Янгиликлар » ОДДИЙ СИГИР ҲАҚИДА ҒАЙРИОДДИЙ ФАКТЛАР

ОДДИЙ СИГИР ҲАҚИДА  ҒАЙРИОДДИЙ ФАКТЛАР

ОДДИЙ СИГИР ҲАҚИДА ҒАЙРИОДДИЙ ФАКТЛАР

2962 marta o'qildi

Энг қизиқ фактлар сигирнинг биологик хусусиятлари билан боғлиқ. Масалан, бир сигир бир суткада 40 минг маротаба  овқатланиш учун оғзини қимирлатар ва кавш қайтарар экан. Бир кунда у ўртача 36 литр сув ичиб,   24 соатдан 8 тасини овқатланиш учун сарфлайди. Бир суткада 25 литр сулак ишлаб чиқариб, ҳидни 10 километр узоқдан сезади. Оғирлиги 500 кг. бўлган  сигир бир йилда 10 тоннагача гўнг чиқариб, агарда Ўзбекистондаги мавжуд қорамолларни олсак, уларнинг гўнги бемалол биоёқилғи сифатида қайта ишланиб, йилига 100 млн  кВт гача  қувватни  бериши мумкин.  Сигир ўртача бир йилда  1, 5 минг литргача сут бериб, бу 200 минг нафар одамга бир стакандан сут улашиш демакдир. Ҳа, айтгандай, сигирдан сутни фақатгина биринчи маротаба туққачгина соғиб олиш мумкин.

Сигирлар туриб ухлашади. Аммо бу холатда улар туш кўришмайди. Тушни эса фақатгина ётган ҳолда мудрашганда кўришар экан.  Жонивор осонгина зинадан тепага кўтарилиши мумкин-у, аммо  қайтиб туша олмайди. Чунки уларнинг тизза бўғинлари бунга мослашмаган.   Сигирлар бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, жуда ҳам ҳиссиётга  берилувчан бўлиб, йиғлашлари, подада ўзларига “дўст” топишлари  мумкин. Ҳиссиётлари уларнинг “дўстлари”нинг юнгини ялашлари орқали намоён бўлади.  Сигирларнинг “тили”да 11 та оҳанг бўлиб, улар орқали ўзларининг “хурсандчиликлари, қайғу ва ташвишларини”  изҳор этадилар.

Сигир ва буқалар рангни фарқлашмайди. Буқа Испанияда теодорларнинг қизил латтасига эмас, орқасига санчилган найзанинг оғришига чидай олмай,   ёнида ликкиллаётган одамга ташланади. 

Дунёдаги барча қорамоллар умумий миқдорда  28 фоиз метан газинини чиқарганлиги сабабли, уларнинг озон қатламига таъсири барча автомобиллар чиқараётган тутундан 3 баробар кўпдир.

Сигирларни қўлга ўргатиш осон, бундан ташқари агарда подадаги бирор бир сигир хавфли тўсиққа тегиб кетса ёки уни ток урса, бошқа бирортаси  у ерга яқинлашмайди.

Энг оғир ва кучли сигирлар Белгияда кўпайтирилади. Мовийранг сигирлар деб аталувчи ушбу жониворлар  ирсиятидаги мутация натижасида  туғилган. Бир сигирнинг оғирлиги 3 тоннагача етади. 

Дунёдаги энг қиммат мармар мол гўшти  Япониянинг Вагиу сигирларидан олинади. Уларни  озиылантириш технолгияси японияликлар томонидан 300 йил давомида сир сақланган.  Вагиу сигирлари фақатгина гуллаган гуллар билан озиқлантирилиб, сув ўрнига пиво берилган ва сакеда чўмилтирилган.

Энг юнги узун ва момиқ сигирлар АҚШнинг Айова штатида  Лотнер фермасида боқилади. Уларнинг шохи бўлмай, юнги эса қўзичоқники сингари майиндир.

Сигирлар ўртача 20-25  йил яшаб,  энг узоқ  яшаган сигир  Катта Берта 49 ёшида  вафот этган ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Н.Қосимова

- - -


< Orqaga qaytish