БМТ Тараққиёт Дастури ва БМТ Европа иқтисодиёт комиссияси Яшил макон ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун олға қадам қўйди

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (УНДП), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда БМТ Европа иқтисодиёт комиссияси (UNECE) ўзаро ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг Яшил макон ташаббуси амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш учун мастер-режалаштириш ва инновацион молиявий ечимлар” қўшма лойиҳасини ишга туширмоқда. Ушбу лойиҳани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — узоқ муддатли инновацион молиялаштириш, мувофиқлаштириш ва салоҳиятни мустаҳкамлаш таклифи орқали Яшил макон ташаббуси барқарорлиги ва иқлимга чидамлилигини таъминлашда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашдан иборат. Лойиҳа ҳар уч ташкилот: БМТТД, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси […]

Батафсил

Ўзбекистонда илк бор янги HYDROSEEDING усулда гул экилди

  Ижтимоий тармоқларда «Яшил макон» дастури бўйича юртимизни кўкаламзорлаштириш давом этмоқда!» сарлавҳаси остида сурат тарқалди. Бу усул «HYDROSEEDING» сув пуркаш йўли билан кўчаларга янгича усулда гул ва ўт экиш ҳисобланади. Экилган уруғлар 2 ойда гуллайди. Бу усулда экилган гуллар ноябрь ойига қадар сақланиб қолади. Ўтлар эса тез ривожланиб, униб чиқади. Америка, Европа ва Туркия давлатларида бундай гул экиш усулидан кенг қўлланилмоқда. Яшил майдонлар қуриш, йўлларни реконструкция қилишда кўкаламзорлаштириш масалаларини ҳал этишда энг илғор ва самарали технологиялардан биридир. Бу усул орқали […]

Батафсил

Ўзбекистонда “Стокголм +50″ доирасидаги якуний миллий миқёсдаги маслаҳатлашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Стокгольм +50: Умумий фаровонлик учун соғлом сайёра – бизнинг масъулиятимиз, бизнинг имкониятларимиз” мавзусидаги халқаро йиғилишга тайёргарлик кўриш бўйича тўртинчи (якунловчи) миллий маслаҳатлашувини ташкил этди. Гибрид форматида ўтказилган ушбу давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад-“Стокгольм+50” халқаро йиғилишида Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурсларини асраб-авайлаш борасидаги ҳукумат томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни халқаро майдонда тақдим этишдан иборат бўлди. Тадбирда […]

Батафсил

[:ru]В Ташкентской области лев напал на 3-летнего ребенка и его семью[:UZ]В Ташкентской области лев напал на 3-летнего ребенка и его семью[:]

[:ru] Ранее сообщали о публикации вышедшей в телеграм-канале Госкомэкологии о том, что в доме у 18 -летнего жителя изъяли льва. В сообщении Госкомэкологии упоминалось о размещении льва в питомник «STEPPE TURLES». В публикации не сообщалось истинная причина изъятия льва. Причиной тому стало нападение на 3-летнего ребенка, проживающего по улице Навруз, махалли «Бахор» в Ташкентском районе- об этом сообщила тетя ребенка Мавлянова Мухаббат. По её словам, 7 апреля в 17:30 мама с ребенком и тётей направлялись в магазин за молоком. По […]

Батафсил

[:UZ]Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан суҳбат ўтказилди[:]

[:UZ]www.ekolog.uz сайти асосчиси ва сайтнинг фаол ходимлари Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабулида бўлишди. Элчи билан суҳбатда Нега экология масаласи муҳим? Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудида таъсири, Ўзбекистон 2030 йилгача муқобил энергия бўйича қўйган мақсадларига эриша оладими ва Ўзбекистондаги сув муаммоси қандай ҳал этилиши керак каби саволларга жавоб олинди.   Яқин кунларда элчи жаноблари билан бўлиб ўтган суҳбатнинг видеосини фақатгина www.ekolog.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. Бизни кузатишда давом этинг.[:]

Батафсил

[:UZ]Кун мавзуси. Кўчат экиб, боғ барпо этайлик![:]

[:UZ]Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асарлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб,  Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан умуммиллий ҳаракатга айланди. Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. www.ekolog.uz сайти жамоаси ҳам яхши ниятлар ила вилоятларда ўз кўчатларини ўтказмоқда.   Сизчи, сиз кўчат ўтказдингизми?[:]

