ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ВА ТАБИАТГА ЗАРАР ЕТКАЗАЁТГАНЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЯПТИМИ?

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган «тожик коврак» ўсимлиги ноқонуний равишда қазилиб, давлат мулки ва табиатга зарар етказилмоқда. Тожик ковраги Помир-Олой тизмасидаги сон жиҳатидан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик. Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги ёнбағирларда ва қояларда ўсади. Умумий майдони аниқланмаган. Жанубий Тожикистон, Ўрта Осиё (Жануби-Ғарбий Помир-Олой), Жанубий Ўзбекистон эндемиги (Қашқадарё ва Сурхондарё) вилоятларида тарқалган. Каналимиз кузатувчиларининг хабар беришича, бунга энг қизиғи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Биохилмахиллик ва МЭТҲ» бош бошқармаси […]

Батафсил

КРАСНОКНИЖНЫЕ ЖИВОТНЫЕ И ПТИЦЫ УЗБЕКИСТАНА: КТО ИМ ПОМОЖЕТ?

В Узбекистане за последние несколько лет участились случаи убийств краснокнижных животных и птиц. Давайте разберёмся, почему внесение животных и птиц в Красную книгу не даёт им защиты от браконьеров, и кто вообще может их защитить? В СМИ и соцсетях регулярно появляется информация об уничтожении животных и птиц из Крайно книги. Только недавно писали об убийстве бурых медведей в Кашкадарьинской и Наманганской областях, белого стерха в Андижанкой области, джейранов в Бухарской области и в Каракалпакстане, лебедя-шипуна в Ташкенте – и это […]

Батафсил

   АКАТЫН ВЕРНЕТСЯ ….

Бескрайняя родная степь  колыхнулась от рева  мотора машин.  Родившийся неделю назад сайгачонок Айдар, испуганно прижался к матери. Акатын лизнула его в мордочку и тревожно посмотрела в даль, откуда приближалась к стаду облако пыли.  Старый, повидавший на своем веку много бед Туран издал несколько коротких звуков, призывая немногочисленное стадо сайгаков быть настороже.  Рев от машин  пронзил степь. Туран издал гортанный звук и стадо ринулась прочь от приближавшийся беды.  Лишь Акатын осталась на месте и велела коротким белянием лечь Айдара на землю […]

Батафсил

Лолалар “Қизил китоб”га киритилган, уларни илтимос терманг!

Ўзим Самарқанд шаҳрида яшасам ҳам барча қариндош-уруғларим Қашқадарё вилояти билан чегарадош қишлоқда яшашади. Тоғли жойлар бўлганлиги боис баҳорда бориб, дам олишга арзийди. Бир гал дадамдан тоққа, лола теришга олиб боришларини сўрадим. Шунда дадам лолалар ўсадиган жойларгача мен етиб боролмаслигимни айтганида ишонмадим. Бола эдим. Опаларим синифдошлари билан тоққа лола теришга кетаётганини айтганида, зўр қизиқиш билан мен ҳам уларга эргашдим. Тоғлар оралаб кетавердик- кетавердик, лоладан эса дарак йуқ. Ҳавонинг авзойи бузуқ, сел келадиган бўлиб турибди. Бир маҳал қишлоқдан анча олислаб кетганимизда, дадам […]

Батафсил

Квотада белгиланган ва ов қилиш учун рухсатнома берилган  иккинчи қўнғир  айиқ ов қилинмайди  

Абдурашид Содиқов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи: “Қизил Китобга” киритилган ҳайвонларни овлаш учун квота Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини   ов қилишга келиб тушган аризалар  асосида 1 дан 15 ноябргача  келгуси йил учун тайёрлайди ва 25 ноябрга қадар (қўшимча квота учун 25 апрелга қадар) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига […]

Батафсил

ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН  ҲАЙВОНЛАР ВА ҚУШЛАР: УЛАРГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва қушларни, хусусан,  маҳаллий аҳоли томонидан Қашқадарё ва Наманган вилоятида қўнғир айиқлар, Андижон вилоятида оқ турна, Бухоро ва Қорақалпоғистонда жайронлар, Тошкентда оққушлар, эчкиэмар ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида учрайдиган судралиб юрувчиларни ўлдириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Агар биз умумий зарарни ҳисоблаб чиқмоқчи бўлсак, фақатгина жайронларнинг ўлдирилиши ортидан келган зарар 68 907 000 сўмга (тахминан 6 761 доллар) баҳоланмоқда. Аҳоли вакиллари овчи-браконьерларни ва улар томонидан ўлдирилган ҳайвонларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. Шу 2020 йилнинг сентябрь […]

