Барқарор тараққиёт

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ – КЕЛАЖАК АСОСИ
60 marta o'qildi

   Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясига эндиликда  35,8 % ни саноат, 9 % ни транспорт, 6% ни қишлоқ хўжалиги, 37,8% ни аҳоли ва 14,8% ни коммунал хўжалик истеъмол қилади ва келгусида ёқилғи-энергия ресурсларига бўлган талаб янада ортиб бораверади.

  

Davomi »

АТРОФ-МУҲИТГА ТАЪСИРНИ БАҲОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИМИ?
64 marta o'qildi

Тошкент шаҳрида атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг замонавий тизими (АТБТ) ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан бир қаторда уни Ўзбекистонда жорий этиш мавзусига бағишланган миллий семинар ўтказилди. Тадбир Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Марказий Осиё минтақавий экология маркази филиали (CAREC-МОМЭМ), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) кўмаги остида ташкил этилди.

Davomi »

БИРИНЧИ КУН: «АТРОФ-МУҲИТНИ ҲИМОЯЛАШ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ БОРАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ»
178 marta o'qildi

МОХЭФ-2018 тадбирини ўтказишдан кўзланган мақсад - минтақани барқарор ривожлантириш стратегиясини биргаликда шакллантириш ва давлат, ривожлантириш бўйича халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти ва бизнес ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат.

Davomi »

МОХЭФ 2018 – маррадан бошланиш нуқтага қадар
179 marta o'qildi

МОХЭФ-2018 форумининг асосий мавзуси: «Атроф-муҳитни ҳимоялаш ва барқарор ривожланиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш». Форум Ўзбекистон Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан ташкил этилган.

МОХЭФ-2018 тадбирини ўтказишдан кўзланган мақсад минтақани барқарор ривожлантириш стратегиясини биргаликда шакллантириш ва давлат, ривожлантириш бўйича халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти ва бизнес ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат.

Davomi »

ПРЕОДОЛЕВАЯ ДЕФИЦИТ ВОДЫ
193 marta o'qildi

Проблема истощения водных ресурсов актуальна и для Узбекистана. По оценкам Института мировых ресурсов, республика в числе 13 государств, где меньше всего воды в пересчете на душу населения — 625 кубометров.

Davomi »

ЕВРОИТТИФОҚДА БИР МАРТАЛИК ПЛАСТИК ҚАДОҚ ТАҚИҚЛАНАДИ
273 marta o'qildi

Европада 12 йилдан сўнг бир марталик пластик қадоқ тақиқланади. Стратегия Еврокомиссия томонидан тасдиқланди. ЕК биринчи вице-президенти Франс Тиммерманснинг фикрича, пластик бундан буён бизнинг овқатимиз, сувимиз, ҳаттоки жисмимизга тегиши керак эмас. Ягона узоқ муддатли қарор – қайта ишлаш ҳисобидан чиқиндилар сонини чеклаш лозим. DW маълумотларига кўра, Хитой жаҳондаги пластик чиқиндининг ярмидан кўпини қайта ишлаган, жумладан, Евроиттифоқдан тахминан 1,5 млн.га яқинини. ЕИ ХХР ҳукумати билан бир неча йиллик ўтиш даврини ўрнатиш ҳақида келишиб олмоқчи бўлди, бироқ музокаралар муваффақиятли якун топмади.

Davomi »

ОРОЛ ДЕНГИЗИДА АРТЕМИЯ КЎПАЙТИРИЛМОҚДА
343 marta o'qildi

Артемиялар ер юзида асосан хлорли, сульфатли, карбонатли, ҳар литрида 300 граммгача тузи бор шўр сувда учрайди. Улар сув ўтлари, бактериялар билан озиқланади. Орол денгизидаги артемиялар асосан урғочи, лекин улар ўз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга. Мамлакатда Орол денгизидан артемия цисталарини йиғиб олиб сотиш билан шуғулланадиган 10 дан ортиқ фирма ва корхоналар мавжуд. Уларни балиқчилик билан шуғулланувчи қатор давлатлар сотиб олмоқда. Ўзбекистондаги балиқчилик хўжаликлари ҳам албатта фойдаланади. 

