Одам ва олам

ОНДАТРА ОВЧИЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ
33 marta o'qildi

Касби туманидаги Пандрон қишлоғида яшовчи фуқаролар Арслон Йўлдошев ва Бурхон Йўлдошев Қарши-Миришкор автомобиль йўли четидаги каналдан тақиқланган қўлбола ясалган қафаслар ёрдамида 26 бош ондатрани ноқонуний тарзда овлаганликлари аниқланди. Қонунга зид бу ҳаракат натижасида ҳайвонот дунёсига 22 миллион 391 минг 200 сўм миқдорида зарар етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда вилоят прокуратурасига маълумот киритилди ва айбдорлар жавобгарликка тортилди.

Davomi »

Тахтакўпирда “Қизил китоб”га киритилган жайронлар ваҳшийларча отиб ўлдирилди
88 marta o'qildi

20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биоинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳудудий инспекцияси инспекторлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Китай-козган” коллектори ҳудудида тезкор рейд тадбирларини ўтказди. Унда фуқаролар Саламот Искандаров, Туриниёз Нурабуллаев, Сидулла Арзимбетов Мийрбекович, Қадирбой Изимуратов, Атамурат Бердияров, Саламот Искандаров бошқарувида бўлган “УАЗ-469” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, “Қизил китоб”га киритилган ёввойи турдаги 20 бош жайрон ов қуроли орқали отиб, олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

Davomi »

ОРОЛНИ ҚУТҚАРИШ МУМКИН(МИ)?
172 marta o'qildi

сув cатҳининг бундан ҳам кўтарилиши (ҳозир максимал кўрсаткичга етган – денгиз сатҳидан 275,5 метр баланд) Марказий Осиёнинг қоқ марказида экологик фалокатнинг юз беришига олиб келади. Чунки кўллардаги тузларнинг кўтарилиши ва Тянь-Шань музликларига тушиши натижасида улар жадал тарзда эришни бошлайди. Шу кўлларга яқин масофада жойлашган заҳарли кимёвий моддалар сақланиб келаётган жойлар, қум барханлари сув остида қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Сувнинг кўтарилиб-қайтиши электр узатиш линияларининг кўпчилигини сувостида қолдирмоқда. Шунинг учун кўпчилик ферма ва аҳоли яшаш пунктлари электрсиз қолмоқда. 

Davomi »

СИЛ ВА МУҲОЖИРЛАР МУАММОСИ ФОТОЖУРНАЛИСТ НИГОҲИДА
132 marta o'qildi

Муаммо, ишонч, ёрдам, ҳамкорлик … Буларнинг барчасини  Остона шаҳрида бўлиб ўтган  “Миграция ва сил. Марказий Осиё мамлакатларида силни трансчегаравий назорат қилиш” мавзусидаги юқори даражадаги учинчи  ҳудудий учрашув  доирасида намойиш этилган қозоғистонлик журналист Динара Ибраимованинг “Уйингга соғлом қайт!” деб номланган фотосуратлар кўргазмасида кўриш, ҳис қилиш мумкин.  Кўргазма ОИТСга қарши курашиш глобал жамғармасининг молиявий кўмагида USAIDнинг ХОУП лойиҳаси томонидан  силга қарши курашишда  бел боғлаб, буни ҳамкорликда амалга ошираётган мамлакатлар ичида илк маротаба  ташкил этилган.

Davomi »

ҚАЧОН ОВ ҚИЛИШ МУМКИН?
155 marta o'qildi

Кузни ов ишқибозлари сабрсизлик билан кутишади, зеро сўнгги йилларда спортчи ҳамда ҳаваскорлар ови мамлакатимиз аҳолиси ўртасида тобора ривожланиб бормоқда. Юртимиздаги биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ҳамда ов қилинадиган ҳайвонларни ов қилиш   Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2006 йил 22 март кунидаги 27 сонли буйруғи билан Тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари” Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2006 йил 2 май куни 1569 сон билан рўйхатдан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги   20 октябрь 2014 йилдаги 290-сонли  қарорига асосан амалга оширилади. Унга кўра  юртимизнинг  барча фуқаролари ва давлат божини тўлаган, шунингдек ҳайвонларни тутиш учун тўлов тўлаган чет эллик фуқаролар спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш ҳуқуқига эга.

Davomi »

ЎТИРИШ – СОҒЛИҚҚА ЗАРАР
146 marta o'qildi

Сўнгги пайтда кишилар кўп вақтини ўтирган ҳолда, кунини ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз ўтказишга одатланиб қолди. Бунга аввало, замонавий офис иш тартиби ҳамда иш столида ишлашнинг бир неча қулайликлари сабаб бўлаётган бўлса, технологик инқилоблар «ўтириш» жараёнини тезлаштириб юборди. Негаки, ходим эндиликда почтага чопиб чиқиши, мурожаатлар бўйича узоқ йўл юриши шарт эмас, ҳаттоки, тушликни ҳам иш жойига буюртма қилиш мумкин. Бунинг учун биргина компьютер сичқончасининг ҳаракати етарли.

