Янгиликлар » ЭКОЛОГИЯ ЖУРНАЛИСТ НИГОҲИДА

ЭКОЛОГИЯ ЖУРНАЛИСТ НИГОҲИДА

ЭКОЛОГИЯ ЖУРНАЛИСТ НИГОҲИДА

509 marta o'qildi

Қаршида глобал иқлим ўзгариши мавзусининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 
Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳага алоқадор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда асосий эътибор глобал иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларидан аҳолини хабардор этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини кучайтириш, экожурналистикани ривожлантириш, журналистларнинг мазкур йўналишдаги профессионал ихтисослашуви масалаларига қаратилди. 
– Атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ишига кенг жамоатчилик эътиборини тортишда экожурналистика алоҳида ўринга эга, – дейди Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Н.Қосимова. – Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари экология бўйича билимларни кенг аҳоли қатламига етказишда давлат ва жамоат ташкилотларининг асосий ҳамкори сифатида майдонга чиқмоқда. Шу маънода атроф-муҳит, экологик муаммоларни ҳал этиш борасидаги тажрибалар ҳақидаги ахборотларни тарқатишда экожурналистиканинг роли ортмоқда. 
Тадбирда “Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бугунги экологик вазият, иқлим ўзгаришининг атроф-муҳитга таъсири”, “Барқарор ривожланиш мақсадларида экологик муаммолар”, “Глобал иқлим ўзгаришларининг олдини олиш борасида қабул қилинган халқаро ва миллий қонунчилик”, “Иқлим ўзгариши билан боғлиқ журналистик материал тайёрлаш ва бу тўғрида фуқароларнинг огоҳлигини ошириш”, “Ахборот манбалари ва улар билан ишлаш қоидалари”, “Фотожурналист нигоҳида глобал иқлим ўзгариши” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Иштирокчиларнинг экология бўйича билим ва тасаввурини кенгайтиришга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди. 

Манба: uza.uz

- - -


< Orqaga qaytish