Қуйи Амударё биосфера резерватига туташ Урганч-Нукус трассасида автомашина   Бухоро буғуси –Хонгулни уриб кетди

Қуйи Амударё биосфера резерватига туташ Урганч-Нукус трассасида “Lacetti” русумли автомашина Ўзбекистон Қизил китобига киритилган  Бухоро буғуси –Хонгулни уриб кетган. Қуйи Амударё биосфера резервати Урганч-Нукус трассасида бўйлаб  чўзилиб кетган. Албатта биосфера резервати   очиқ ҳудуд ва унда яшайдиган ҳайвонлар бевосита овқат излаб, ҳудуд чегарасидан чиқиш ҳолатлари жуда кўп. Аммо айрим ҳайдовчилар йўл четига ёввойи ҳайвонлар ўтиши мумкин деган йўл белгилари қўйилганига қарамай, тезликни пасайтиришмайди. Натижада кўплаб Қизил китобга киритилган ноёб жониворлар машина ғилдираклари остида халок бўлишади. 🍀Каналимизга уланинг👇 https//t.me.ekologuz

Батафсил

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган қўнғир айиқнинг ўлдирилиши тафсилоти

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси  ахборот хизматининг Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган қўнғир айиқнинг ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди.  Унга кўра Қўмитанинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда “Чироқчи туман Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ отиб ўлдирилди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа юзасидан ўрганиш ўтказилди. Мазкур видео лавҳада исми шарифи тилга олинган “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ботиров Сайдулло билан суҳбат ўтказилганда ҳолат 2016 йил май […]

Батафсил

“ҚИЗИЛКИТОБХЎР” ОВЧИЛАР КЎПАЙМОҚДА

Twitter ижтимоий тармоғида @gafurovskiy.95 саҳифасига Қизил китобга киритилган оққушни овлагани ва бошқа ўлжаларини кўз-кўз қилиб, ўзини “қаҳрамон” кўрсатиб, саҳифага жойлаштирган. Бундан сал олдин Инстаграмда андижонлик “қаҳрамон” Қизил китобга киритилган стерх-оқ турнани отиб, ўлжасини кўз-кўз қилиб, ўз саҳифасига жойлаштирган эди. Аммо у жазосиз қолди, оқибатда қизилкитобхўр овчилар сони кўпаймоқда. Фикримизча, уларни топиш қийин бўлмайди. Албатта уларни жазога тортиш зарур. Буни мутасадди ташкилотлардан, прокуратура органларидан илтимос қилиб қолар эдик. Зора бу кейин бошқаларга ўрнак бўлиб, ноёб қуш ва жониворларни отишдан олдин, сал […]

Батафсил

Қуйи Амударё биосфера резервати: борини сақлаб қола оламизми?

narg1-мақола Қуйи Амударё биосфера резервати бугунги кунда Ўзбекистонда ўзига хос, бетакрор табиатга эга бўлган ҳудуд. Айнан ана шу ерда юртиммизда тобора ҳудуди қисқариб бораётган тўқайзорлар мавжуд. Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманларида жойлашган Қуйи Амударё давлат биосфера резерватдаги ОАВ вакиллари учун Германия ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ)нинг  Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Экотизимларни сақлаш мақсадида жамиятнинг экологик маданиятини оширишда ОАВнинг роли” лойиҳаси доирасида ташкил этилган медиатурда журналистлар биосфера резервати ландшафтлари, тўқайлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кам учрайдиган ва йўқ […]

Батафсил

ЁВВОЙИ АНЖИР

Ёввойи анжир тутдошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, Ўрта Осиёдаги ниҳоятда камёб, ареали ажралган тур саналади. Сурхондарё вилоятининг Ҳисор тизмасида, Сангардак ва Тўпаланг дарёлари ҳавзаларининг тош-шағалли тупроқларида ўсади. Ўзбекистондан ташқарида Тожикистон ва Туркманистонда ҳам ўсиши маълум. Ёввойи анжир бўйи 5-8 м га етадиган дарахт ҳисобланади. Барглари 3-5 бўлакли бўлиб, пастки томони туклилиги билан ажралиб туради. Кетма-кет, яъни, навбат билан жойлашган барглари қўлтиғида тўпгули биттадан жойлашган. Дарахтнинг банди қисқа бўлиб, мевасининг кўриниши худди нокни эслатади. Бир йилда икки-уч мартагача ҳосил беради. Апрель […]