Батафсил

ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ РУХСАТНОМАСИ БИЛАН ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҚЎНҒИР АЙИҚ РОССИЯЛИК ОВЧИ ТОМОНИДАН ЎЛДИРИЛДИ

Давлат Экология қўмитасида қачонки том маънода атроф-муҳит муҳофазасига жонкуяр бўлган, табиатни асраб-авайлашга ҳиссасини қўшадиган раҳбар келмаса табиатимизга қирон келтирилади. Ўтган йиллари Қашқадарё ва Наманганда аҳоли ва браконьерлар томонидан ўлдирилган айиқлар ҳақида ёзгандик. Фуқаролар айиқни ўзини ҳимоялаш учун, браконьерлар пул учун ўлдирганлиги маълум бўлганди. Аммо Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Қизил китобга киритилган айиқни отишга рухсат берсачи? Дардингни кимга айтасан? Ачинарлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан 2 дона Ўзбекистон […]

Батафсил

ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ЖОНИВОРЛАР ТАБИАТ ҚЎЙНИГА ҚЎЙИБ ЮБОРИЛДИ

Тошкент ҳайвонот боғи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат  қўмитаси билан ҳамкорликда бугун табиат қўйнига 10 та катта баклан (балиқчи қуш), 12 та оқ чарлоқ, 100 дона чўл тошбақаси, 10 та шарқий кулвор илон қўйиб юборилди — Тошкент ҳайвонот боғида боқилаётган бакланлар, оқ чарлоқлар ҳамда браконьерлардан тортиб олинган илон ва тошбақаларни табиат қўйнига қўйиб юбордик. Асосий мақсад- жонивор ва қушларнинг табиатда популяциясини сақлашдир. Бу ҳам Тошкент ҳайвонот боғининг вазифаларидан биридир дейди Илҳом Муминов, Тошкент ҳайвонот боғи Сувда сузувчи қушлар […]

Батафсил

ҚИЗИЛ КИТОБ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ҚУШЛАРИ: УЛАРГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва қушларни, хусусан,  маҳаллий аҳоли томонидан Қашқадарё ва Наманган вилоятида қўнғир айиқлар, Андижон вилоятида оқ турна, Бухоро ва Қорақалпоғистонда жайронлар, Тошкентда оққушлар, эчкиэмар ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида учровчи судралиб юрувчиларни ўлдириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Агар биз умумий зарарни ҳисоблаб чиқмоқчи бўлсак, фақатгина жайронларнинг ўлдирилиши ортидан келган зарар 68 907 000 сўмга (тахминан 6 761 доллар) баҳоланмоқда. Аҳоли вакиллари овчи-браконьерларни ва улар томонидан ўлдирилган ҳайвонларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. Шу 2020 йилнинг сентябрь […]

Батафсил

САПСАН

Кам сонли , Халқаро Қизил китобга киритилган тур. Бургутлар оиласига кирувчи йиртқич қуш. Дунёда сапсанларнинг 17 та тури мавжуд. Сапсан-дунёдаги энг тезкор қуш. У соатига 322 км.гача тезликда уча олади. Ўзбекистонга сапсан қишлаш учун  октябрда келади. Асосан пасттекисликларда яшайди. Баланд бинолар, жарликлага уя қуради. Икки ёшида вояга етиб, жуфти билан умрининг охиригача яшайди. Асосан тухумни апрель охири-май бошларида  бир марта қўяди. Сапсан майда, сувда ва сув бўйларида яшовчи қушлар билан озиқланади. Сапсанни овлаш, уйда боқиш, сотиш тақиқланган. Ҳуқуқбузарлар жиноий жавобгарликка […]