Батафсил

[:ru]Выступление Председателя Госкомэкологии на Ассамблее ООН по окружающей среде (UNEA)[:UZ]Нуфузли тадбирда муносиб иштирок этилди[:]

[:ru]Делегация Республики Узбекистан во главе с председателем Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды Н. Обломурадовым приняла участие на возобновленной 5-й сессии Ассамблеи ООН по окружающей среде (UNEA-5.2 ). Об этом сообщает пресс-служба Госкомэкологии. В рамках сегмента высокого уровня мероприятия, состоявшемся 28 февраля Председатель Госкомэкологии выступил с докладом. Отмечены усилия правительства по улучшению экологической и социальной обстановки в регионе Приаралья, проводимых масштабных лесопосадочных работах на осушенном дне Аральского моря и деятельности Многопартнерского трастового фонда ООН по человеческой безопасности для региона Аральского моря. Особо отмечена общенациональная инициатива «Яшил макон» по высадке ежегодно 200 […]

Батафсил

[:UZ]Экология қўмитасининг 12 минг нафар ишчиси бор – адлия вазири мораторий ва дарахтлари билан бирга сотилаётган ерлар ҳақида[:]

[:UZ]Адлия вазири Русланбек Давлетов мораторий даврида дарахтлари билан аукцион орқали сотиб олиниб, дарахтлари кесиб ташланаётган ерларга муносабат билдириб, бу соҳани эгаси 12 минг нафар ишчи бор Экология қўмитаси эканини айтиб ўтди. Куни кеча Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг жамоатчилик олдида анъанавий йиллик ҳисоботи бўлиб ўтди. Ҳисобот йиғилишида Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ томонидан берилган саволларга имкон қадар жавоб берди. Саволлар орасида мораторий эълон қилинган бўлсада, тадбиркорлар дарахтлари бор ерларни аукцион орқали сотиб олиб, дарахтларни кесиб ташлаб, ўз иш фаолиятини бошлаяпти. Аслида […]

Батафсил

[:UZ]Энди экологияни асрашга ҳисса қўшганлар учун кўкрак нишони берилади[:]

[:UZ]“Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрьдаги ПФ-46-сон Фармонига асосан Давлат экология қўмитаси томонидан дарахт экишда алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни тақдирлаш учун «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этилади. Дарахт экиш лойиҳаларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахслар учун «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва кўкрак нишони таснифини тасдиқлаш назарда тутилади. Ҳозирда “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони дизайнини яратиш бўйича Давлат экология қўмитаси томонидан ТАНЛОВ эълон қилинган!  [:]

Батафсил

[:UZ]Ов учун мораторий жорий этиш таклифи берилди[:]

[:UZ]Бугун миллий матбуот марказида «Экологик мавзуларни ёритишда бирлашайлик» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Экология мавзуида қалам тебраётган журналист ва блогерларни бирлаштириш, республикамизда фаолият олиб бораётган экологик ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатишни мақсад қилган ушбу тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Тадбир доирасида журналист, блогерларнинг экологик муаммоларни ёритиши ва уларга давлат ташкилотлари томонидан билдирилаётган муносабатлар, экологик журналистика олдида турган вазифалар ҳақида маърузалар тингланди. «Экологик муаммоларни бартараф қилишда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ОАВ билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр, – деди […]

Батафсил

Ўзбекистонда қурилиш ва уй-жой секторларининг яшил келажаги

Глобал исиш ва барқарор турмуш тарзига ўтиш мавзуси тобора долзарб бўлиб бормоқда. 2021-йилнинг ноябрь ойида Глазгода бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 26-конференцияси (СOP 26) глобал ўртача ҳароратнинг 1,5 даражага ошишига йўл қўймаслик учун инсон фаолияти натижасида чиқадиган иссиқхона газларини камайтириш бўйича барча давлатлар томонидан шошилинч чоралар кўрилиши муҳимлигини яна бир бор таъкидлади. Иқлим ўзгариши бўйича Париж Битими мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ўзбекистон миллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, 2030-йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғридан-тўғри иссиқхона […]

Батафсил

“Ўзбекистонда энергия тежамкор ечимлар: жорий ҳолат ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида бизнес-форум бўлиб ўтди

Бугунги  кунда ҳар бир соҳада энергия тежовчи технологияларни ва муқобил энергия манбаларини жорий этиш жуда муҳим вазифа саналади. Юртимизда айни жараёнларни сифатли ва тез суратларда амалга ошириш мақсадида 2017-йилдан буён БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигида ва Глобал экологик фонд (ГЕФ) грант кўмагида “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси амалиётга тадбиқ этилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон қишлоқ аҳолисини атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган яхшиланган ва қулай яшаш шароитлари билан таъминлашдан иборат. Бунинг учун […]

