Янгиликлар » Африка шери қутқарилди

Африка шери қутқарилди

Африка шери қутқарилди

198 marta o'qildi

Яқинда телевидение ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги хонадонлардан бирида 8–9 ойлик Африка шери ноқонуний равишда қафасда ушлаб турилганлиги, шер кучини тиклаши учун пойтахтдаги ҳайвонот боғига юборилганлиги ҳақида хабар берилган эди. 
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекцияси ходимининг сўзларига кўра, ёввойи табиатнинг мазкур вакили ориқ, оч, тумшуқлари тирналган ҳолатда топилган. Жонзотнинг яшаши учун қулай шароит яратилмаган бўлиб, шер боласи сақланаётган ярим метрли қафас унинг ҳаракатланиши учун жуда ноқулай бўлган. 
Биз касбимиз тақозоси билан Тошкент ҳайвонот боғида бўлдик ва шер боласининг айни дамдаги аҳволи билан қизиқдик. Тошкент ҳайвонот боғи илмий ходими Владимир Иванович Голованов шер боласининг аҳволи анча яхшиланганини таъкидлади. – Махсус бириктирилган ветеринарлар шернинг соғлиғини мунтазам назорат қилиб туришибди. Тез кунларда унинг жароҳатлари битиб, меъёрий ҳаёт тарзига қайтишига умид қиламиз, – деди В. Голованов.

Гулсара Менгниязова

- - -


< Orqaga qaytish