Экоташкилотлар

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТАБИАТ МУЗЕЙИ: КЕЧА ВА БУГУН
941 marta o'qildi

Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб фаолият юрита бошлаган музейлардан бири Ўзбекистон Давлат табиат музейидир. Музейнинг тарихи асосан ўлкашунос олимлар ва саёҳатчилар билан боғлиқ. 1870 йилнинг охирларида Тошкент шахрида тузилган “Табиатшунослик, антропология ва этнография билан қизикувчилар  жамияти”нинг Туркистон бўлими аъзолари, ўлкашунос олим-саёҳатчилар, зоологлар, тарихчи ва бошқалар томонидан Марказий Осиё ҳудудларида бир қатор илмий экспедициялар уюштириш  натижасида йиғилган илмий коллекцияларни сақлаш, уларни ўрганиш ва кенг оммага таништириш мақсадида музей ташкил этиш ғояси илгари сурилди. 

Davomi »

Greenpeace
1165 marta o'qildi

Гринпис (ингл. greenpeace — «яшил дунё») — халқаро мустақил нодавлат ташкилот бўлиб, бош офиси Амстердам шаҳрида жойлашган. 47 мамлакатда 30 та ҳудудий бўлинмаларига эга. Директори Куми Найду —апартеид курашчиси, жамоат арбоби.  Бугунги кунда Гринпис 2500 нафардан ортиқ ходим ва  14500 кўнгиллиларга эга.  Бош маъмурий органи Гринпис Кенгаши. Унга барча ҳудудий бўлинмаларидан вакиллар киритилган.  Кенгаш ҳар йили ташкилот стратегияси ва олдинга қўйилган вазифаларни аниқлаб ва белгилаб олиш, Бошқарувни сайлаш учун  йиғилади. Бошқарув эса Раисни сайлайди ва ташкилотнинг молиявий  йўналишига жавоб беради ва амалга оширилаётган ишларни назорат қилади. 

Davomi »

ЭКОЛОГИК МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
2174 marta o'qildi

Атроф -муҳит муҳофазаси нафақат бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Унинг тарихига назар ташлар эканмиз, экологик муаммолар бўйича халқаро ҳамкорлик бундан 100 йил муқаддам вужудга келган, инсоният  атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ҳайвонларнинг қирилиб кетишининг олдини олиш борасида ҳамкорликни йўлга қўя бошлашган.   1875 йилда Австрия – Венгрия ва Италия қушларни муҳофаза қилиш тўғрисида декларация қабул қилдилар. 1897 йилда Россия, Япония, АКШ Тинч океанида денгиз мушукларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалаш тўғрисида битим туздилар. Дунёда биринчи халқаро конвенция 1882 йилда Парижда қишлоқ хўжалиги учун фойдали қушларни муҳофазалаш бўйича қабул қилинган.

Davomi »

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТИ
1281 marta o'qildi

Ўзбекистон экологик ҳаракати 2008 йил 2 августда ташкил топган. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида кенг жамоатчилик иштироки фаоллигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, халқаро ва хорижий экологик ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мустаҳкамлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш Ўзбекистон экологик ҳаракатининг устувор мақсадларидан ҳисобланади.

Davomi »