Батафсил

[:UZ]Экоқўмитада «Очиқ эшиклар» куни[:]

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 1-декабрь куни барча экологияга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз учун  “Очиқ эшиклар” кунини ўтказди. Айтиш жоизки ниҳоят Қўмита замонавий услубда таъмирланган ўз биносига эга бўлди (Манзили: Тошкент ш. Бунёдкор кўчаси, 7-а уй. Шундоққина Новза масжиди ёнида). Соҳа вакиллари Очиқ эшиклар кунида Қўмита фаолияти билан таништириш билан биргаликда, журналист ва блогерлар, ташриф буюрган депутат ва бошқа соҳа вакилларининг барча саволларига жавоб беришга ҳаракат қилишди.   “Очиқ эшиклар куни” ни Қўмитаси  раиси ўринбосари (Раис лавозими ҳали ҳам […]

Батафсил

Учтут қишлоғидаги бир неча юз йил ёшдаги уч туп тут дарахти давлат муҳофазасига олинди

Навоий вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғида узоқ йиллик уч туп тут дарахти бўлиб, қишлоқ номининг келиб чиқиши ҳам эски йўл бўйидаги ушбу забардаст қадимги тут дарахтлари билан боғлиқ экан. Ривоятларга кўра, ўтмишда 3 та тут дарахти ниҳоллари султонлар авлодидан бўлмиш Зиннатбиби томонидан ўтқазилган экан. Бу дарахтлар ҳозирги кунда ҳам бор. Маҳаллий аҳоли ҳамда қўшни вилоятлардан сайёҳлар ушбу азим дарахтни кўриш, қадимий қишлоқни зиёрат қилиш учун тез-тез ташриф буюради .Навбаҳор тумани Экология инспекцияси […]

Батафсил

«Тоза шаҳар» акцияси ёшлар ташаббуси!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини орттириш, атроф муҳитга бўлган эътиборини кучайтириш, она табиатни келажак авлод учун асраб-авайлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва атроф муҳитга салбий омилларнинг олдини олиш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва обод яшайлик!» шиори остида қорақалпоғистонлик ёшлар ташаббуси билан «Тоза шаҳар» оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур ёшлар ташаббуси Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан […]

Батафсил

Ёшларнинг ушбу ташаббуси қутлуғ Рамазон ойида қилинадиган савобли амаллардандир

Халқмизнинг, асосан ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитга нисбатан эътиборни янада кучайтириш, она табиатни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш ҳамда экологик оламга етказиладиган ножўя таъсирларнинг олдини олиш мақсадида. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида «Тоза шаҳар» Қорақалпоқ ёшлари ташаббуси лойиҳаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши хамда Нукус шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 апрель куни Нукус шаҳрида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ичига олувчи тадбир ўтказилмоқда. Ушбу ободонлаштириш акциясида Қорақалпоқ давлат […]

Батафсил

ГИГАНТ ЛEГО САКУРА ЯПОНИЯДА «ГУЛЛАДИ»

​​Леголанд компанияси Япония боғида 800 минг донадан зиёд лего конструкторлари ёрдамида гилос дарахтини ясаган. ЛEГО компанияси яқинда ўзининг гилос дарахти учун Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. У таниқли дизайнер томонидан ясалган. 881 470 қисмидан иборат бўлиб, уни йиғиш учун 6,5 минг соатдан кўпроқ вақт сарфланган. Дарахтнинг вазни 3333 килограм, баландлиги 1,3 метрни ташкил қилади. Дарахт яшил майсазор, новдалар, минглаб гуллар билан тож ва тунда ёниб турадиган чироқлардан иборат. Улкан Лего дарахт Японияда ҳақиқий, жонли гилос гуллари гуллаб-яшнаши билан бир вақтда барпо […]

Батафсил

Ўзбекистонда дайди жониворларни заҳарлаш давом этмоқда. Бу сафар Зарафшонда мушук ва итлар заҳарлаб ўлдирилди

