Экодорихона

РУККОЛА КЎКАТИ ҲУЖАЙРАЛАРНИ ЯНГИЛАЙДИ
65 marta o'qildi

Биринчидан, унда темир ва кальций кўп бўлиб, суяк ва қон-томирлар фаолиятларини яхшиласа, иккинчидан, ҳужайраларни қаришини сустлаштиради, сув ва туз мувозанатини меъёрлаштиради, қувватлантириб асабларни тинчлантиради.

Ва ниҳоят, руккола парҳез тутувчи инсонлар учун ажойиб маҳсулот саналади. У ўзида кўпгина бириктирувчи тўқималарни сақлаб, узоқ вақт тўқлик ҳиссини ушалаб туради. 100 грамм руккола 25 кКални ташкил қилиб, улардан: 0.7 грамми ёғлар, 2.6 грамми оқсиллар ва 3.7 грамми углеводлардир.

 

Davomi »

Анорнинг шифобахш хусусиялари
132 marta o'qildi

Анор шифобахш моддаларга бой, унда С, В1, В2, В15,С, РР, В12 ва А витаминлари кальций, калий, темир, йод, кремний, фосфор, альюминий, магний, хром, мис ва марганец моддалари, фоли ва аскарбин кислатаси етарли даражада. Анор пўстлоғида эса ошловчи, қатрон, бўёқ моддалари, мева пўсти ҳамда оралиқ пардалари таркибида 28 фоиз ошловчилар сақланади.

Davomi »

АСПИРИННИНГ ХАВФЛИ ХУСУСИЯТИ ТОПИЛДИ
334 marta o'qildi

Америкалик тадқиқотчилар гуруҳи аспириннинг хавфли хусусиятини топдилар. Олимларнинг аниқлашича, "Аспирин” маркаси остида машҳур бўлган ацетилсалицил кислотасининг қабул қилиниши гарчи йўғон ичакда салбий янги моддалар пайдо бўлиши эҳтимолини секинлаштирса ҳам, бироқ ўсимта ҳужайраларининг эволюцион салоҳиятини оширади.

Davomi »

ГИЛОС – БУЙРАК ВА ЖИГАР ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
323 marta o'qildi

Гилос буйрак ва жигар фаолиятини яхшилаб, қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади.  Гипертония билан оғриган беморлар учун фаол бирикмаларга бой бўлган тўқ қизил гилоснинг энг фойдали миқдори кунига 250-300 граммни ташкил этади. Артрит, ревматизм ва подаграда оғриқларни камайтириш учун янги узилган ширин гилос мевасининг 15 донаси ёки қуюқ гилос шарбати  ош қошиқ ёхуд бу меванинг компоти қайнатмасини  кунига уч маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади. Ушбу қайнатма қуйидагича тайёрланади: 1 литр сув қайнагандан сўнг унга унча тўла бўлмаган бир ҳовуч мева солинади ва паст оловда 7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра оловдан олиниб, оғзи бекитилган ҳолда 20 дақиқа дам берилади. Қайнатмадан бир кунда камида 0,5 литр истеъмол қилиш лозим.

Davomi »

Дафна дарахти ёхуд хуштаъм лавр
381 marta o'qildi

Қадимги Юнонистонда  дафна дарахти муқаддас ҳисобланиб, маҳаллий халқ уни афсонавий қаҳрамон Аполлон дарахти деб ҳисоблаган. Афсонага кўра Аполлон пари Дафнага кўнгил қўяди ва уни доимо таъқиб этади. Шунда Дафна қудратли Зевсга илтижо қилиб, уни дарахтга айлантириб қўйишни сўрайди. Шундан сўнг Аполлон Дафна дарахтининг баргларидан гулчамбар қилиб, ўзининг етиша олмаган севгисининг рамзи сифатида, фақатгина жангда ғолиб чиққандагина тақади. Шу сабабли қадимги шох ва саркардалар ғалаба қозонишганда албатта бошларига  дафна дарахти япроқларидан қилинган гулчамбар тақишган.  

