Сайт ҳақида

АЗИЗ МЕҲМОНИМ, ХУШ КЕЛИБСИЗ!

http://ekolog.uz сайти Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг экологик маданиятини ошириш, ўз ўқувчиларига республикамиз ва дунё экологияси ҳақида хабардор қилиш, бу борадаги ҳуқуқий  билимини оширишга йўналтирилган бўлиб, бизнинг мақсадимиз  мўъжизакор Она табиатимизни асраш, кундан кунга тобора кескинлашиб бораётган экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшишдан иборат.  Юртбошимиз  таъкидлаганидек, “Экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммоларни ҳал қилинишига боғлиқ”.  Бугунги кунда  глобал экологик муаммолар, яъни:

-         Иқлим ўзгариши, озон қатламининг емирилиши;

-         Чўллашиш ва ернинг деградцияси;

-         Биохилма-хилликларнинг қисқариши;

-         Ичимлик сувининг ифлосланиши ва етишмаслиги;

-         Аҳоли сонининг ортиб бориши;

-         Ортиқча ҳажмдаги чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва уларни зарарсизлантириш муаммолари;

-         Ўрмон ва тупроқ инқирози ва  бошқалар мазкур мавзуга жиддий ёндошишни,  табиатни, яъни Она Еримизни ўз уйимиздек асрашимизни, фарзандларимизга уни асл ҳолатда қолдиришни талаб этади. Дўппини олиб қўйиб, бир ўйлаб кўринг, бугун, айни дамда,  табиатни асраш учун сиз нима қилдингиз?

Барча фикрларингизни ва мақолаларингизни n.qosimova2012@yandex.com электрон манзилимизга юборинг. Улар албатта жавобсиз қолмайди.

Ҳурмат билан  Наргис ҚОСИМОВА

...