Зарафшон шаҳрида мушук ва итларнинг заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида каналимизга мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, заҳарланган ҳайвонлар беш дақиқада ҳалок бўлишмоқда. «Бир гуруҳ фуқаролар Ички ишлар вазирлигига фото, видео каби далиллар билан мурожаат қилди. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ», — деб ёзган исми ошкор этилишини истамаган мурожаатчи. Жониворларга нисбатан шафқатсизликдан норози бўлган  аҳоли https://teznews.uz сайтига ҳам мурожаат қилишган. Хатда айтилишича, Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда шаҳарда мушук ва итлар заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида тарқалган […]

Батафсил

Жасадлар кўлнинг тубида шам каби тик туришади

Ўлик кўл — Қозоғистоннинг Талдиқўрғон ҳудудидаги кичик сув ҳавзаси. Ёзнинг иссиғида ҳам кўл қуриб қолмайди ва сув совуқ бўлиб туради. Кўлда балиқ яшамайди, сув ўтлари ўсмайди. У ерда аниқ тадқиқотлар олиб борилмаган, чунки ҳеч ким кўлнинг сувида узоқ вақт туролмайди. Олимлар айтишича, ғаввослар тўлиқ жиҳозлар билан таъминланган бўлишса ҳам, уч дақиқадан кўпроқ сувда туришга бардош бера олишмайди. Ғаввос бўғила бошлайди. Одамлар кўпинчаЎлик кўлда чўкиб кетишади. Шуниси ажабланарлики, чўкиб кетган одамларнинг бирортаси сув юзига қалқиб чиқмайди, балки уларнинг жасадлари кўлнинг тубида […]

Батафсил

Финляндияда дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Финляндия шимолидаги Лапландиянинг Леви шаҳарчасида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди. Турли қитъаларнинг тўққиз мамлакатидан келган иштирокчилар дарахтларни тез, самимий ва кўтаринки руҳ билан қучоқлашда ўзаро беллашади. Чемпионатда Финляндия, АҚШ, Эстония, Германия, Италия, Шотландия, Россия, Малайзия ва Австралия фуқаролари иштирок этади. Қатнашчилар уч босқичда беллашади. Дастлаб улар дарахтни тезликда қучоқлайди. Ким 8 дақиқа давомида кўпроқ дарахтни «бўғиб» қучоқласа, ўша ғолиб бўлади. Бунда ҳар бир дарахтга камида 5 секунд ажратиш керак. Сўнгра ҳакамлар қучоқнинг […]

Батафсил

АҚШда одамлар билан қучоқлашишни яхши кўрадиган ретривер яшайди. Унинг Instagram’да 190 минг фолловери бор (фото)

Кучуклар қайси хусусиятга кўра дўст танлаши инсонларга номаълум. Аммо улар кимнидир ёқтириб қолса, бу туйғунинг кучини яширишнинг сира ҳам иложи йўқ. Барчани дўстидек қабул қилувчи Лубутен (яқинлари учун шунчаки Луби) деярли ҳар бир йўловчига мулойим муносабатда бўлади, уларга меҳр кўрсатади. Унинг эгаси Цезарь Фернандез-Чавезнинг сўзларига кўра, ҳар куни кечки пайт кучуги Лубининг меҳрибонлиги туфайли соатлаб сайр қилади. Луби бегона одамларни кўрганда ҳам қучоқлашиш учун югуриб боради ва худди инсонлар каби қўлларини занжирдек ўтказиб қучоқлайди. Унинг ажойиб хатти-ҳаракати туфайли Луби ушбу […]

Батафсил

Ҳиндистонда фил боласи 8 метрлик қудуққа тушиб кетди. Одамлар уни қутқариш чорасини топди (видео)

Ҳиндистоннинг Жарҳанд шаҳрида фил боласи чуқурлиги 8 метр бўлган қудуққа тушиб кетди, деб хабар беради «Домашний очаг». Қудуққа тушган фил боласини маҳаллий аҳолидан бири кўриб қолган. Чорасиз қолган фил оёқлари билан деворга ёпишиб олишга ҳаракат қилиб айланарди. У ҳолдан тойган, аммо таслим бўлмасди. Аҳоли жониворни қалин арқон билан тортиб олишга қайта-қайта уриниб кўрди, аммо бирон натижа бўлмади. Шу пайт кимдир қудуқни сув билан тўлдириш ва бу фил боласини сув юзасига кўтарилишига ёрдам беришини айтди. Тезда шлангни чуқурга тортишди ва икки соатда […]

Батафсил

КАК СТРАНЫ МИРА ВЫХОДЯТ ИЗ КАРАНТИНА?

