Қизил китоб

УРГУТ ЛЕВОЗЕБРИНАСИ
380 marta o'qildi

Ургут левозебринаси булиминидлар оиласига мансуб бўлиб,заиф, табиатан камёб, локал тарқалган эндемик тур саналади.

Davomi »

ҚОПЛОН
419 marta o'qildi

Қоплон бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган.

Мазкур сут эмизувчи Ғарбий Помир-Олойнинг Кўҳитанг, Боботоғ тизмаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида Туркманистон, Тожикистон, Эрон шимоли, Афғонистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия ҳамда Россияда учрайди. Африка, Ғарбий ва Жанубий Осиё, Узоқ Шарқда – бошқа кенжа турлари борлиги маълум.

Davomi »

Туберган лоласи
417 marta o'qildi

Лоладошлар оиласининг мазкур вакили Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб, йўқолиш арафасида турган тур ҳисобланади.

Адирларда ва тоғларнинг пастки қисмидаги ола жинсли ва соз тупроқли ёнбағирларда, кўпинча пистазорларда ўсади. Туберган лоласи бўйи 10–30 см га етадиган кўп йиллик, пиёзли ўтдир. Пиёзи тухумсимон, диаметри 3–5 см, қобиғи жигарранг ёки қўнғир, ички томони тўрсимон-чалкаш, момиқ тукли. Барглари 3-4 тадан бўлиб, гулига нисбатан узундир. Гуллари якка, йирик, диаметри 6–7 см, қизил, туби қора, оч сариқ, гардишсимон доғли. Чангчи иплари қора, чангдонлари бинафша рангли. Апрель ойида гуллаб, меваси июнь–июль ойларида етилади.

Davomi »

ҚИЗИЛТОМОҚ ҒОЗ
376 marta o'qildi

Қизилтомоқ ғоз ТМХИ Қизилрўйхатига киритилган бўлиб, заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур ҳисобланади. Мазкур қушлар сув ва қирғоқ бўйи ўсимликлари ғуж бўлиб ўсган йирик ва чуқур сув ҳавзаларида яшайди. Ўзбекистонда Қорақир, Айдаркўл, Тузкон, Денгизкўл, Чордара, Оқтепа сув омборида қишлайди. Ўзбекистондан ташқарида Шимолий Сибирь тундраси уялайди, Касбий денгизи жанубида, Эрон, Ироқда қишлайди; Қозоғистон,Туркманистондан учиб ўтади.

Davomi »

ҚОРАПОЯ МОЙҚОРАҒОН
330 marta o'qildi

 Қорапоя мойқорағон Ғарбий Помир-Олой тизмаларидаги камёб, эндемик ўсимлик бўлиб, тоғларнинг ўрта қисмидаги шағалли ёнбағирларда ва арчазорларда ўсади. Табиатда онда-сонда учрайдиган мазкур ўсимлик Сурхондарё вилоятининг Ҳисор тизмасидаги Бойсун тоғларида тарқалган

Davomi »

ДАШТ ҚОРА ИЛОНИ
415 marta o'qildi

Дашт қора илони Ғарбий Тянь-Шань тоғ тармоқларида, Чирчиқ ва Сирдарё воҳаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида Қозоғистон жануби ва Балхашбўйи, Қирғизистон жануби, Тожикистон шимолида учрайди. Ғарбий ва Шарқий Европа жанубида, Молдавияда, Озарбайжонда, Туркиянинг шимоли-шарқида, Эроннинг шимолида – бошқа кенжа турлари маълум.

Davomi »

ОРХИДЕЯНАМО ГУЛСАФСАР
656 marta o'qildi

Орхидеянамо гулсафсар Ғарбий Тянь-Шаннинг камёб эндемик ўсимлигидир. Илдизи урчуқсимон, бир оз йўғонлашган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзининг қалинлиги 1,5–2,5 см бўлади. Пояси 15–25 см, барглари бир-биридан муайян оралиқда жойлашган. Гуллари оч-сариқ, гуллаш охирида бинафшаранг тус олади. Апрель ойида гуллаб, меваси май ойида пишади.

Davomi »

ГАБЕРГАУЭР ПРИОНИКСИ
382 marta o'qildi

Габергауэр прионикси Ғарбий Тянь-Шань, ғарбий Помир-Олой, Нурота тоғларида тарқалган заиф, табиатан камёб, мозаик тарқалган турдир. Ўзбекистондан ташқарида Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон, Туркия, Исроил, Кавказортида ҳам учрайди. Паст тоғларнинг шағалли ва тупроқли ҳудудлари мазкур ҳашаротларнинг ҳаёт кечиришлари учун қулай жойдир.

 

 

 

 

Davomi »

КЕССЕЛРИНГ САВРИНЖОНИ
408 marta o'qildi

Кесселринг савринжони Ўрта Осиёда камайиб бораётган эндемик ўсимлик ҳисобланади. Кўп йиллик тугунак пиёзли ўт бўлиб, пиёзи чўзиқ тухумсимон, диаметри 1–3,5 см., қобиғи дағал, қора қўнғир рангли бўлади. Барглари 3–6 тагача, гуллари 1–4 та, оқ ранглидир. Февраль ойида гуллаб, меваси май–июнь ойларида етилади.

 

Davomi »

Тухумоёқ илдизбош
431 marta o'qildi

Тухумоёқ илдизбош кармакдошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, Жанубий Помир-Олойдаги жуда камёб, эндемик ўсимлик ҳисобланади. Сурхондарё вилоятининг Келиф-Шеробод тепаликларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида Туркманистонда ҳам учраши маълум.Асосан олажинсли паст тоғлардаги кулранг соз тупроқларда ўсади.

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 Keyin > Oxirgi