Экотаълим » Озон қатламини муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни

Озон қатламини муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни

Озон қатламини муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни

68 marta o'qildi

Ҳозирги кунда ҳар қандай экологик муаммо глобал муаммо бўлиб, бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Масалан, Орол муаммоси ёки Чернобилдаги ҳалокат оқибатлари сайёрамизнинг турли чеккаларида акс-садо бермоқда. Чанг бўронлари, ёғин миқдорининг камайиши, ёзги ҳароратининг кўтарилиши Орол денгизи саёзланишининг натижасидир. Бутун жаҳон шу муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда, чунки минтақада мавжуд бўлган ҳар бир «қизғин экологик нуқта» ўта исиш ва кутилмаган ойларда ўнглаб бўлмас ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Келиб чиқаётган муаммоларда инсонларнинг ҳам айби бор. Бу муаммолар антропоген муаммолар деб аталади, яъни улар инсон фаолияти билан боғлиқдир. Энг қўрқинчли муаммолардан бири бу ачинарли натижаларга, офатга олиб келадиган атмосферада мавжуд бўлган озон қатламининг емирилишидир. Ҳозирда содир бўлиб турган иқлимий ўзгаришлар, одамларда иммунитет пасайиши, кўплаб касалликларнинг пайдо бўлишида сезилиб турибди ва бу ҳали охири эмас. Айтиб ўтган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари тўғрисидаги маълумотларни замондошларимизга айтиб бериш лозим. Шу масаланинг тарихи, озон, унинг хусусиятлари, «озон туйнуклари», озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамжамиятлар фаолияти ва бошқа масалалар тўғрисида Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 16-сентябр Бутунжаҳаон озон қатламини ҳимоя қилиш кунини нишонлаш хафталиги давомида бир қанча тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. .

             Бутун дунёда бўлганидек, мамлакатимизда ҳам мазкур сана “Озон қатламини муҳофаза қилмоқдамиз” шиори остида нишонланмоқда. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида сайёрамизнинг озон қатламини сақлаб қолиш фаолиятига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

          2018 йил 7 сентябрь куни Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси билан  ҳамкорлигида, Фарғона шаҳридаги “Парвоз” номидаги 40-сонли махсус умумтаълим мактабида, Халқаро озон қатламини  ҳимоя қилиш куни ва мазкур Конвенциясининг       31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар қаноти вилоят Кенгаши, Миллий тикланиш демократик партяси вилоят Кенгаши, ФЖШМҚ вилоят бўлимлари ходимлари, олий таълим ва ўрта махсус муассасалари талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад  озон қатламининг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишдаги ўрни, озонни емирувчи моддаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолини қисқартириш борасида ёшларнинг хабардорлигини ошириш, Бугунги кун ёшларининг экологик маданий савиясини, экология борасида уларнинг билим ва иқтидорларини, масъулиятларини мунтазам ошириб бориш, Озон қалами хақида тушунчалар бериш ҳамда атроф муҳит ва инсон саломатлигининг муҳофазаси масалаларидаги фаоллигини жонлантириш экологик муаммоларни ечиш ҳамда аҳоли саломатлигини яхшилашга йўналтирилган ёшлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ёшлар ўртасида экологик маданиятини ошириш борасида тезкор механизимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режаларини ишлаб чиқиш , ёшларни экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари қай тарзда амалга оширилиши тўғрисида маълумот беришдан иборат. Бу борада давра суҳбатида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбатида кун тартибидаги масала 16 сентябрь Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни юзасидан батафсил маълумот берилди.

Дастлаб тадбирда,  Фарғона шаҳридаги 40-сонли “Парвоз” махсус умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Зокирова Умида Абдурайимовна ўқувчиларни экологик сана билан таништирди ҳамда унинг аҳамияти хусусида мулоҳазалар билдирди.

Мамлакатимизда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари амал қилади. Мазкур қонунларда 19 ва 20 моддалар мавжуд бўлиб, улар озон қатлами муаммосига бағишланган. «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19 моддасида озонни емирувчи маҳсулотларни эксплуатация ва таъмир қилувчи корхона, ташкилот ва муассасалар уларни рўйхатга олиш ҳамда озонга зарар етказмайдиган маҳсулотлар билан алмаштиришни таъминлашлари лозимлиги белгиланган. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 20 моддасида айтилишича, «халқаро келишувларга мувофиқ вазирликлар ва бошқармалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, якка шахслар озон қатламига салбий таъсир кўрсатувчи кимёвий моддаларнинг ишлаб чиқарилиши ва ишлатилишини қисқартириши ҳамда келажакда бутунлай тугатиши лозим».

 

Маълумки, озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси 1985 йил 22 март куни Вена шаҳрида қабул қилинган. Бунинг энг эътиборли жиҳати шундаки, 1987  йил 16 сентябр куни ушбу Конвенцияга биноан Монреаль протоколи имзоланган. Мазкур протоколга асосан жаҳон ҳамжамияти хлорфторуглеводород (ХФУ) ва бошқа озон қатламини емирувчи моддаларни ишлаб чиқариш ва кескин қисқартириш мақсадида бирлашдилар. Озон қатламини муҳофаза қилишга асос бўлувчи глобал ташаббуслар, Вена конвенцияси ҳамда Монреаль протоколини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган фаолият натижалари хақида Ўзбекистон  Экологик ҳаракати  Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори Гулноза Тўхтасинова  маъруза қилди. У йиғилганларга лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, ундан кутилаётган натижалар ҳақида қисқача маълумот берди. 

-                     Мамлакатимизда халқаро мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда, қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, - деди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Света Исроилова - ушбу тадбирларнинг мазмун моҳияти озон емирувчи моддалардан босқичма босқич қисқартириш, ҳамда озон учун хавфсиз бўлган маҳсулотларга ўтиш масалаларини қамраб олади.

Тадбир давомида 40-мактабнинг 8 В-синф ўқувчиларидан Акмал Исроилов, Шухрат Пулат, Абдуллаева Шаҳзода, Малика Набиевалар фаол қатнашиб, узларининг фикр мулоҳазаларини айтиб ўтишди. 

Анжуман озон қатламини муҳим аҳамияти борасидаги қизғин суҳбатлар ва бахс мунозараларга бой бўлди.

Давра суҳбати давомида экологик муаммолар, уларнинг ечимлари, ёшларни экологик маданиятини янада кучайтириш ҳусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзининг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан батафсил маълумот олдилар

Тадбирнинг асосий мақсадидан келиб чиқиб, шуни айтишимиз мумкунки, ультрабинафша нурларининг инсон саломатлиги, умуман табиатга салбий таъсири ва бунда озон қатламининг ўрни ҳақида  кичик ёшдаги иштирокчилар ҳам етарли билим ва маълумотларга эга бўлдилар.  

 

 

Гулноза Тўхтасинова

 

- - -


< Orqaga qaytish