Агроэкология

МИКРООРГАНИЗМЛАР ТУПРОҚНИ УЧ МЕТРГА ЮМШАТДИ
321 marta o'qildi

Замонавий агротехника биринчи навбатда минералл ўғитларга, экин касалликлари ва зарарли ҳашоратларга қарши кимёвий воситаларга асосланган. Далани экишга тайёрлаш ва бундан кейин қотиб кетишдан асраш учун қувватли техника кўп марталаб қўлланилади. Бир фермер пахтадан юқори ҳосил етиштириш учун 17 марта культивация бажарганини фахрланиб айтган. Лекин бундай тупроқда микроорганизмлар ва ҳашоратлар фаоллиги бутунлай издан чиқади, қуриган пайтда унда маҳкам кесаклар ҳосил бўлади. Плуг ости қаттиқ қатламини йўқотиш йўлини ҳеч ким билмайди. Экин илдизлари оғир ахволда қолиб, ҳосилга путур етади. Ернинг табиий унумдорлиги пасайиб бориб, ҳосил минерал ўғитларни кўп қўлланиши ҳисобига етиштирилади. Экинлар кўп касал бўлиб, ҳосил етиштириш учун борган сари кўпроқ кимёвий воситалар қўлланилади, дала ва оқава сувларнинг, етиштирилган ҳосилнинг экологик ахволи бузилади.

            Республикамизнинг кенг далаларда ўтказилган амалий тажрибаларда эса “Байкал ЭМ1” препарати билан тупроқнинг юксак табиий унумдорлиги 20 йилда эмас, 1-2 йилда тикланиши мумкинлиги тасдиқланди. 

Davomi »

ЕРНИ ЁҚИШ ЭМАС, БОҚИШ КЕРАК!
240 marta o'qildi

Тупроқнинг унумдор бўлишида тирик мавжудотнинг, айниқса, микроорганизмларнинг аҳамияти катта. Улар ҳаёт фаолияти ва ҳалок бўлиши натижасида тупроқни маълум миқдорда органик моддалар билан бойитади. Тупроқ энг аввало, наботот, ҳайвонот олами ва микроблар билан бирга мураккаб экологик тизимни (биогеоценоз) вужудга келтиради ва сайёрамиз биосферасида ҳаёт давом этишини таъминлашдек муҳим вазифани бажаради.

Мамлакатимизда тупроқ унумдорлигини оширишда микроорганизмлар муҳим ўрин тутади. 

Davomi »

Суғормасдан экин етиштириш имкониятлари
384 marta o'qildi

Ўрта Осиё минтақасида тоғларнинг мавжудлиги, уларда Амударё ва Сирдарё каби серсув дарёларни шаклланиши табиатнинг буюк неъматидир. Дарёларнинг сув ресурсларига асосланган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги 32 млн. ахолини боқишга ҳам, экспортга ҳам махсулот етказиб бермоқда. Лекин ётиб есанг тоғ ҳам чидамас экан, сув етишмаслиги туфайли Орол денгизи саёзлашиб, уч қисмга ажралиб кетди, улардан бири – Катта Орол бутунлай  қуришга ҳам улгурди. Экин далаларининг бир қисми ҳам сув етишмовчилиги туфайли экилмай қолмоқда. Бундай шароитда лалмикор далаларда экин экиш ахамияти янада кўтарилиб бормоқда.

Davomi »

ЧЎЛНИ ЎРМОНГА АЙЛАНТИРИШ ҚИЙИНМИ?
238 marta o'qildi

  Чўл ва саҳроларнинг кенгайиб бориши ҳақида кўп марта эшитамиз, ўқиймиз. Бунинг мазмуни нимадан иборат деган савол туғилади? Жавоб шундан иборатки, турли сабабларга кўра ердаги ўсимлик дунёси тез ёки секин камайиб боради, пайти келиб уни чўл ёки саҳро, деб атай бошлаймиз. Агар етти миллиард аҳолини боқишга етарли маҳсулотлар етиштираётган фермерлар чўлга ўтлар ва бошқа ўсимликлар эка олса, ва бу амал қиммат тушмаса саҳро чекинади, деб айтардик. Дунёда шундай мисолларни келтириш мумкин. Америкалик агроном -олим Боб Диксон  ўзи яратган яратган машинасини импринтер деб атаган. Машинанинг ишчи элементи катта метал цилиндрдан иборат бўлиб, унинг сиртига метал бурчаклар пайванд қилинган. Трактор цилиндрни ер сирти бўйлаб тортганда бу тишлар ерда чуқурчалар қолдиради. Бир вақтнинг ўзида машина ўтларнинг уруғини ва органик ўғит сепади, улар, албатта, чуқурчалар тубига тушади. Бу ерда уруғ униб чиқиш учун энг мақбул шароитни топади.

Davomi »

ЧЎЛНИ БЎСТОН ҚИЛАЙЛИК ЁХУД СУҒОРМАСДАН ЭКИН ЕТИШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
252 marta o'qildi

Импринтер ёрдамида Боб Диксон меҳнат ва вақтини аямай ўзининг Аризона чўлидаги ерини қумлоқ саҳродан ўт ва дарахтлар билан қопланган унумдор ерларга айлантирган. Етарли уруғ тайёрланган бўлса импринтер бир соатда бир гектар ерга уруғ экиши мумкин. Йилнинг тўрт фаслида экишни давом этиш мумкин. Маданий бўлмаган ўсимликлар шундай юксак ҳаётий кучга эгаки, ерда баъзан йиллаб ётгандан кейин ҳам шароит тўғри келган пайтда униб чиқади. Ўзбек миришкорларига ҳам бу техникани ўзлаштириб, чўлларни кўм-кўк унумдор ерларга айлантиришни тилаймиз.

