Экомуаммо » Хонгул..Хон ва Бухоро буғуси хикояси

Хонгул..Хон ва Бухоро буғуси хикояси

Хонгул..Хон ва Бухоро буғуси хикояси

208 marta o'qildi

Табиат ўзининг хилма-хил ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга. Ҳар бир тур ўзига хос тузилиши, хусусиятлари ва яшаш тарзи билан бир-биридан фарқ қилади. Буни айниқса ҳайвонот олами вакилларида яққол кўриш мумкин. Уларнинг тана тузилишидаги ўзига хосликлар узоқ йиллик эволюцион ривожланишлар натижасида пайдо бўлган ва бу ўзгаришлар ҳайвонларнинг яшаш муҳитига мослашишида ҳамда душманларидан ҳимояланишида муҳим аҳамиятга эга. Албатта, юртимиз табиатида ҳам шундай ҳайвонлар учрайди.

Бухоро буғуси   буғулар ичида энг чиройлиги ҳисобланади. Бухоро буғулари Тожикистон,  Қозоғистон, Афғонистон, табиий ореалнинг қолган қисимларида Жанубий Африка, Австралия, Янги Зеландия жойларида тарқалган. Ўзбекистонда эса қадимда Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг барча тўқайзорларида кенг тарқалган бўлган. Бугунги кунда фақат Амударё қайирларидаги қўриқхона худудларида мавжуд.

Бухоро буғуси баъзан қумли чўллар, баъзан қайир тўқайзорларда яшайди. Якка ҳолда ва пода бўлганда эса 15 тагача учрайди. Хаёт тарзиёзда тунлари фаол, қишда эса кундузи фаол ва Қизилқумнинг саксовулзорларига кўчиб ўтади. Улар кўп холларда сентабр жуфтлашади. Кўпайиш мавсуми эса апрел-майга тўғри келади. Одатда улар 1-3 та болалайди, болалари 1 йилгача онасидан ажралмайди, 2-3 ёшида жинсий вояга етади Бухоро буғуси асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.Буғунинг шохлари улрга кўрк бериб туради.

    Бугунги кунда йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ қизил рўйхатига киритилган.Улар йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлувчи омиллар тўқайзорларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига айлантирилиши, қўриқланмайдиган худудларда- броконерлик натижасида

 Дунёнинг турли жойларидаги парваришхоналарда ва ҳайвонот боғларида, шунингдек реинтродукциялаштириш дастури доирасида Бадай-тўқай ва Зарафшон қўриқхонаси волъерларида кўпайтирилади. Бугунги кунда овлаш тақиқланган, чўл-тўқай қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

Бухоро буғуси Хонгул деб номланиши хақида турли ривоятлар бор. Қадимда яшаб ўтган бир хоннинг севимли машғулотларидан бири ов қилиш экан. Бир куни у сарой айонларини ва вазирларни чақириб буғу овига чиқиши хақида уларга айтиб тараддуд кўришни буюрибди. Вазирлар ов учун зарур буюмларни олиб овга равона  бўлишибди. Хон камонни ўқлаб бир буғуни кўриб унга ўқ узмоқчи бўлганида эса Бухоро буғуси  ўзининг мунгли кўзлари билан хонга қарабди. Шунда  хон унинг мунгли кўзларини кўриб ўқ узишга юраги дов бермабди. Мана шу воқеадан сўнг хон бошқа ов қилмай қўйибди ва Бухоро буғуси унинг энг севимли жониворига айланибди. Ўз саройида Бухоро буғуларини боқиб , уларни кўпайтирган экан. Ўша давирдан бошлаб уни Хонгули  деб атай  бошлашган.

Ўзбекистон Давлат табиат музейи илмий-маърифий бўлим бошлиғи С.Абдуллаев,илмий ходим Ш.Джалилова.

- - -


< Orqaga qaytish