Батафсил

 Маҳаллага адашиб келган ғаройиб жонивор ҳайвонот боғига топширилди

 Қонликўл туманидаги “Жана-қала“ овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Жексенбаев хонадонига ғаройиб жонивор келиб қолган. Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Назорат қилувчи инспекция ходимлари ва Қонликўл тумани инспекцияси бошлиғи воқеа жойига етиб келишган ва ушбу ноёб ҳайвон “Қизил китоб“га киритилган олакузан эканлигини аниқлади. Мутахассисларнинг айтишича, олакузан Шарқий Европа, Олд ва Марказий Осиё, Россия, Шимоли-ғарбий Хитой, Мўғулистон каби давлатларда тарқалган. Мамлакатимизнинг Қизилқум ва Қарши чўлларида, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ҳамда Сурхондарёнинг қуйи ва Оҳангарон дарёсининг олд қисмларида, Ангрен […]

Батафсил

Қора лайлак

(Ciconia nigra (Linnaeus, 1758)) Кўпчилигимиз Лайлак деганда чиройли оппоқ қушни тасаввур қиламиз. Аслида эса, хамма лайлаклар хам оппоқ рангда бўлавермайди, масалан юртимиз тоғли ҳуду дларида яшовчи қора лайлакнинг ранги жигарранг-қора рангда. Ушбу лайлакнинг танасининг асосий қисмлари – қанотлари, елкаси, бўйни, думи жигарранг-қора рангда. Танасининг пастки қисми эса оқ. Боши, елкаси ва бўйни қуёшда яшил рангда товланади. Бўйи ўртача 90 сантиметр ва 1 метр ораси, оғирлиги 3 кг, қанотлари кентлиги ўртача 1,73-2 метр, тумшуқ узунлиги 18-19.5 см. Бошқа лайлаклар каби оёқлари, […]

Батафсил

Ўрта Осиё қундузи

(Lutra Lutra seistanica Birula 1912) Ўрта Осиё қундузи оддий дарё қундузининг Эрон Афғонистон ва Ўрта Осиё ҳудудида тарқалган олд тури бўлиб, ноёб ва йўқ бўлиб кетиш ҳавфи остида бўлган тур ҳисобланади. Ташқи кўриниши бошқа сувсарсимонлар каби — танаси узун,эгилувчан, оёқлари калта. Тана узунлиги 65-70 см, дум узунлиги 40-44 см. Вояга етган қундузларнинг тана оғирлиги 6-10 кг. Танаси икки ярус – қалин қаттиқ туклар ва остида эса сув ўтказмас юмшоқ ва қалин мўйна билан қопланган. Танасининг устки қисми оч жигарранг, бўйни […]

Батафсил

ЁЗЁВОН ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ ЙЎҚОЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 7 мартда “Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”нинг 29-бандида Фарғона вилоятидаги сув омбори қурилишини жорий йилда якунлаш мақсадида Ёзёвон туманидаги 5 сонли қум карьеридан фойдаланиш масаласини ҳал этиш юзасидан Вазирлар маҳкамасига таклиф киритиш ва Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган. ВМнинг 2020 йил 12 мартдаги 03/1-2086 хатига жавобан Ўрмон давлат хўжалиги Фарғона давлат ўрмон хўжалигининг Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олиш сўралган ҳудуд ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик […]

Батафсил

“Тўдакул”сув ҳавзасидан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлар аниқланди

Навоий вилоят Қизилтепа тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.Файзиев бошқарувидаги давлат рақами 85 Т529 ДА Nexia русумли автомашинаси тўхтатилганда Қизилтепа тумани “Тўдакўл”сув ҳавзасидан балиқ овлаш таъқиқланган вақтда 1 (бир) дона Илонбош балиқни ва 1 (бир) дона оқ амур балиқни ноқонуний равишда овлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога 1 784 000 сўм миқдорида тавон пули ҳисобланиб, чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Қизилтепа туман Маъмурий судига юборилган.   […]

Батафсил

Жайрон овлаганларга қарийб 70 млн сўм жарима, милтиқ ва мотоцикл мусодараси ҳамда 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А. «Қизил китоб» га киритилган 2 бош жайрон (кийик) ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлашган. Бу ҳолат вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида амалга оширилган тезкор рейд тадбирлари давомида аниқланган. Табиатга қирон келтирган овчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Томди тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган эди. Навоий вилояти […]

Батафсил

ТУЛКИ СОТУВЧИ УШЛАНДИ

2020 йил 25 апрель куни Ижтимоий тармоқда тулки сотаман деб чиққан фуқаро Уйчи тумани Хизиробод МФЙ да яшовчи Хошимов Нозимжон эканлиги аниқланди.   Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси биохилмахиллик ва табиий худудлар масалалари бўйича бош мутахассиси М. Саидов ва давлат инспектори О. Болтабоевлар томонидан ҳуқуқбузардан тегишли равишда тушунтириш хати, далолатномалар тўлдирилиб чақирув ҳати берилди. 1 дона Тулки боласини озодликка қўйиб юборилди. Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz

