Янги мақолалар

“МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АТРОФ-МУҲИТ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ”
8 marta o'qildi

Мавзусида Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ташаббуси билан мамлакатимиздаги вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, дипломатик миссияларнинг вакиллари учун ташкил этилган семинар-брифинг шу номдаги жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиё халқаро экологик форумига тайёргарликдан иборат бўлди.

Davomi »

ЮКЛАР ХИТОЙГА ТЕЗ ЕТИБ БОРАДИ
22 marta o'qildi

Ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати ​Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вакиллари «Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар» янги транспорт йўлаги бўйлаб экспорт юкининг биринчи колоннасини юборишга тайёрлигини билдирди. Маҳсулотлар «Silk Road International​» МЧЖ автотранспорт воситалари ёрдамида етказилади. Охирги манзил, Қашғар шаҳрига етиб келгандан сўнг, колонна орқага импорт маҳсулотларини юклаган ҳолда қайтади.

Davomi »

“ЯШИЛ” ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЪЛИМГА КИРИТИЛМОҚДА
53 marta o'qildi

Марказий Осиё ҳудудий экология маркази  Ўзбекистон Экология ҳаракати ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг “яшил” технологиялар, электр энергиясини, заҳираларни ва таълим ҳамда ишлаб чиқаришга экологик ёндашув борасидаги  билимларини ошириш борасида “Samsung инновацион сервис академияси” лойиҳаси доирасида амалий фаолият олиб боришмоқда.

Davomi »

ЮЛҒУННИ КИМ КЕСДИ?
38 marta o'qildi

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари назорат тадбирида Косон тумани Пўлати шаҳарчаси Бешқўтон маҳалласида яшовчи Нуриддин Отақулов ҳудуддаги Гулбоғ қишлоғи атрофида табиий ҳолда ўсаётган юлғун ўсимлигини кундаков қилиб чопиб, “Т-28” русумли тракторнинг иккита тиркамасига лиқ тўла қилиб юклаганини аниқлашди.

Davomi »

ОНДАТРА ОВЧИЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ
33 marta o'qildi

Касби туманидаги Пандрон қишлоғида яшовчи фуқаролар Арслон Йўлдошев ва Бурхон Йўлдошев Қарши-Миришкор автомобиль йўли четидаги каналдан тақиқланган қўлбола ясалган қафаслар ёрдамида 26 бош ондатрани ноқонуний тарзда овлаганликлари аниқланди. Қонунга зид бу ҳаракат натижасида ҳайвонот дунёсига 22 миллион 391 минг 200 сўм миқдорида зарар етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда вилоят прокуратурасига маълумот киритилди ва айбдорлар жавобгарликка тортилди.

Davomi »

ОРОЛ ДЕНГИЗИДА АРТЕМИЯ КЎПАЙТИРИЛМОҚДА
36 marta o'qildi

Артемиялар ер юзида асосан хлорли, сульфатли, карбонатли, ҳар литрида 300 граммгача тузи бор шўр сувда учрайди. Улар сув ўтлари, бактериялар билан озиқланади. Орол денгизидаги артемиялар асосан урғочи, лекин улар ўз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга. Мамлакатда Орол денгизидан артемия цисталарини йиғиб олиб сотиш билан шуғулланадиган 10 дан ортиқ фирма ва корхоналар мавжуд. Уларни балиқчилик билан шуғулланувчи қатор давлатлар сотиб олмоқда. Ўзбекистондаги балиқчилик хўжаликлари ҳам албатта фойдаланади. 

Davomi »

Африка шери қутқарилди
40 marta o'qildi

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекцияси ходимининг сўзларига кўра, ёввойи табиатнинг мазкур вакили ориқ, оч, тумшуқлари тирналган ҳолатда топилган. Жонзотнинг яшаши учун қулай шароит яратилмаган бўлиб, шер боласи сақланаётган ярим метрли қафас унинг ҳаракатланиши учун жуда ноқулай бўлган.

Davomi »

Тахтакўпирда “Қизил китоб”га киритилган жайронлар ваҳшийларча отиб ўлдирилди
88 marta o'qildi

20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биоинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳудудий инспекцияси инспекторлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Китай-козган” коллектори ҳудудида тезкор рейд тадбирларини ўтказди. Унда фуқаролар Саламот Искандаров, Туриниёз Нурабуллаев, Сидулла Арзимбетов Мийрбекович, Қадирбой Изимуратов, Атамурат Бердияров, Саламот Искандаров бошқарувида бўлган “УАЗ-469” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, “Қизил китоб”га киритилган ёввойи турдаги 20 бош жайрон ов қуроли орқали отиб, олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

Davomi »

Жиззахда балиқ ейдиган қўй топилди
110 marta o'qildi

Жиззах вилоят Ёшлар иттифоқининг ходимлари 2018 йил 19 январь куни Айдаркўл соҳилидаги балиқчилик хўжаликларидан бирида балиқ ейдиган қўйни кўришган. Бу ҳақида Sangzor.uz сайти хабар бермоқда. Қўй янги тутилган балиқни кўз очиб емгунича еб қўйган. Одатда қўйлар ўтхур жонивор бўлиб, гўштнинг бирор турини истеъмол қилишмайди. Мазкур ҳолат эса табиат қонунларига мутлақо зиддир.

Davomi »

ЗИЛЗИЛА ПАЙТИ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТЛАНИШ КЕРАК? ёхуд Сейсмология маркази фаолияти хусусида
91 marta o'qildi

Ер қаттиқ силкинди, орадан сониялар ўтган бўлсда, худди йиллар ўтгандек туюлди. Чунки ер қаъридан гумбирлаган садо келар, одамларнинг даҳшатдан қичқириқлари, қулаётган уйларнинг қасирлаши, итларнинг акиллаб, увиллаши одамни даҳшатга солар, тунги кўйлакда кўчга югириб чиққанимча ҳануз нима бўлаётганинини англамай, қаерга қочишни билмас, ҳовлида ўсган қалин қайрағочга ёпишганча қўрқувдан дағ-дағ титрар эдим...

Davomi »