Экоҳуқуқ

РОССИЯНИНГ ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚИ
0 marta o'qildi

 

 Бугунги кунда экологик муаммоларнинг долзарблашуви жаҳон ҳамжамиятида мазкур соҳага кўпроқ эътибор берилишини талаб этмоқда. Шу билан бирга ҳар бир мамлакатда ўз экологик ҳуқуқини шакллантириш, табиат муҳофазасини давлат сиёсати даражасига кўтариш, аҳолининг экологик онгини ўстириш муҳимдир. МДҲ мамлакатлари ичида Россия Федерациясида экологик сиёсатнинг мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари Россия Федерациясининг Эколо­гик доктринасида белгилаб қўйилган. Ушбу доктрина, шунингдек, 2002 йил 10 январда қабул қилинган «Атроф-муҳитни муҳофаза қи­лиш тўғрисида»ги қонунни янада такомиллаштириш мақсадида федерациянинг алоҳи­да субъектларида, масалан, Бошқирдистонда Экология кодекси, Москвада «Москва­ шаҳрида давлат экологик назорати тўғрисида»ги қонун, Ярославлда «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
 

Davomi »

Жамоатчилик экологик назорати
0 marta o'qildi

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни мустақилликка эришилгандан сўнг ушбу йўналишда қабул қилинган дастлабки яхлит қонун ҳужжати ҳисобланади. Айни пайтда мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш борасида 20 дан ортиқ муҳим қонунлар, юзлаб қонуности ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.

Davomi »

«ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
0 marta o'qildi

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда; 2006 й., 12-13-сон, 100-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 37-сон, 374-модда; 2012 й., 37-сон, 421-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда)

Davomi »

ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДА
0 marta o'qildi
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Davomi »

АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
0 marta o'qildi
1-модда. Атмосфера ҳавоси табиатни муҳофаза қилиш объекти сифатида
Атмосфера ҳавоси табиий ресурсларнинг таркибий қисми бўлиб, у умуммиллий бойлик ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади.
2-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Davomi »