Батафсил

Жайронларнинг камида 300 бошга кўпайиши кутилмоқда

Бухоро вилоятидаги “Жайрон” қўриқхонасига қарашли кенгликларда кўклам тантана қиляпти. Табиат аллақачон уйғонган. Чор – атроф ям – яшил. Лолақизғалдоқлар қийғос очилди. Ёввойи жийдалар-у атиргуллар гуллади. Ҳаво мусаффо. –Бепоён Қизилқумнинг бир гўшаси саналган бу масканда йил давомида ўсимликларнинг 250 дан зиёд тури мавсумга боғлиқ ҳолда ўсади,–дейди қўриқхона илмий ходими П.Тошев. -Бундан ташқари, қушларнинг 250 дан, судралиб юрувчиларнинг 15 дан, умуртқасизларнинг 700 дан ортиқ тури учраши аниқланган. Питомник ташкил этилган дастлабки йилларда жайронларни ярим тутқинликда кўпайтириш тажрибаси самарали йўлга қўйилганди. Кейин Пржевал […]

Батафсил

Карантин вақтида ЛОЛА сайлига чиқганлар энди жарима тўлайдими?

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 21 апрел куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ тумани Татар МФЙ «Сувлисой» қишлоғидан «Зармаст» қишлоғига Қизилдарё дарёси бўйлаб кетувчи йўлда дамас русумли давлат рақами 70 С 242 FA автомашинада Шахрисабз тумани «Тўдамайдон» қишлоғида яшовчи автомашина ҳайдовчиси Ўроқов Шахбоз Раббим ўғли ва шериклари Эргашев Жасур Абдирашидович, Хусанов Шахбоз Шерали ўғли, Рўзимуродов Умрзоқ Қурбонович, Ботиров […]

Батафсил

Кизил китобга киритилган баликни овлаган броканер кулга тушди

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрел куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ва Хисор қўриқхонаси Қизилсув бўлими оралиғидаги буфер зонаси ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 2 нафар шахслар Яккабоғ тумани «Сувлисой» қишлоғида яшовчи Ашуров Нодир Абдимуродович ва ўзини таништирмаган бир нафар шахс балиқ овлаш тақиқланган вақтда бир дона қармоққа уланган леска тўр […]

Батафсил

Энди улар жарима тўлайди

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрел куни автомашинанинг юриш имкони булмаган Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида инспекторлар 30 км масофада пиёда юриб назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 1 та ҳолатда Яккабоғ тумани «Татар» қишлоғида яшовчи фуқаролар Кенжаев Абдихалим Тоштемирович, Юсупов Бехруз Дилшод ўғли деб таништирган шахслар томонидан балиқ овлаш тақиқланган вақтда 2 […]

Батафсил

БУХОРО ҒИЧМОЛАСИ

Ўзбекистон Қизил Китоби Бўйи 20–50 см, бир йиллик ўсимлик. Пояси тик, қалин оқ тукли. Барглари бандсиз ёки қисқа бандли, юмалоқ-тухумсимон, узунлиги ва эни 3–5 см атрофида, оқ момиқ тукли, асоси юмалоқ ёки юраксимон. Гажак тўпгули бир томонга қайрилган, гуллари жуфт ёки 3–4 тадан иборат, икки уяли, 2–6 см узунликда, мевалаганда яна ҳам узаяди, оқ қалин туклар билан қопланган. Гулкосачаси қалин тукли, узунлиги 3 мм атрофида, косача бўлаклари тўмтоқ. Гули сариқ. Устунчаси қисқа ва туксиз. Тумшуқчаси конус-бигизсимон, устунчадан 2–3 марта узун. […]