Davomi »

ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ВА ЕТАКЧИЛИК ЭЪТИРОФИ
534 marta o'qildi

Ислом Каримов минтақадаги турли экологик таназзуллар, хусусан Орол муаммосига дунё равишда дунё жамоатчилиги эътиборини қаратиб келди. Хусусан, 2014 йилда бўлиб ўтган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат қилиб жумладан шундай деган эди:

«Яқин-яқинларгача ўзининг улкан биохилма-хиллиги билан машҳур бўлган Оролбўйи минтақасида ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонлар тури кескин камайиб бормоқда, жумладан, сут эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26 ва ўсимликларнинг 11 тури буткул йўқ бўлиш хавфи остида турибди. Оролнинг қуриган қисми ўрнида ҳосил бўлган 5,5 миллион гектардан ортиқ майдондаги янги Оролқум саҳроси тобора бутун Оролбўйи минтақасига ёйилмоқда. Бу ердан ҳар йили атмосферага қарийб 100 миллион тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, қум бўронлари ва кучли шамоллар билан мазкур ҳудуддан анча олис бўлган минтақаларга ҳам тарқалмоқда».

Davomi »

ОНА ТАБИАТ - ҚЎРИҚХОНА
478 marta o'qildi

 Эсимда, болалигимизда ариқ ва булоқларнинг сувидан ҳеч ҳадиксиз ичардик, – дейди Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи етмиш ёшни қаршилаган Хосият Ибрагимова. – Иссиқ нонларни оқар сувга оқизиб ердик. Ҳозирчи, ким маҳалла, гузарлар оралаб оқиб ўтадиган ариқдан сув ича олади? Баъзи бир калтафаҳмлар ариққа супринди ташлайди, кир ювилса, мағзавасини тўкади. Уйлардан узоқлашмасдан исталган жойларга ташлаб кетилган чиқиндилар кайфиятингизни тушириб юборади. Яшаётган маҳаллаларимиз тоза бўлиши аввало, ўзимизга боғлиқ. Фақат ҳовли ва уйларимиз эмас, қишлоқ, шаҳарлар ҳам ўзимизники. Унинг озодалигига ҳар биримиз жавобгармиз, масъулмиз.

 

Davomi »

ХИТОЙ ЭЛЕКТРОМОБИЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЕТАКЧИ
386 marta o'qildi

Илк электромобиллар ички ёнув двигателига эга бўлган автоуловлардан 50 йил илгари пайдо бўлган эди. Фарадей электромагнит индукцияси ҳодисасини кашф этгач, муҳандислар айнан электромобиллар яратиш устида ишлай бошладилар.1895 йили  илу маротаба француз Шарль Жанто соатига 63 км. тезликда электромобилда рекорд ўрнатади. 1899 йилда бу рақам янгиланиб,  янги  соатига 100 км.лик рекорд ўрнатилади. Белгиялик Камил Иенатци томонидан яратилган электромобиль соатига 105 км.тезликда юра олган. ХХ асрнинг бошларида электроавтоуловлар кенг тарқалиб, улардан такси, ўт ўчиришда, тез тиббий ёрдам кўрсатишда фойдаланишади. Аммо 1930-йиллардан бошлаб электромобиллар ўрнини ички ёнув двигателига эга автомобиллар эгаллай бошлади.1990-йилларга келиб, ҳавонинг  ўта ифлосланиши оқибатида  электромобилларни ижорий қилиш фикри яна фаоллашди. Замонамизнинг биринчи серияли равишда чиқарилган электромобили GM EV1 бўлиб, у АҚШда  1996  йилдан 2003 йилгача чиқарилди.  Бугунги кунда автомобиль бозорида  жуда ҳам кўп русумли электромобиллар чиқарилмоқда.        

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 4 5 6 Keyin > Oxirgi