Орол Арал

ОРОЛ ДЕНГИЗИ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛИДА
70 marta o'qildi

2014 йилда Жанубий Орол денгизнинг шарқий қисми буткул  қуриб, денгизнинг атиги 72972 қисми қолди. Оролнинг қуриши иқлимга ўз таъсирини ўтказди. Аввалги қирғоқ чизиғидан 100 кмгача бўлган ҳудудда иқлим янада континентал тус олди. Энди ёз қуруқроқ ва иссиқроқ, қиш эса янада совуқ ҳамда давомий хусусият касб этди

Davomi »

ОРОЛ ФОЖИАСИ ОҚИБАТЛАРИНИ ЮМШАТИШДА ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ
206 marta o'qildi

3 кун олдин  бошланган Марказий Осиё форуми ҳамкорлик учун яхши майдонча бўлиб хизмат қилади. Мавзу жуда аниқ белгиланган, чунки ҳозир экологик муаммоларни бартараф этишда инновацион қарорлар қаабул қилиш керак. Мазкур конференци доирасида ўзбек ҳамкорларимиз қўллаб- қувватловида Оролбўйи ҳудудларида "яшил камар” ҳосил қилиш керак ва бунга фермерларни ва маҳаллий аҳорлини жалб қилиш зарур. Саксавулни экишда ҳам уни плантвция шаклда амалга ошириш керак. Чунки у Қизил Китобга киритилган. Плантация шаклида эса ундан фойдаланиш имкони бўлади, дейди Булат Бекниязов,  Оролни қутқариш фонди Қозоғистон бўлими ижрочи директори.

Davomi »

ОРОЛ ФОЖИАСИ ОҚИБАТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТАДИ
229 marta o'qildi

Конференцияни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОКХЖ) фаолияти доирасида минтақа давлатларининг Оролбўйи муаммоларини ҳал этишга қаратилган амалий ҳаракатларини келишиш, Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган дастурларни ўзига хос инвентаризациядан ўтказиш, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама қилиш ва белгилаб олиш, шунингдек, уларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

Davomi »

ОРОЛ ҲУДУДИГА 1200 ТУП МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ ЭКИЛДИ
156 marta o'qildi

Орол фожиаси нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёга дахлдор глобал муаммодир. Ҳар йили ушбу ҳудуддан атмосферага 15-75 миллион тонна чанг ва туз кўтарилиб, ҳавонинг ифлосланиши ва турли касалликлар авж олишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатга бефарқ қараш мумкин эмас.

Davomi »

ЖАЙҲУН ТУГАГАН ЖОЙ
189 marta o'qildi

Муйноқ тумани марказидан атиги бир километр узоқликда кемалар қабристони жойлашган. Чунки  Жайҳун (Амударё) бугун  Оролгача етиб келмаяпти. Унинг сувлари Мўйноқ тумани маркази  атрофини ўраб турган  30 дан ортиқ кўлларнигина тўлдирмоқда, холос. Шу сабабли аҳоли асосан балиқчилик билан банд. 

Davomi »

Одамлардан хафа бўлган денгиз
913 marta o'qildi

Денгиз бўйида бўлиб чарлоқларнинг қичқириғини эшитмадим.  Қора, Ўртаер, Мармар, Сариқ, Оқ, Каспий денгизлари....  Қаерда бўлмай чарлоқлар қичқиришар, сувга яшин тезлигида шўнғиб, тумшуқларидаги кичкина балиқ билан кўкка парвоз қилишар эди. Орол денгизида эса жимлик, сукунатни фақатгина сувнинг заифгина қирғоққа келиб урилаётган овозигина бузади. Марказий Осиёнинг Ўлик денгизи...

Davomi »

ОРОЛ ДЕНГИЗИ ИЗИДАН...
236 marta o'qildi

1-мақола

Ўзбекистон  2016 йилдан амалга оширилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан илгари сурилган 17  барқарор ривожланиш мақсадларининг (БРМ) 16 тасига қўшилди, холос.  “Денгиз экотизимларини асраш” деб номланган 14 – мақсадга қўйилишдан фойдаси йўқ, деб ҳисобланди. Чунки Марказий Осиё республикалари, хусусан Ўзбекистоннинг иқлимини мўътадиллаштирилиб,  минглаб одамлар, ҳайвон ва ўсимликларга жон бахшида этиб турган Орол денгизи  инсонлар хотирасида ўтмишга айланди.

Davomi »