Davomi »

ЭКИН ДАЛАСИДА СУВНИ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИ
324 marta o'qildi

             Экинларни сув билан таъминлаш муаммолари суғориладиган далаларда ҳам, суғрилмайдиган далаларда ҳам муҳим. Бунинг устига иқлимни ўзгариши туфайли, Орол сувларини камайиб кетиши туфайли, давлатлароро муаммолар туфайли экинларни суғориш масаласи янада актуал бўлиб қолмоқда. Ушбу мақолада экин даласида сувни тежашнинг қуйидаги усулларини муҳокама қилинади: 1. Биологик активлиги юқори бўлган қордан эриган ва ёмғир сувларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. 2. Атмосфера ирригациясидан фойдаланиш. 3. Тупроқнинг мульчаланишини намликни асрашдаги аҳамияти. 4. Ўсимликларнинг кўмир ангидриди билан таъминланганлигининг сув сарфланишига таъсири. 5. Тупроқни қуёш нурларидан беркитилишини намликни тежалишига таъсири. 6. Қандай суғориш тежамкор ва экинларга ёқади? 

Davomi »

ЯРАТУВЧАН ТУПРОҚ ҲАҚИДА БУЮКЛАРНИНГ ФИКРЛАРИ
320 marta o'qildi

Унинг ҳислатлар шундай. 1. Агар сиз, эркатой шаҳарлик, унда яланг оёқ юролмасангиз, у ҳақиқий унумдор тупроқ эмас. 2. Агар уни қийналмасдан ҳовучлаб ололмасангиз, у унумдор тупроқ эмас. 3. Уни юмшатиш учун чопишга тўғри келса, у унумдор тупроқ эмас. 4. Уни қўлга олиб, қум, лой ва чўкиндиларни фарқлай олсангиз, у унумдор тупроқ эмас. Бу талаблар ортиқчага ўхшасада, улар аниқдир. Бундай тупроқдан бир арга эга бўлсангиз, озиқланиш бўйича ўзингизни тўлиқ мустақил ҳисоблашингиз мумкин.”

Davomi »

ҲАР СОҲАДА ЕТАКЧИ ёхуд Хитой қишлоқ хўжалигига бир назар
526 marta o'qildi

Хитой қишлоқ хўжалиги ўзига хос. Зеро, қадим замонлардан меҳнатсевар хитойликлар сув тошқинлари ва қурғоқчилик билан курашиб келишган. Ўрта асрларга келиб айнан Хитойда сув чиғириғи яратилиб, у орқали адирли ҳудудларга сув чиқарилган. Суғориладиган ерларга  хитойликлар таомномасида асосий ўринни эгаллаган шоли экилган. Айнан ўрта асрларда деҳқонлар шакарқамиш ва чой  етиштириш ҳудудларини кенгайтиришади.Боғдочилик ривожланиб, апельсин ва мандарин етиштириш кўпаяди. 13-14 асрларда алмашилаб экаш жараёни йўлга қўйилади. Бунинг асосий сабаби тупроқ унумдорлигини табиий йўл билан ошириш эди.

Davomi »

ОЛМАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
1180 marta o'qildi

Олма меваси С, В1, В2, Р, Е витаминларига, марганец, калий минераллари ва темир моддасига бой. Шифокорлар калийнинг қон босимини меёрлаштириши, тиш эмали ва суяк тўқмаларини мустаҳкамлаши туфайли олма истеъмоли организм учун фойдали эканлигини таъкидлашади. Олма таркибидаги пектин моддаси орнинизмдан ортиқча холистерин чиқиб кетишига кўмаклашади. Қолаверса, пектин моддаси сахир касаллиги пайдо бўлиши хавфини камайтиради. Шунингдек, олма таркибидаги пектин юз териси рангини тиниқлаштиришда муҳим роль ўйнайди.

Davomi »

КРАСCУЛА ЁКИ ПУЛ ДАРАХТИ
3448 marta o'qildi

Биз ҳикоя қилмокчи бўлганимиз крассула ўсимлигини кўпчилик гул ишқибозлари оилага қут-барака, давлат олиб келади, дея, астойдил ишонч билан, алоҳида эътибор ила ардоқлаб парвариш қилади. Унинг баргларини тангага, яъни пулга ўхшатишади ва шу сабаб  ўсимлик халқ орасида пул дарахти номи билан оммалашган. Хаттоки, айрим манбааларда крассула хонанинг қайси бурчагига жойлаштирилса, оиланинг молиявий аҳволи яхшиланиши хусусида батафсил тавсиялар берилади. Унинг этдор барглари ўзига бойлик йиғади, кимнинг дарахти яхши парваришланган, гуркираб турган бўлса ана шу инсонга бойлик келтиради, деб хисоблайдиганлар хам кам эмас.

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 4 Keyin > Oxirgi