Каким образом Узбекистан смягчает последствия карантина? В Узбекистане введенные Специальной республиканской комиссией до 10 мая ограничительные меры (карантин), а также усиленный порядок по противодействию распространению коронавирусной инфекции продлены до 1 июня. При этом с 18 мая в Узбекистане частично восстанавливается авиа- и железнодорожное сообщение внутри страны. В частности, возобновляются авиарейсы из Ташкента в Нукус, Ургенч, Термез и обратно.  С этого дня начали курсировать поезда Afrosiyob из Ташкента в Навои, Бухару и Карши, а также движение скоростных поездов в Ферганскую долину (Ферганская, Андижанская и Наманганская области) и обратно. При организации воздушных и железнодорожных перевозок необходимо соблюдать все карантинные правила, в том числе ограничение числа пассажиров, дезинфекцию и другие […]

Батафсил

Фото: Ит ва мушуклар ўртасида дўстлик борлигини исботловчи суратлар

Рэйлан лақабли ит мушуклар билан дўстлашиш мумкинлигини исботлаб келмоқда, деб ёзади Esquire. Ит ҳайвонлар бошпанасига олиб келинган мушукчаларга ғамхўрлик қилиб, уларга ўз фарзандига қарагандек қарайди. Рэйлан мушукчаларни ялаб-юлқайди, уларни қучоқлаб ухлайди, мушукчалар ўзини ёмон тутса, уларни «тартибга чақиради». Рэйланнинг Instagram’да шахсий аккаунти бор, уни 20 минг киши кузатади. 🍀 Каналимизга уланинг: https://t.me/ekologuz

Батафсил

АҚШ пляжларида ноёб мовий денгиз аждарлари пайдо бўлди (фото)

Американинг Техас штатидаги Падре Айленд миллий пляжида ноёб мовий денгиз аждарлари кўриниш берди, деб ёзади The Independent. Қайд этилишича, экзотик денгиз жониворлари кам учрайдиган моллюскалар ҳисобланади. Ноодатий денгиз мавжудотлари моллюскаларнинг бир тури бўлиб, уларнинг узунлиги уч сантиметргача етади. Мовий аждарлар медуза ва унга ўхшаш мавжудотларни егани учун ёрқин кўк рангга эга. Аждарлар одамни қаттиқ тишлаши мумкин. Боғ вакили Жейми Кеннедининг айтишича, бундай аждарлар пляжда бир неча маротаба кўзга ташланган. 🍀 Каналимизга уланинг: https://t.me/ekologuz  

Батафсил

Канададаги ҳайвонот боғи бамбук етишмаётгани туфайли иккита пандани Хитойга қайтармоқда

Канаданинг Калгари провинциясидаги ҳайвонот боғи бамбук етишмовчилиги сабаб иккита пандани Хитойга белгиланган ижара муддатидан аввал қайтариб юборади. Бу ҳақда CBC News хабар қилган. Ҳайвонлар 2023 йилга қадар ижарага олинганди. Ҳайвонот боғи ишчилари Эр Шуна ва Да Мао исмли пандаларни боқиш учун бамбук импорт қилишга уринди, бироқ уларнинг ҳаракатлари бесамар кетди. «Бу жамоа ва бу ердаги ҳайвонлар учун оғир вазият. Бир неча кун давомида бамбуксиз қолишни ўзингиз тасаввур қилиб кўринг» — деган ҳайвонот боғи бош директори Клеман Лантьер. Янги бамбук панда диетасининг […]

Батафсил

АҚШда ит билан Zoom орқали танишиб, уни боқиб олиш имкони яратилди

Карантин туфайли ҳаракатланиш чекланди, бунинг ортидан турли учрашувлар онлайн ўтказила бошланди. Сўнгги пайтда Zoom видеоконференциялар дастури оммалашди, деб ёзади Esquire. Бироқ АҚШда ушбу дастурдан нафақат ҳамкасблар ва қариндошлар, балки жониворлар билан кўришиш учун ҳам фойдаланишмоқда. Ит боқиб олмоқчи бўлганлар сервис ёрдамида уларнинг бошпанаси ходимлари билан боғланиб, жонивор билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда. Талабгорлар жонивор ҳақидаги барча саволларга жавоб олиши, уни кўриб, яқиндан танишиши мумкин. Бундай имкониятни итлар учун озуқа ишлаб чиқарадиган Pedigree компанияси ва жониворларни ҳимоя қилиш бўйича Nashville Humane Association […]

Батафсил