Қўриқхоналар

ВОДИЙ ҚЎЙНИДАГИ НОЁБ ДУРДОНА
230 marta o'qildi

Марказий Фарғонанинг Ёзёвон чўллари бугунги кунда нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортиб келмоқда. Бу ердаги қумларнинг шифобахшлиги қадимдан тилларда достон.  Мустақилликнинг илк куниданок ушбу табиат ёдгорлигини ташкил қилиш ва уни Фарғона ўрмон хўжалиги тасарруфига бериш тўғрисида халқ депутатлари вилоят кенгаши Президиумининг 1991 йил 5 апрелда 29/9-сонли қарори қабул қилинган. Шундан сўнг вилоят ҳокимининг 1994 йил 23 май 164-сонли қарорига асосан Марказий Фарғонада, Фарғона ўрмон хўжалиги такибида Ёзёвон туманидан 1820,4 га, Охунбобоев туманидан 142,5 га, жами 1962,9 га ер майдонида “Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги ташкил этилган. Қарорнинг 2-бандида “Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги Низоми” тасдиқланган.

Davomi »

Зомин тоғ-арча давлат қўриқхонаси
497 marta o'qildi

Бу Ўзбекистондаги энг эски қўриқхоналардан бири бўлиб, унинг барпо этилиш тарихи маълум қизиқиш уйғотади, шунингдек баъзи тарихий далиллари аниқлик киритишни талаб қилади.

         Биринчидан, кўпчилик қўриқхона 1926 йилда ташкил этилган деб ҳисоблайди ва бу маълумот вақтли матбуотда бугунги кунга қадар ҳам тилга олинади. Бироқ, архив ҳужжатларига назар ташланса бунга ойдинлик киритилади.

         Шундай қилиб, 1926 йилда Маориф комиссарлигининг Академик марказида кўрсатилишича Зомин ўрмон дала ховлисининг 200-800 йиллик ёшдаги арчазорлари ўрнида қўриқхона ташкил қилиниши ҳақидаги масала кўрилган.

Davomi »

“ЗАРАФШОН” – ТАБИАТНИНГ НОЁБ ИНЪОМИ
478 marta o'qildi

“Зарафшон” дарёсининг шимолий қирғоғида тасма каби узунликда жойлашган мазкур қўриқхона дастлаб дунёнинг бошқа ҳеч қайси ҳудудида учрамайдиган Зарафшон тилларанг қирғовулини муҳофаза қилиш ва сонини кўпайтириш ҳамда қимматбаҳо доривор ўсимлик ҳисобланган чакандани қўриқлаш учун ташкил этилган. Бугунги кунга келиб эса, бу масканда 300 дан ортиқ ўсимлик турлари, 206 турдаги қушлар, 23 хил сут эмизувчилар, ўн хил судралиб юрувчилар, 18 хил балиқлар ва бошқа ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакиллари муҳофаза қилинади. Қўриқхона жамоаси ҳудуддаги тўқай ландшафтларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, табиий жараёнлар кечишини тадқиқ ва таҳлил этиш, табиат муҳофазаси илмий асосларини яратиш, аҳоли ўртасида экологик билимларни тарғиб қилиш билан банд.

Davomi »

ҚИЗИЛҚУМ БАҒРИДАГИ МИЛЛИОН ЙИЛЛИК МУЗЕЙ...
404 marta o'qildi

I. ТОШЛАР ФАЛСАФАСИ

Она табиат ғаройиб мўъжизаларга, сиру синоатларга бой. Ер юзида ўзига хос тилсимларга эга бўлган “Тошўрмон”ларнинг борлиги ҳам ана шундай бетакрор мўъжизалар сирасига киради.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бундай ноёб тошларнинг сеҳрли оламини кузатиш мумкин. Масалан, Хитойнинг Юнань музофотида 350 квадрат километрни эгаллаган “Тошўрмон” (Shilin) миллий парки ҳақида гапирадиган бўлсак, асосий тошўрмон Хитойнинг жанубий ғарбий томонида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 1500-1900 метр баландликда бўлиб, ўртача йиллик ҳарорат 16 градусдан иборат бўлган ягона субтропик музей ҳисобланади.

