу Чорвоқ сув омборидан 42 баравар кичик, Тошкент денгизидан эса 4 баравар катта ҳажмга тенг. Ҳисоб-китоблар ҳали якунлангани йўқ. Ҳозиргача маълум бўлишича, омборда сақланган сувнинг […]

Батафсил

Мушук боқувчилар карантинда зерикканидан жониворларига танклар ясаб бермоқда

Бутун дунё карантинда ўтирган пайтда интернет кўп сонли флешмоблар билан тўлди. Айтиш мумкинки, карантин инсонларга ижодий салоҳиятларини юзага чиқаришга ёрдам бермоқда. Кимдир расм чизмоқда, кимдир уларга пародия қилмоқда, кимдир эса мушукларига картон қоғоздан танк ясаб бермоқда. Esquire мушуксеварларнинг ижодий ишлари суратларини тақдим этди. Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz

Батафсил

Истанбулда мушук ўз боласини касалхонага олиб келди. Жониворни бир гуруҳ шифокорлар текширди (фото)

Истанбулдаги клиникалардан бирининг мижозлари ноодатий ҳодисанинг гувоҳи бўлди, деб ёзади Esquire. Одамлар жонлантириш бўлимида тиши билан боласини тишлаб олган мушукни кўриб қолган. Афтидан, у боласига шифокорлар ёрдам кўрсатишини хоҳларди. Ғамхўр она мушукнинг суратлари интернетда тарқалди. Одамлар дарҳол шифокорларни чақирган. Бироздан сўнг мушук ва унинг боласини бир неча тиббиёт ходимлари қуршаб олган. Шифокорлар жониворни кўздан кечирган ҳамда унда ҳеч қандай муаммолар кўзга ташланмаган. Шифокорлар текшираётганида она мушук боласидан узоқлашмаган. Шундан сўнг мушукларга сут берилиб, улар ветеринарга олиб борилди. Ветеринар ҳам мушуклар соғлом […]

Батафсил

Катта назариялар учун топилган далил. Антарктидада бақалар яшаганми?

23 апрель куни Nature журнали сайтининг палеонтологияга оид бўлимида Стокгольм университети мутахассиси Томас Морс ҳамда Аргентинанинг Антарктида институти мутахассиси Марсело Регуэро муаллифлигидаги янги илмий мақола пайдо бўлди. Катта назариялар учун топилган далил. Антарктидада бақалар яшаганми? Антарктидадаги (!) кўлмакда ўтирган бақанинг рассом фантазиясига кўра реконструкция қилинган сурати. Мақоланинг қисқача мазмунига тўхталадиган бўлсак, унда айтилишича, палеонтолог олимлар Антарктида қитъаси таркибига кирувчи Сеймур оролидан бақага тегишли бўлган тош қотган тос суяги қолдиқларини топди. Таҳлилларга кўра, жонивор бундан 40 миллион йил муқаддам яшаб ўтгани […]

Батафсил

Фото: Сирдарёдаги тошқин остида қолган ҳудудлардан қутқарилаётган чорва моллари

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг девори ўпирилиши оқибатида сув остида қолган ҳудудлардан чорва моллари ҳам қутқарилмоқда. Telegram’даги «Insider.uz» канали ана шу жараёнлар акс этган суратларни тақдим этди. Суратларда Миллий гвардия ходимларининг чорва молларини сув босган ҳовлилардан ва майдонлардан олиб чиқаётганини ҳамда уларни хавфсиз жойларга ҳайдаб кетаётганини кўриш мумкин. Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлганини маълум қилган эди. Шунингдек, Сардобадаги фалокатда Миллий гвардия ходими ҳалок бўлгани, яна бир ходим бедарак йўқолгани маълум бўлди. Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz

