Экомуаммо

КИТОБ ТУМАНИДА СЕЛ 200 ДАН ОРТИҚ ХОНАДОНГА ЗАРАР ЕТКАЗДИ
43 marta o'qildi

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 13 майдан 14 майга ўтар кечаси ёққан кучли жала оқибатида бешта маҳалла аҳолиси, 200 дан ортиқ хонадон жиддий зарар кўрди, дея хабар берди  ўз сайтида "Халқ сўзи" газетаси.

Davomi »

ДАРАХТЛАР КЕСИЛИШИГА БАРҲАМ БЕРИЛАДИ
36 marta o'qildi

Бирор жойда дарахт кесилаётганда бефарқ бўлмаган шаҳримиз аҳолиси  бунинг олдини олиш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефонига 277-75-43 ёки  Ички ишлар идораларига 233-72-33 қўнғироқ қилишларини сўраймиз!

Davomi »

ТОШКЕНТДА 1027 ТА АВТОТРАНСПОРТЛАРДАН АТМОСФЕРА ҲАВОСИГА ЗАРАРЛИ ГАЗЛАР МЕЪЁРДАН ОТРИҚЧА ТАШЛАНМОҚДА
62 marta o'qildi

“Тоза ҳаво” тадбирининг 2017 йил 2-чи босқичи якунига кўра, Тошкент шаҳрининг Йўл патрул масканларида ва шох кўчаларида 16800 та автотранспортлардан  атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори текширилди (бензин – 10400 ва дизель – 6400). Шулардан 1027 та автотранспортлардан атмосфера ҳавосига зарарли газлар меъёрдан отриқча ташланиш холати аниқланди (бензин – 643 ва дизел – 384)

Davomi »

Нарпай каналига нажосат оқизилмоқда
61 marta o'qildi

Барчасига сабаб каналга Каттақўрғон шаҳрининг оқова сувлари оқизилаётганлигида. Масалан, шундоққина каналнинг ёқасида авария туфайли 10 йилча бурун очилган канализация қувури очилиб ётибди. Унинг ичида нажосатлар оқиб ўтаётгани кўриниб турибди. Бу ерни беркитиб қўйиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди.

Davomi »

ҚАДОҚЛАНГАН ПЛАСТИК ИДИШЛАРДАГИ СУВ ХАВФСИЗМИ?
76 marta o'qildi

11 та жаҳонга таниқли савдо белгиси остида чиқарилган 250 дона қадоқланган  сувнинг таркибидан полипропилен, нейлон и полиэтилентерефталат (ПЭТ) топилган. Тадқиқот натижаларига кўра, бир литр қадоқланган сувда 314,6 миллиграмм микропластик бўлакчалари борлиги аниқланган. Демак, бир йилда одам “тоза” сувни ичиши билан ўртача  24 375 дона микропластик бўлакчаларини “ейишини” ҳисоблаб чиқишган.

Davomi »

ЭКОЛОГИК МУВОЗАНАТ ВА... УНИ САҚЛАШ ЙЎЛИДА НИМАЛАР ҚИЛИНАЁТГАНИ ХУСУСИДА
98 marta o'qildi

Жаҳонда биринчи умумий автогараж 1917 йил Лос-Анжелесда пайдо бўлган бўлса, бугун АҚШда бундай умумий автогаражлардан салкам 800 миллионтаси мавжуд. Агар улар эгаллаган майдоннинг ҳеч бўлмаганда ярми дарахтзорга айлантирилганида борми бу дарахтлар бир йилда 1 миллион 260 минг 805 тонна «парник газ»ларини ютган ва атмосферани тозалаб турган бўларди.

Davomi »

ҚАРОВСИЗ УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ТАҚДИРИГА ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МАСЪУЛМИ?
188 marta o'qildi

Давлат ветеринария қўмитасининг маъсулияти Ўзбекистон Республикасининг ветеринария тўғрисидаги қонунда белгилаб қуйилган. Ветеринария шифокорлари ушбу қонунга риоя қилган ҳолда ҳайвонларни ўлдириш ёки юқотиш билан эмас балки уларни даволаш, соғлигини сақлаш ва уларни ҳимоя қилишдан иборатдир. Аммо айни пайтда эгасиз ҳайвонлар назорати туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларига берилган. Юқумли касалликларга чалинганлиги гумон қилинган ва одамларга тажовуз қилаётган ҳайвонлар тўғрисида ҳайвон эгалари ёки шаҳар, туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан давлат ветеринария хизматларига мурожаат қилиниши лозим.

Davomi »

СУВ ҚАДРИНИ КИМ БИЛАДИ?
220 marta o'qildi

Дунёдаги ичимлик сувининг тақчиллиги йилдан йилга ёрқинроқ намоён бўлиши, унинг нархини тобора кўтарилишига сабаб бўлаётир.  Ҳароратнинг кўтарилиши,  ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа эҳтиёжларга сув сарфининг ортиши яқин келажакда сув ҳақиқатдан ҳам олтинданда қимматга сотилишига сабаб бўлса ажаб эмас.  Марказий Осиё ҳудудида сувга бўлган эҳтиёж қадим қадимдан мавжуд бўлиб, бу ерда истиқомат қиладиган халқлар ҳаётга жон ато этувчи сувни жуда қадрлашган, хаттоки зардуштийлар динида сув тўрт унсурнинг бири сифатида муқаддас саналиб, уни ифлослантирган инсон мавқеи жиҳатидан ким бўлишидан қатъи назар жазога тортилган. Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлатиладиган сувнинг 90 фоизи аграр соҳа ҳиссасига тўғри келади. Олиб борилаётган мақсадли чора-тадбирлар натижасида йиллик фойдаланилаётган сувнинг умумий миқдори ўтган асрнинг 80 йилларига нисбатан 20 фоиз камайтирилишига эришилди. Бироқ, ҳудудларда сув ресурсларидан самарасиз ва ва мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. 2017 йил давомида ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузиш, сувни хўжасизларча ишлатиш, унинг ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмасликка оид 2684 та ҳолат аниқланди.

Davomi »

ЮЛҒУННИ КИМ КЕСДИ?
207 marta o'qildi

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари назорат тадбирида Косон тумани Пўлати шаҳарчаси Бешқўтон маҳалласида яшовчи Нуриддин Отақулов ҳудуддаги Гулбоғ қишлоғи атрофида табиий ҳолда ўсаётган юлғун ўсимлигини кундаков қилиб чопиб, “Т-28” русумли тракторнинг иккита тиркамасига лиқ тўла қилиб юклаганини аниқлашди.

Davomi »

Хонгул..Хон ва Бухоро буғуси хикояси
208 marta o'qildi

Бухоро буғуси   буғулар ичида энг чиройлиги ҳисобланади. Бухоро буғулари Тожикистон,  Қозоғистон, Афғонистон, табиий ореалнинг қолган қисимларида Жанубий Африка, Австралия, Янги Зеландия жойларида тарқалган. Ўзбекистонда эса қадимда Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг барча тўқайзорларида кенг тарқалган бўлган. Бугунги кунда фақат Амударё қайирларидаги қўриқхона худудларида мавжуд.

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 4 5 6 Keyin > Oxirgi