Экоҳуқуқ

Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
396 marta o'qildi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Мамлакатда экологик вазиятни яхшилашга, шу жумладан, сув объектларини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тошқин ва сел ҳодисаларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шу билан бирга, қонунчиликда мавжуд бўшлиқлар дарёлар ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари, кўллар, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектларини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш (кейинги ўринларда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш деб юритилади) ишларини амалга оширишда қум-шағал материалларини рухсатсиз қазиб чиқариш учун шарт-шароитлар яратмоқда. 

Davomi »

Сув тошқинларига тайёрланиш тартиби ишлаб чиқилди
355 marta o'qildi

Қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (ҚҲТБТ) порталида Вазирлар Маҳкамасининг Дарё ўзанларини тозалаш, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларининг Ўзбекистон Республикасининг очиқ сув оқимлари бўйлаб хатарсиз ўтишини таъминлаш учун ҳимоя ишларини олиб бориш бўйича ишларни янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Davomi »

БУ ЕРГА САЙЁҲЛАР КИРА ОЛМАЙДИ
358 marta o'qildi

«Ўзбектуризм» Миллий компанияси сайтида тушунтирилишича, янги тартиб туристик фаолият субъектларига тегишли объектларга туристик сафарларни ташкил этишда белгиланган нормаларни бажариш орқали, «жойга етиб боргач, маҳаллий маъмурият уларнинг ташриф буюриши учун бошқа ёки қўшимча талаблар қўймаслигига ишончи комил бўлиш» имконини берди.

Алоҳида ҳудудда вақтинчалик бўлиш муддати беш кун билан чекланган. 

Davomi »

ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН МАНБАЛАРДАН ЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ ТАЙЁРЛАЙДИГАН КОРХОНАЛАР 5 ЙИЛГА СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
333 marta o'qildi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Davomi »

ПИЁЗ, САРИМСОҚПИЁЗ ВА САБЗАВОТЛАРНИНГ ЭРТА БАҲОРГИ ҲОСИЛИ 2018 ЙИЛ МАРТ ОЙИДАН ПЕШТАХТАЛАРГА ЧИҚАДИ
367 marta o'qildi

Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3230-сон “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. 

Davomi »

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ АНДИЖОН ФИЛИАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
383 marta o'qildi

Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2017 йилдаги 544-сон «Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Филиал директори Ўрмон хўжалиги ИТИ директори тавсиясига кўра Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Davomi »

КЕСИЛГАН ДАРАХТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКДАН ҚОЧОЛМАЙСАН
476 marta o'qildi

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 60-моддаси ердан, ер ости бойликларидан, сувдан, ўсимликёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқинибевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш, худди шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини кўзда тутади.

Davomi »

ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ МАРКАЗИ
436 marta o'qildi

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олиб борилган режали ишлар натижасида қорамоллар сони 2,4 баробарга, қўй ва эчкилар сони 2 каррага, паррандалар сони 1,9 мартага ўсишига ҳамда гўшт маҳсулотлари ҳажми 2,8 баробарга, сут 2,7 мартага, тухум 3,3 баробарга ошди.Шу билан бирга, давлат ветеринария хизмати амалдаги тизимининг таҳлили соҳада бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда, хусусан:

Davomi »

ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ МАРКАЗИ
459 marta o'qildi

Мазкур муаммоларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.

Ветеринария соҳасида илмий-тадқиқотлар ҳажми, кўлами ва сифатини ошириш мақсадида мазкур фармонга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институти янги ташкил этиладиган Давлат ветеринария қўмитаси тизимига ўтказилди;

Davomi »

ЎЗБЕКИСТОНДА ХУСУСИЙ ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАР ҚУРИЛАДИ
503 marta o'qildi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Мазкур ҳужжат билан тасдиқланган Дастур, шу жумладан, қайта тикланувчи манбалардан электр энергияси ишлаб чиқарувчи электростанцияларни қуриш учун инвестицияларни жалб этишни ҳам кўзда тутади. Унда таъкидланишича, лойиҳалар ташаббускорларига кўмак кўрсатилади.

Davomi »


Sahifa:  1 2 Keyin > Oxirgi