Батафсил

Ўзбекистон Қизил китоби

ҚУМ МУШУГИ Тарқалиши Қизилқум чўлининг қумли массивлари (Ёмонқум, Оқбайтал, Таспен ва бошқалар), Сандиқли, Кеммирекқум ва Каттақум. Устюртда қумлоқ жойларда учрайди. Ўзбекистонда тур ареалининг шимолий қисми жойлашган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон. Африка, Уммон, Эрон, Яқин Шарқ (Ироқ, Иордания, Сурия), Жануби-ғарбий Осиё (Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари) ва Саудия Арабистонида – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари Ярим мустаҳкамлашган, мустаҳкамлашган паст-баланд қумлар. Сони XX асрнинг 60-йилларигача кўп бўлган, кейин эса сони кескин камайиб кетган. 1980-йилларда саноқли даражада учрагани қайд қилинади: Қизилқум чўлининг марказий ва […]

Батафсил

ҚОР ҚОПЛОНИ ТУТИЛМАСДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

Қор қоплони (Panthera uncia) мушуксимонлар оиласига кирувчи йирик ёввойи сут эмизувчи бўлиб, Шимолий ва Марказий Осиё ҳамда Ҳималай тоғларида яшайди. Қор қоплони Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ва у учрайдиган барча мамлакатларнинг Қизил китобларига киритилган бўлиб, йўқолиш хавфи юқори бўлган йиртқич ҳайвон сифатида баҳоланади.   Ўзбекистонда бу ҳайвон яшайдиган ҳудудларнинг умумий майдони 10000 км² ёки глобал майдоннинг 0,36 фоизига тенг. Қор қоплони Ғарбий Тян-Шаннинг Чотқол, Пскент, Угам ва Курамин тоғ тизмалари, шунингдек Помир-Олой тоғ тизимининг Ғиссор, Туркестон, Зарафшон тоғ тизмаларида яшайди. Ўзбекистонда […]

Батафсил

Ўзбекистон Қизил китоби

ҚОРАБОШ БАЛИҚЧИ Мақоми 2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC]. Тарқалиши Орол денгизи ороллари, Жанубий Оролбўйи (ўтмишда уялаш); текисликдаги сув ҳавзалари (учиб ўтиш), Сирдарё ва Амударёнинг ўрта оқимлари (қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Қрим, Кавказолди, Каспийбўйи, Қозоғистон, Мўғулистон (уялаш); Шимолий Африка, Каспийбўйи, жанубий Қозоғистон, Ҳиндистон, Fарбий, Ўрта ва Жануби-шарқий Осиё (қишлаш). Яшаш жойлари Текисликдаги шўр кўлларнинг орол ва қирғоқлари (уялаш), йирик сув ҳавзалари балиқ кўпайтириш ҳовузлари (учиб ўтиш, қишлаш). Сони Илгари учраши одатий эди. Орол денгизи оролларида […]

Батафсил

Ўзбекистон Қизил китоби

ОҚ ТУРНА Мақоми 1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR]. Тарқалиши Келес, Ангрен дарёси қуйи қисмлари; Сирдарё (Чиноз шаҳри яқинида), Айдаркўл, Каттақўрғон сув омбори, Амударёнинг ўрта оқими, Белтоғ атрофлари, Марказий Қизилқумнинг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудлари. Ўзбекистондан ташқарида: Fарбий (Обь дарёси қуйи қисми) ва Шарқий Сибирь шимоли (уялаш); Эрон, Ҳиндистон ва Хитой (қишлаш). Яшаш жойлари Дарё ва кўллар қирғоқлари. Сони Йўқ бўлиб бораётган Обь популяциясининг (20 га яқин) бир неча донасигина (баъзан кулранг […]

Батафсил

Ўзбекистон Қизил китоби ТУКСИЗ СУҒУРЎТ

Қисқача тавсифи Бўйи 15–20 см, попуксимон илдизли, кўп йиллик ўт. Илдизпоя бўғзидан чиққан қўнғир барглари қисқа, бир нечта поялар ўсиб чиқади. Новдалари сершох, сербарг. Барглари патсимон бўлинган, юпқа, майда. Гуллари йирик, якка-якка, тўқ сариқ рангли. Меваси юпқа илмоқсимон учли, хиёл қайрилган. Май ойида гуллаб, меваси июль–август ойларида етилади. Тарқалиши Тошкент вилояти: Чотқол тизмасида – Паркент, Заркент қишлоқлари атрофларида, Сўқоқсой, Бошқизилсой ва Келинчаксойда; Қурама тизмасида – Қамчиқ довонида тарқалган. Ўсиш шароити Тоғларнинг юқори қисмидаги тошли, шағалли, майда жинс тупроқларда ва қояларда […]

Батафсил