Батафсил

ҚУЛОНЛАР ТИРИК

“Қора китоб”дан Қизил китоб сари: Сариқамиш кўлининг атрофида ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ва қушларни, хусусан, тўнғиз, тулки, қарсоқ, шоқол, бўрсиқ, бойқуш, бургутларни кўрдик. Шунингдек, бўриларнинг изларига ҳам дуч келиб турдик. Бизни ҳайрат­га солган нарса Устюртда қулон ва жайронлар тўдасининг мавжудлиги эди. Уларни тасвирга муҳрлаш учун автотранспортда изидан қувиб кадр олишга муваффақ бўлдик. Биология фанлари доктори, профессор Свет­лана Мамбетуллаеванинг таъкидлашича, қулон­ларнинг Қорақалпоғистонда қайта пайдо бўлиши ўта муҳим янгиликдир. Негаки, Устюрт кенгликларида туркман қулонлари ХХ асрнинг 30-йилла­рига келиб бутунлай қирилиб кетган эди. […]

Батафсил

ЖАЙРОН ОВЧИЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ИНСПЕКТОРЛАРИГА ҲУЖУМИ ҲАҚИДА ҚЎМИТА РАСМИЙ МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан қўмита ходимларига ҳужум қилишган эди. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси воқия аслида қандай бўлганлиги ҳақида расмий маълумот беради. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига 2019 йил 4 сентябрь санасида Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан ноқонуний ов қилинаётгани ҳақида тезкор маълумот келиб тушди. Ушбу тезкор маълумот асосида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ҳудудида сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор назорат гуруҳи” аъзолари Торениязов […]

Батафсил

Жайрон  кўзинг нега тўла ёш?

Табиатнинг энг нодир ва йўқолиб кетиш арафасида турган жайронларнинг ҳам оиласи ва болалари борлигини ҳаммамиз яхши биламизку нега бунга риоя этмаймиз, фуқаролар ов қилиши ва дам олиши учун ҳукуматимиз томонидан қатор қулайликлар яратишига ношукрлик қилиб ўз нафсини ҳамма нарсадан устун қўйган Қоракўл туманининг Жиғачи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг бу ҳатти ҳаракатларига халқнинг ўзи боҳо берсин, наҳотки шу жониворни отиш уволлигини ҳамда жиноий жавобгарликка олиб келишини билмаган бўлсалар. Жорий йилнинг 24 августидан 25 августига ўтар кечаси 9204 ҳарбий қисм сафдорлари, […]

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ФЛОРА ВА ФАУНАСИ

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг умумий биологик хилма-хиллиги 27000 дан ортиқ турга тўғри келади. Флора- 11 мингдан ортиқ тур, шу жумладан: 2000 дан ортиқ қўзиқорин тури; Тахминан 400 турдаги эндемик, кам учрайдиган ва қолдиқ бўлган 4300 турдаги ўсимликлар мавжуд. Ўзбекистон Қизил китобида 321 турдаги юқори ўсимликлар ва қўзиқоринларнинг уч тури мавжуд. Ҳайвонот дунёси 15000 дан ортиқ турларни ўз ичига олади, улар орасида 11000 турдаги артропод ва 4000 турдаги моллюскалар, қуртлар ва бактериялар […]

Батафсил

Табиатдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ҳеч кимга сир эмаски сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш жараёнида қўпол қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Энг ачинарлиси бу кўрсаткичлар йилдан йилга ошиб бормоқда. Биргина мисол, электр қармоқ, заҳарли кимёвий воситалар ёки портлатиш орқали табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мақсадида сувда яшовчи барча яъни, балиқлар, бақалар, бўғимоёқлилар, молюскалар ва жамики бир ҳужайрали жонзотларни қирилиб кетишига олиб келади. Ҳаттоки қорамолларни нобуд бўлиши каби ҳодисаларни барчамиз эшитганмиз. Бунда броконьерлар нафақат ҳайвонот оламини балки инсонлар ҳаётини ҳам хавфга қўйиб […]

Батафсил

ҚЎНҒИР АЙИҚНИ ЎЛДИРИБ, ЖАСАДИНИ МАЗАХ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИМИ?

Келаётган 5 июнь -Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Аммо биз табиатни қанчалик муҳофаза қилаяпмиз? Келгуси авлодга нима қолдираяпмиз? Куни кеча ижтимоий тармоқларда  Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бир туда оломоннинг отилган, аммо маълум бўлишича, чалажон қўнғир айиқни қийнашаётгани, улардан бири эса  айиқни қучоқлаб тургани,  ҳайвоннинг эса бош қисмидан қон оқиб, ночор аҳволда тургани акс этган видеосуратлари тарқалди. Ушбу воқеа 2019 йил 28 май куни  Чироқчи тумани Лангар МФЙ Тутли қишлоғида содир бўлган.  Номаълум сабабларга кўра айиқ қишлоққа келиб қолган. xabar.uz  сайтида […]

Батафсил