Davomi »

Антарктикада дунёда энг йирик денгиз қўриқхонаси очилади
528 marta o'qildi

Евроиттифоқ вакиллари ҳамда 24 мамлакат делегатлари Антарктика ҳудудида дунёдаги энг йирик денгиз қўриқхонаси яратилишини тасдиқлашди. Унинг майдони 1,55 миллион квадрат километрдан ортиқ бўлиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.

Davomi »

ЎЗБЕКИСТОН ҚЎРИҚХОНАЛАРИ
1560 marta o'qildi

Ўзбекистонда алоҳида муҳофаза қилинадиган худудларнинг тўртта асосий тоифалари мавжуд;

-        давлат қўриқхоналари

-        давлат миллий боғлари

-        давлат буюртмалари (хоналари)

-        давлат табиат обидалари, ёдгорликлари

Ҳозирги кунда алоҳида муҳофаза қилинадиган худудлар тизимига 2164 кв.км майдонни эгаллаган тўққизга давлат қўриқхоналари, 6061кв.км майдонли иккита миллий боғ, 12186,5 кв.км майдонли тўққизта давлат буюртмахоналари ва ноёб ҳайвон турларини кўпайтириш бўйича битта республика экологик маркази киради.

Davomi »

БОБО ДАРАХТЛАР
1361 marta o'qildi

Бундан ташқари айнан ўша Зомин миллий табиат боғида ёши тахминан қўйилган 700 ёшлик “Бобоёнғоқ” дарахтини ҳам учратдик. Дарахт атрофига шу ерда дам олишга келувчилар, умуман дарахтни томоша қилиш учун келганларга махсус ўриндиқлар ясаб қўйилган. Бу дарахт Қадимий грек ёнғоғи (Juglans regia) деб аталиб, баландлиги 20 м, шохларининг эни 28 м, асосининг диаметри 2,7 м ни ташкил этади. Бу дарахт Зомин миллий табиат боғи бойлиги ҳамдир. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспектори Ўрозбой аканинг айтишича, бу дарахт мева ҳам солар экан. Мевалари ҳам катта катта бўлиб, одатда ичи қуруқ, яъни бўш бўлади. Энди буни кексаликка йўйиш мумкин, деб ҳазилга ҳам йўйдилар.

Davomi »

Ҳисор давлат қўриқхонаси: ҳайвонот дунёси
1140 marta o'qildi

Қўриқхона ҳудудида сутэмизувчиларнинг 32 тури, яъни Ўзбекистонда яшайдиганларининг 30 фоизи, Ўрта Осиё тоғларида учрайдиганларининг ¼ қисми умр кечиради. Уларнинг бари 5та қуйидаги жамога тааллуқли: қўлқанотлилар (Chiroptera) – 7та тури, қуёнсифатлар (Laqomorfa) – 2та тур, кемирувчилар (Rodentia) – 11та тури, йиртқичлар (Charnivora) – 10та тури, жуфттуёқлилар (Artiodectylia) – 2та тури. Ҳайвонот дунёсини ташкилловчиларнинг турли қуйидаги хиллари мавжуд: Ўрта Осиё, Мўғилистон,  Европа, Ҳинду-Ҳимолой. Қуйидаги тўрт турдаги сутэмизувчилар Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган: оқтирноқли айиқ (Ursus arctos isabellinus), Ўрта Осиё қундузи (Lutra lutra seistanica), тоғ қоплони (Uncia uncia) ва Туркистон силовсини (Felis linx isabellina). 

 

Davomi »

Ҳисор давлат қўриқхонаси
973 marta o'qildi

Ҳисор давлат қўриқхонаси 1983 йилда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.1983 йилдаги 521-сонли қарорига мувофиқ Қизилсув ва Мироқин давлат қўриқхоналарининг  қўшилиши билан ташкил этилган. Қўриқхона 80986 га майдонни эгаллайди. Ҳисор давлат қўриқхонаси Ўзбекистонда энг йирик қўриқхонадир. 

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 Keyin > Oxirgi