Батафсил

АҚШда ит оилани торнадодан қутқарганидан 54 кун ўтиб уйга қайтди

Американинг Теннесси штати Куквилл шаҳрида Белла лақабли ит оиласини торнадодан қутқарганидан 54 кун ўтиб, уйига қайтди, деб хабар берди CNN. 3 март куни олти ёшли Белла ўз эгаси Эрик Жонсонни уйғотган. Жонсоннинг сўзларига кўра, ит кўнгилсиз ҳодиса юз беришидан огоҳлантираётгандек эди. Эркак телевизорни қўйиб, шаҳарга торнадо яқинлашаётганидан хабар топди. Шунда Жонсон хотини ва болаларини ваннахонага яшириб қўйиб, ўзи итни олишга кетди. Шу пайтда уй бузила бошлади. Торнадо оқибатида Жонсон бошидан жароҳат олди, унинг хотини эса қовурғасини синдириб олди. Улар вайроналар […]

Батафсил

Амстердамда янги диққатга сазовор маскан — сузиб юрувчи мушуклар бошпанаси пайдо бўлди (фото)

1960 йилларнинг ўрталарида мушукларни яхши кўрувчи Генриетта Ван Вальде ёрдамга муҳтож мушукларни уйига олиб келиб боқа бошлади. Айрим мушукларни унинг ўзи топарди, айримларини одамлар унга олиб келарди. Кунлардан бир кун аёл мушуклар уйига сиғмай кетаётганини пайқади. Унинг уйи ёнидан канал оқиб ўтгани учун Ван Вальде қайиқ сотиб олиб, мушукларга бошпана қилиб беришга қарор қилди. Аксарият мушуклар сувни ёқтирмаслигига қарамай, сузиб юрувчи бошпанада яшовчи жониворлар мамнун кўринади. Ҳозирда қайиқда 50 та мушук яшайди. Улардан 14 таси қайиқнинг доимий яшовчилари. Коронавирус туфайли […]

Батафсил

Африкада қор ёғди (фото+видео)

Лесотодаги денгиз сатҳидан уч километр баландликда жойлашган тоғ-чанғи курортида қор ёғди. Бу ҳақда Stormnews хабар берди. Курорт Жанубий Африка Республикасининг шимолий чегарасига яқин ҳудудда жойлашган. ЖАРда ҳам қор ёғиши кутилмоқда. Африкадаги қор видеоси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан интернетга жойлаштирилмоқда. SNOW news: Martin Schultz is sending us updates from Afriski and the Maluti Mountains is Lesotho…..Brrrrrr #LoveLesotho @SnowReportSA @GoodThingsGuy @N3Gateway @ewnupdates @SABCNews @eNCA pic.twitter.com/TTHqEDnuBu — AFRISKI (@SkiAfriski) April 28, 2020 Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz    

Батафсил

Шифокорлар бойўғлининг ҳаётини асраб қолишди

Ростов вилоятидаги “Доктор Айболит” клиникаси ветеринарлари бойўғлининг ҳаётини сақлаб қолишди. Бу ҳақда DON24.RU хабар берди. Хабарда айтилишича шифохонага қаноти синган бўйўғлини олиб келишган. Бу жароҳат эски бўлиб, жониворнинг қаноти елка бўғимидан чиққан бўлган. «Бу соҳада бактериялар ривожланиши оқибатида яллиғланиш юзага келган ва тўқималарга зарар етган. Суяк емирилиш жараёни бошланганидан қушни пассив даволаш яхши натижа бермаслиги маълум бўлди. Бу ҳолатда шифокорлар тезкорлик билан қарор қабул қилишди ва ампутация (кесиб ташлаш) амалиёти ёрдамида бойўғлининг ҳаётини сақлаб қолишди. Жонивор амалиётни яхши ўтказди. Тузалгандан кейин […]

Батафсил

Жайрон овлаганларга қарийб 70 млн сўм жарима, милтиқ ва мотоцикл мусодараси ҳамда 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А. «Қизил китоб» га киритилган 2 бош жайрон (кийик) ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлашган. Бу ҳолат вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида амалга оширилган тезкор рейд тадбирлари давомида аниқланган. Табиатга қирон келтирган овчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Томди тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган эди. Навоий вилояти […]

Батафсил