Экотаълим

АҚШ Ўрмон хўжалиги вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Сўқоқ қўриқхонасини ривожлантиришда кўмаклашмоқда
57 marta o'qildi
АҚШ Ўрмон хўжалиги хизмати, Ўзбекистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва “Green World Future” нодавлат ташкилоти ҳамкорликда 13 сентябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Сўқоқ қўриқхонасида уч кунлик семинар ташкил этди.  

Ўрмон хўжалигига ихтисослашган америкалик уч нафар мутахассис – Лия Лорд, Отом Эла ва Метью Филлипс – паркларни ривожлантиришга оид хилма-хил мавзулар, жумладан дам олиш ҳудудларини режалаштириш, лойиҳасини тузиш, йўлак-сўқмоқларни аниқлаш, табиат билан яқиндан муносабатга киришиш, бу борадаги билимни ошириш, соҳага жамоатчиликни жалб этиш каби масалаларга эътиборни қарат

Davomi »

Озон қатламини муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни
68 marta o'qildi

2018 йил 7 сентябрь куни Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси билан  ҳамкорлигида, Фарғона шаҳридаги “Парвоз” номидаги 40-сонли махсус умумтаълим мактабида, Халқаро озон қатламини  ҳимоя қилиш куни ва мазкур Конвенциясининг       31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Davomi »

Ўзбекистон ОАВ ва ННТ вакилларининг сув ресурслари ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш
100 marta o'qildi

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази Марказий Осиё минтақавий экологик маркази кўмагида Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳасининг бир қисми бўлган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWaterAware)” йўналишида 2018-2019 йиллари “Ўзбекистон ОАВ ва ННТ вакилларининг сув ресурслари ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш” мавзуидаги семинар-тренингни республикамизнинг 8 та, яъни Қарши, Урганч, Нукус Гулистон, Жиззах, Андижон, Навои, Термез шаҳарларида ўтказмоқда

Davomi »

БОЛАЛАРГА ТАБИАТНИ ҚАЙНДАЙ ҚИЛИБ АСРАШ КЕРАКЛИГИ ТУШИНТИРИЛДИ
109 marta o'qildi

Инсоннинг ишлаб чиқариш ва маиший фаолияти муқаррар ҳолда чиқиндилар ҳосил бўлиши билан боғлиқдир. Ишонч билан айтиш мумкунки, ҳозирда чиқиндиларни ишлаб чиқариш – Ер юзидаги энг оммавийдир. Ҳар биримизга йилига ўртача 20 тонна хом ашё сарфланади ва унинг 97 фоизи чиқиндихоналарга жўнатилади. Бунинг ажабланадиган томони йўқ. Товарларни хизмат муддати қисқармоқда. Ўрами тобора исрофли, кундалик эҳтиёж буюмлари бир марталик предметларга айланмоқда. Энг кўп тарқалган чиқиндиларнинг парчаланиш муддатларига эътибор беринг.

Шиша бутилка бир миллион йил, полиэтилен пакет тўрт юз йил, оёқ кийимнинг  резина пошнаси 50-80 йил, нейлон маҳсулот 30-40 йил, попирос қолдиғи 1-5 йил.  

Davomi »

Ёзги ўқув курсида талабалар сув ресурсларидан фойдаланиш асосларини ўрганишмоқда
164 marta o'qildi

Ўқув курсининг асосий мақсади – келгусида Марказий Осиё ҳудуЎқув курсининг асосий мақсади – келгусида Марказий Осиё ҳудудида қўлланиладиган билим ва кўникмаларни ҚНУ талабаларига етказиш ва уларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш, ҚНУ ва ТИҚХММИ талабалари ўртасида мулоқот майдонини яратиш ҳамда маҳаллий институтимизнинг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланишдан иборат.дида қўлланиладиган билим ва кўникмаларни ҚНУ талабаларига етказиш ва уларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш, ҚНУ ва ТИҚХММИ талабалари ўртасида мулоқот майдонини яратиш ҳамда маҳаллий институтимизнинг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланишдан иборат.

Davomi »

БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЧОЙ
231 marta o'qildi

Қадимги хитойликлар чойни “ҳаёт олови” деб аташган. Бугунги кунда чойнинг инсон организмига ижобий таъсири тўлиқ ўрганилиб,  у барча ҳаётий функцияларни кучайтириши аниқланган. Чой ичган одам оч қолмайди, чанқоқликни босади, кайфиятни кўтаради. Шунинг учун ҳам  Хитой, Корея ва Япония армияларида  чой асосий озиқ-овқат тури сифатида зобитлар овқатланишига киритилган. Чойда 130 дан зиёд турли хил моддалар аниқланиб, уларнинг асосийси таниндир. Қуритилган чой баргларида 16% гача танин, 0,007% эфир мойлари, катехин мавжуд бўлиб, улар қон томирлар эластиклигини сақлаб, атеросклероз касакллигининг олдини олади. Юрак қон томир касалликларида чой тинчлантирувчи восита  сифатида хизмат қилиб, томирларни кенгайтиради, қон босимини меъёрлаштиради, қон айланишини  яхшилайди, бош оғриғи, қулоқдаги шовқинни камайтиради.

Davomi »

СИЗНИ ТЕЗ ҚАРИТАДИГАН ЎНТА ОМИЛ
246 marta o'qildi

Бир соат телевизор қаршисида ўтказилган вақт умрингизни 22 дақиқага қисқартирар экан. Ҳа, бу гап интернет ҳамда компьютер ишқибозларига ҳам тегишли. Шу боис ҳар соатда туриб, озгина машқ қилиб туринг.

Davomi »

ҲАШАРОТЛАР ҲАЁТИДАН АЖАБТОВУР ФАКТЛАР
267 marta o'qildi

Ҳашаротлар оқсил, углеводлар, витамин ва минералларга бой таом ҳисобланади. Таиландда улар деликатес таом саналади, у ерда қовурилган қора чигиртка ва чигирткаларга талаб катта.
16. Амаробиа ўргимчакларининг болалари туғилганларидан сўнг ўз оналарини ейишади. Баъзи урғочи ўргимчаклар жуфтлашиш жараёнидаёқ эркак ўргимчакларни ейишни бошлашади. Шу тариқа марҳум ота ўз авлоди учун озиқ ҳисобланади.

Davomi »

“ЯШИЛ” ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЪЛИМГА КИРИТИЛМОҚДА
406 marta o'qildi

Марказий Осиё ҳудудий экология маркази  Ўзбекистон Экология ҳаракати ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг “яшил” технологиялар, электр энергиясини, заҳираларни ва таълим ҳамда ишлаб чиқаришга экологик ёндашув борасидаги  билимларини ошириш борасида “Samsung инновацион сервис академияси” лойиҳаси доирасида амалий фаолият олиб боришмоқда.

Davomi »

ЗИЛЗИЛА ПАЙТИ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТЛАНИШ КЕРАК? ёхуд Сейсмология маркази фаолияти хусусида
421 marta o'qildi

Ер қаттиқ силкинди, орадан сониялар ўтган бўлсда, худди йиллар ўтгандек туюлди. Чунки ер қаъридан гумбирлаган садо келар, одамларнинг даҳшатдан қичқириқлари, қулаётган уйларнинг қасирлаши, итларнинг акиллаб, увиллаши одамни даҳшатга солар, тунги кўйлакда кўчга югириб чиққанимча ҳануз нима бўлаётганинини англамай, қаерга қочишни билмас, ҳовлида ўсган қалин қайрағочга ёпишганча қўрқувдан дағ-дағ титрар эдим...

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 4 5 6 Keyin > Oxirgi