Биз йўқотаётган Ер. Сайёрада нималар юз бермоқда? (фото)

Agora расмлар алмашиш сервиси Ер кунига бағишлаб ўтказилган #ClimateChange2020 танлови натижаларини эълон қилди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru. Танловнинг асосий мавзуси сайёрада иқлимнинг ўзгариши бўлди. Суратларда муаллифлар глобал саноатлаштириш — қурғоқчилик, музликларнинг эриши, сув тошқинлари ва йирик ахлатхоналарнинг пайдо бўлиши қандай оқибатларга олиб келаётганини акс эттирган. #ClimateChange2020 хештеги остида бутун дунё фотографлари томонидан ҳаммаси бўлиб 9789 та сурат эълон қилинган. Ҳар бир суратда инсоният атроф-муҳит ва бошқа инсонларга қандай таъсир ўтказаётганини кўриш мумкин. « #ClimateChange2020 танлови финал босқичига чиққан иштирокчиларнинг ҳар бир сурати […]

Батафсил

Синовли дамларда эгасиз ҳайвонлар ҳам беэътибор қолмайди

Пандемия давридаги карантин инсонлар билан биргаликда уйсиз  ҳайвонлар учун ҳам синов  даври бўлди. Овқатланиш шаҳобчалари ёпилиши туфайли кўпгина жониворлар оч қолишди. Ўзбекистон Экологик партияси, Тошкент шаҳар Кенгаши, Партиянинг вилоят ва туман бўлимлари аъзолари ва ekolog.uz сайти билан  ҳамкорликда юртимизда давом этаётган карантин пайтида эгасиз қолган ҳайвонларга меҳр-шафқат кўрсатиш бўйича акция ўтказмоқда. Бу борада, Партия аъзолари ҳар куни ўз ҳудудларида қаровсиз қолган ит ва мушукларга егулик бериб боришни ўз олдиларига мақсад қилишди. Мукаммал яратилган она табиат тизимида ҳайвонот дунёсининг ўз ўрни […]

Батафсил

Англия футбол ассоциацияси 2 йил ичида 60 га яқин ғозни стадион майсаларига зарар етказгани учун отиб ўлдирди.

Англия футбол ассоциацияси (ФА) ходимлари 2018—2019 йиллар мобайнида машғулот майдони атрофида футболчилар «хавфсизлигини таъминлаш» мақсадида 60 га яқин ғозларни ўлдирган, дея хабар қилмоқда The Guardian. Ғозлар Англия терма жамоаси базасидаги чимга зарар етказган. ФА ходимининг сўзларига кўра, қушлар майдонда мунтазам ўз ахлатини қолдирган, шунингдек, жамоат жойларидаги бу ҳолат кўплаб одамларга хавф солган. Ассоциация қушларни отишга рухсат берувчи махсус лицензия олган. Аввалига қушларни ўлдириш мўлжал қилинмаган, бироқ шундан бошқа йўллар самара бермаган. Ассоциациянинг ушбу ҳаракати ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Stop the […]

Батафсил

ТУЛКИ БОЛАЛАРИ ҚУТҚАРИЛДИ

Орамизда  табиатга, жониворларга меҳрибон инсонлар  борлиги одамни қувонтиради.  Фарғона вилояти Тошлоқ тумани инспекциясига Сўфилар МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи фуқоро қўнғироқ қилиб, уйининг дудбуронига тулки болалари тушиб қолганини айтган. Унгача жониворлар очидан ўлмаслиги учун  уй эгаси  уларни овқатлантириб турган. Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тошлоқ туман инспекцияси, давлат инспекторлари ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда  дудбурондан тулки болаларини шикаст етказмасдан чиқариб олиб,  табиат қўйнига қўйиб юборишди. Фарғона ви лоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот  хизматининг […]

Батафсил

СOVID-19: поговорим о пользе для экологии

Нет на свете человека, который не слышал и не знал бы о коронавирусной инфекции СOVID-19. Появившийся впервые в городе Ухань в декабре прошлого года, коронавирус унес жизни более 65 000 жителей нашей планеты. В мире не осталось ни одного государства, где ни был бы выявлен случай заражения инфекцией. Хотя в таких странах, как Туркменистан, Таджикистан и Северная Корея не было зафиксировано ни одного больного коронавирусом. Ни для кого не секрет, что коронавирус заставил весь мир уйти на карантин. Многие жители […]

