Янгиликлар

ЭКОИНСПЕКТОРЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ
30 marta o'qildi

Экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларини излаш бугунги куннинг долзарб масаласи. Албатта мазкур масала доимий равишда экологлар, экоинспекторлар билимини оширишни, уларнинг ўз устларида қайта ишлашларини талаб қилади. 2016  йилдан бери Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 38-сонли қарори асосида фаолият юритиб келётган Ўзбекистон Республикаси Экологи ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази илк маротаба Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида  инспекторларни малакасини ошириш курсларини ташкил этди.

Davomi »

ХИТОЙДА СУНЪИЙ ЁМҒИР ҲОСИЛ ҚИЛИНАДИ
29 marta o'qildi

Хитойлик олимлар Тибет тоғлигида ёғингарчилик миқдорини йилига 10 млрд кубметргача оширишмоқчи. “Тяньхэ” лойиҳаси доирасида тоғларда атмосферага ёмғир ҳосил қилувчи реагент ҳисобланувчи кумуш иодиди зарраларини чиқарадиган ўн минглаб камера ўрнатилади. Бу сунъий ёмғир ҳосил қилиш бўйича дунёдаги энг катта тажриба бўлади.  Олимлар 1,6 млн квадрат километр майдон устида ёмғир чақиришга муваффақ бўлишларига умид қилмоқдалар.

Davomi »

2017 ЙИЛДА ТАБИИЙ ОФАТЛАРДАН КЎРИЛГАН ЗАРАР 314 МЛРД. ДОЛЛАРГА БАҲОЛАНДИ
63 marta o'qildi

Тошқинлар ва тўфонлар, кўчкилар ва бошқа бир қатор табиий офатлар ўтган йилда 9503 кишининг ҳаётига зомин бўлган. CRED маълумотларига кўра, бу қиймат Ҳаитидаги 2010 йилдаги зилзила каби ўта ҳалокатли ҳодисалар қайд қилинган 2007 йилдан 2016 йилгача давр ичида ўртача йиллик 68 минг қурбондан анча камроқдир. Биргина Ҳаитидаги зилзила 225,5 мингдан кўпроқ одамнинг ҳаётини олиб кетган. Мьянмадаги “Наргис” циклонидан эса 2008 йилда 138,4 минг киши ҳалок бўлган.

Davomi »

ЧИҚИТЛАРНИ БОШҚАРИШ - ДОЛЗАРБ МАСАЛА
148 marta o'qildi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коммунал гигиена бўйича бош мутахассисининг фикрича,  кичик аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш сизот сувлар, булоқлар, олиб келинадиган ичимлик суви ва марказлашган сув қувурлари орқали амалга оширилади. Кичик аҳоли пунктларида аксарият ҳолатларда марказлашган сув билан таъминлаш тизими йуқ. Ҳожатхоналарнинг ичи эса асосан биоҳовузларга  тўкилади. Бугунги кунда  марказлашган канализация 49,0% га яқин шаҳарларда яшайдиган аҳолини  қамраб олган.  Олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқ бўлишича, қишлоқ жойларда атиги 4,5%  аҳоли локал канализация билан таъминланган, баъзи бир посёлкалар  ишлаб чиқариш корхоналари санитария тизимларига уланган.  Қишлоқлардаги 5,8%  яқин аҳоли оддий ҳожатхоналардан, 1% га яқини “очиқ жойлар” дан фойдаланишади.

Davomi »

“МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АТРОФ-МУҲИТ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ”
185 marta o'qildi

Мавзусида Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ташаббуси билан мамлакатимиздаги вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, дипломатик миссияларнинг вакиллари учун ташкил этилган семинар-брифинг шу номдаги жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиё халқаро экологик форумига тайёргарликдан иборат бўлди.

Davomi »

ЮКЛАР ХИТОЙГА ТЕЗ ЕТИБ БОРАДИ
194 marta o'qildi

Ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати ​Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вакиллари «Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар» янги транспорт йўлаги бўйлаб экспорт юкининг биринчи колоннасини юборишга тайёрлигини билдирди. Маҳсулотлар «Silk Road International​» МЧЖ автотранспорт воситалари ёрдамида етказилади. Охирги манзил, Қашғар шаҳрига етиб келгандан сўнг, колонна орқага импорт маҳсулотларини юклаган ҳолда қайтади.

Davomi »

Африка шери қутқарилди
198 marta o'qildi

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекцияси ходимининг сўзларига кўра, ёввойи табиатнинг мазкур вакили ориқ, оч, тумшуқлари тирналган ҳолатда топилган. Жонзотнинг яшаши учун қулай шароит яратилмаган бўлиб, шер боласи сақланаётган ярим метрли қафас унинг ҳаракатланиши учун жуда ноқулай бўлган.

Davomi »

Жиззахда балиқ ейдиган қўй топилди
254 marta o'qildi

Жиззах вилоят Ёшлар иттифоқининг ходимлари 2018 йил 19 январь куни Айдаркўл соҳилидаги балиқчилик хўжаликларидан бирида балиқ ейдиган қўйни кўришган. Бу ҳақида Sangzor.uz сайти хабар бермоқда. Қўй янги тутилган балиқни кўз очиб емгунича еб қўйган. Одатда қўйлар ўтхур жонивор бўлиб, гўштнинг бирор турини истеъмол қилишмайди. Мазкур ҳолат эса табиат қонунларига мутлақо зиддир.

Davomi »

Устюртдаги найзасимон суратларни дельтаплан орқали томоша қилиш мумкин
237 marta o'qildi

Нукусга 25-30 километр жойдаги Чилпиқ, «Назархан» овул фуқаролар йиғинидаги Бестобе каби ҳудудларда эса моторсиз дельтапландан ҳам фойдаланса бўлади. Яъни, баландликдан сакраб, ҳавода муаллақ туриш ёрдамида бироз вақт осмонда парвоз қилиб завқланиш мумкин.

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 4 5 6 Keyin > Oxirgi