Бир неча йиллар давомида таъкидлаб келинганидек, узоқ вақт ўтириб ишлаш соғлиқ учун зиён, демоқчи эмасмиз, балки у ўта хавфли жараёнга айланиб улгурди. Бир гуруҳ немис олимларининг тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатадики, кун давомидаги ҳаракатсизлик юрак касалликлари, диабет, ўсимта дардини пайдо қилишидан ташқари, инсон ўлимига сабабчи бўлиши мумкин. Бу хулоса спорт билан шуғулланиб келган «​ўтирувчи»​га ҳам тегишли эканини унутмаслик лозим. Шунинг учун, замонавий қараш билан айтсак, ҳаракатсизлик ёки ўтириш - замонавий чекиш тури.

Davomi »

ОЛИМЛАР ЕРДАГИ ЭНГ ХАВФЛИ ВИРУСНИ АНИҚЛАДИЛАР
121 marta o'qildi

Ўзига хос рейтингда “етакчилик” вирусли гепатитга тегишли бўлди – сўнгги йилларда у тахминан 1,34 миллион кишини ҳаётдан олиб кетди. Уларнинг ўлимига нафақат касалликнинг ўзи, балки у билан боғлиқ бўлган цирроз ва жигар саратони, шунингдек, бошқа асоратлар сабаб бўлган. Иккинчи ўринга сил жойлаштирилди - 1,2 миллион ўлим, учинчи – ОИВ (тахминан миллион кишининг умрига зомин бўлган), тўртинчиси эса – безгак (719 минг қурбон).

Davomi »

ЕТТИ ПИР ЗИЁРАТИ
138 marta o'qildi

Қадим Бухоро шаҳрига келган киши ушбу муқаддас заминда қўним топган етти буюк авлиё – пирлар қабрини зиёрат қилиши мақсадга мувофиқ. Неча замонлардан буён бу анъана давом этиб келмоқда. Бунинг учун Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний (Ғиждувон), Хожа Ориф Моҳитобон Рeвгарий (Шофиркон), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий (Вобкент), Хожа Али Роминатий (Ромитан), Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (Ромитан) ва Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбандий (Когон) қабрлари жойлашган масканлар кетма-кетликда зиёрат қилинади.

Davomi »

УРБОЭКОЛОГИЯ ЁХУД ШАҲАР ЭКОЛОГИЯСИГА БИР НАЗАР
250 marta o'qildi

Афсуски, пойтахтимиз ва юртимизнинг бошқа аҳоли пунктларида нафақат ободонлаштириш ходимлари, балки  ҳовлиларда ҳам ер бағирлаб ўсган майсаларни томири билан юлиб олиб,  тупроқни супириб, сув сепишади. Аммо Ўзбекистонда кун иссиқ бўлганлиги сабабли, ер тезда қуриб чанг кўтарилади. Майсалар эса ана шу чангни ушлаб қолишади. Шу сабабли аҳоли пунктларида айнан майсазорларни кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. Сўнгги йилларда Тошкентда йўл ва  кўп қаватли уйлар атрофига экилган “тирик тўсиқ”лар, яъни буталарни кесиб ташлаш ҳолати кузатилмоқда. Бу ўз навбатида болаларда нафас йўллари касалликларни, аллергияни олиб келиши мумкин. Чунки буталар бўйи узун бўлмаган болаларни биринчи галда чанг ва ис газларидан ҳимоя қилади.  Ҳаводаги зарарли моддаларни тутиб қолувчи йирик япроқли дарахтлар, яъни чинор ва қайрағочлар кесилиб, ўрнига игна баргли манзарали дарахтларнинг экилиши эса шаҳар ҳавосини қадимдан ўстирилган чинорларнинг ўрнини боса олмайди.

Davomi »

ИТЛАРНИНГ ЮЗ ҲАРАКАТИ МУШУКЛАРДАН ЁҚИМЛИРОҚ
171 marta o'qildi

Олимлар ҳайвон мимикасини ўрганишар экан, мушукларнинг юз ифодаси итлардан кўра ёқимсизроқ бўлгани учун, ўзларига уй топишга қийналишларини аниқлашди. Тадқиқот учун олимлар Буюк Британияда 106 та мушукнинг хатти-ҳаракатини ўрганишди ва  юқоридаги хулосага келишди. Итларнинг ўта маюс ва меҳрибон нигоҳи, таниш инсонни кўрганда кўрсатадиган қувончи уларнинг мушукларга нисбатан  тезроқ ўз эгасига эга бўлиш имконига эга эканлиги аниқланди. Балки бунинг сабаби  итларнинг мушукларга нисбатан анча илгари хонакилаштирилганлигидадир?

 

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 4 5 6 Keyin > Oxirgi