Davomi »

ЎСИМЛИКЛАР САРАСИ ЯЛПИЗ
407 marta o'qildi

Ялпиз мойи хушбўй, терини мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Шунинг учун ваннага солинади. Бош айланиш ва ҳушдан кетиш ҳолатида ҳидланади. Артрит ва бўғимлар подаграсида ялпизнинг янги узилган барглари оғриган жойга эзиб боғланади. Ялпиз таркибидаги эфир мойлари, айниқса, камфора ва ментол мойи аъзоларни совуқ урганда, бирор жой тилинган ёки чақа бўлганда газак олиб йиринглашдан сақловчи яхши антисептикдир. Шунингдек, бу мойни нафас йўллари хасталикларида ҳидлаш ва томоқ оғриғини қолдириш учун оғиз чайиш фойда беради. Ялпиз мойи тиш оғриғини қолдиради, бир томчиси қулоқ оғриғига даво.

Davomi »

ТУТНИНГ БЕБАҲО ХУСУСИЯТИ
989 marta o'qildi

Оқ тут қалқонсимон без касалликларида кони фойда. Бунинг учун ҳар куни эрталаб соат 9 ларда 3 донагача тут мевасини истеъмол қилиш керак. Сабаби бу вақтда қалқонсимон без жуда фаол бўлиб, дармондорилар таъсирида ўзидан янада кўпроқ йод ишлаб чиқаради. Шотут организмдаги гормонал бузилишни тўғрилаб, жинсий майлни оширади, аёлларнинг яллиғланиш касалликларини даволашда қўл келади. Шунга кўра, у асал билан аралаштириб ейилса, эркаклар саломатлигини тиклайди. Оқ тут таркибида табиий антибиотик — ресвератол топилган. Бу эса унинг кўпгина сурункали касалликларни даволашга ёрдам беришини билдиради. Аёлларда кузатиладиган климакс ҳолатида кўп терлаш, қизиш каби нохуш аломатларни йўқотишда, юрак соҳасидаги оғриқларда кўпроқ шотут ейиш буюрилади.

Davomi »

ОҚҚАЛДИРМОҚ
871 marta o'qildi

Кўка, ўгайона, русча – мать-мачеха обыкновенная, қозоқча – очейшеп, иман жапроқ, қирғизча – эгей эне, тожикча – сапали шутур, арабча – хашишатил суол.

Оққалдирмоқ – кўп йиллик, бўйи 25 см.гача борадиган ўт ўсимлик. Илк баҳор дамлари илдизпоядан гул ҳосил қилувчи бир нечта шохланмаган пояча беради. Пояча ўз навбатида қишғиш тусли баргчалар билан қопланган бўлади, унинг энг юқорисида эса гул тўплам шаклланган. Ўсимликнинг меваси етилгандан сўнг, поя қурийди. 

Davomi »

КЎКЛАМ ҲАДЯЛАРИ
841 marta o'qildi

Наврўз байрами дастурхонини доривор кўкатлардан тайёрланган таомлар, гўжа оши, ҳалим, сумалаксиз тасаввур қилиш қийин, деб ёзади ЎзА мухбири Шаҳноза Маматуролова. Буюк бобомиз Абу Али ибн Сино баҳорда тананинг ҳолсизланишини енгиш учун ундирилган дон маҳсулотлари, турли кўкат, сабзавотлар, улардан тайёрланган хилма-хил таомлардан истеъмол килишни тавсия этган. Момоларимиз “илик узилди” даврида бу неъматлардан кўк сомса, чучвара, сумалак, ҳалим, юпқа каби тансиқ таомлар тайёрлаган. Улар маҳалла-кўй билан баҳам кўрилган.

Davomi »

ОНА ТАБИАТ – ШИФО МАНБАИ
1379 marta o'qildi


Мутахассисларнинг таъкидлашича, табиий гиёҳлардан тайёрланган дамламалар иммунитетни кучайтиради, турли касалликларнинг асоратларини йўқотади, соғлиқни тез тиклашга ёрдам беради. Мисол учун, лимон ўт – нафас ва юрак-қон томир тизими, жигар фаолиятига ижобий таъсир этиб, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Наъматакнинг 300 граммини 3 литр сувда 1 соат давомида қайнатиб, қайнатма қулоққа томизилса, қулоқ оғриғи ва шанғиллашини бартараф этади. Иммунитетнинг кўтарилишига яхши ёрдам беради. 

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 4 Keyin > Oxirgi