Батафсил

Ваҳима қилманг: жониворлардан инсонларга коронавирус юқмайди

Ҳар куни, албатта, бирорта янги бўлмағур гап чиқади. Асосли бўлса ҳам майли эди. Бу сафар ҳам жониворлар ҳаётига таҳдид солувчи ва аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи нотўғри ахборот тарқалди. Яқинда баъзи маҳаллий ижтимоий тармоқларда инсон уй ҳайвонларидан коронавирус юқтириши мумкинлиги ҳақидаги мақола пайдо бўлди. Унда Хитой олимлари тажрибасини мисол тариқасида келтиришибди. Лекин бу ахборот тўғри эмас. Аслида хорижий манбаларда Гонконг ҳукуматининг COVID-19 билан оғриган бемор мушугида SARS-CoV-2 коронавируси топилгани ҳақидаги хабари келтирилади. Шунингдек, мушук, ит, товуқ, чўчқа ва ўрдакларга янги коронавирус […]

Батафсил

НЕГА ШАҲАР УСТИДАГИ ДУД ЗАРАРЛИ?

Гарвард университетининг олимлари РМ2,5 майдадисперсли зарралар билан ҳавонинг ифлосланиши фақатгина ўпка ва бронхларга салбий таъсир кўрсатибгина қолмай,  сийдик чиқарувчи йўллар, юрак-қон томир касалликлари, инсульт, саратонни ва руҳий касалликларни келтириб чиқаришини аниқлашди. Тадқиқот 12 йил давом этди. Унда 95 миллиондан ортиқ одамлар қатнашишди. Олимлар турли хил касалликлар билан оғриган беморлар ва улар яшаётган жодаги ҳавонинг ифлослик даражасини солиштиришди. Аниқланишича, икки кун давомидагина ифлосланган ҳаво жойда яшаган инсонда юрак қон томир касалликлари ва пневмония бошланиши кузатилган. Олимлар БССТданолдтинги ҳаво ифлосланиши бўйича белгиланган […]

Батафсил

ИТЛАРНИ КИМ ЗАҲАРЛАЯПТИ?

Сўнгги пайтда Самарқанд, Жиззах, Хоразм вилояти Шовот тумани, Тошкент вилоятида итларни оммавий заҳарлаш кузатилди. Буни ким ва нима учун қилаяпти? Нега жониворларни ўлдираётганлар жазога тортилмаяпти? Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси қошидаги дайди ҳайвонларни тутиш механизациялашган бўлими (отловка) бошлиғининг ўринбосари Шухрат Мухаммаджоновнинг айтишича, “пойтахт бўйича ойига 700га яқин ит тутилади. Улар бўлимда 5 кун сақланади. Ветеринар уларни фақат кўздан кечирим соғ ёки соғмаслигини аниқлайди”. Шу ўринда савол тўғилади. қандай қилиб фақат нигоҳ ташлаб, жониворни касаллигини билиш мумкин? Оч юрган жониворнинг албатта кўриниши […]

Батафсил

КОРОНАВИРУС ТАРИХИ

Коронавирусларнинг   бугунга келиб, иккита оилаостига бирлашган, инсон ва ҳайвонларда касаллик келтириб чиқаруви  40 та тури аниқланган. Вируснинг кўриниши тож шаклида бўлгани сабабли ҳам мазкур ном (лотин. Coronaviridae )   билан атала бошланган. Илк маротаба вирус 1965 йили аниқланган эди.   Аммо коронавирус Хитойда 2002-2003 йиллари атипик пневмония  (вирус SARS-CoV ) эпидемияси тарқалмагунга қадар олимлар эътиборидан четда қолди. Вирус бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиб, 8273 одам касалланган ва шундан  775  нафари ўлган. 2012 йили Саудия Арабистонида Яқин шарқ респиратор синдром номини олган коронавируснинг янги […]

Батафсил

Нидерландия – дунёдаги дайди  итлар йўқ биринчи мамлакат. Улар бунга қандай эришишди?

Ўзбекистондагига ўхшаб итларни заҳарлашмайди, Ободонлаштириш қошидаги “отловка” га ўхшаб, дайди итларни ушлаб кетиб, ўлдиришмайди. Дайди итларнинг кўпайишига асосий сабаб,  бошқа жойга кўчган, боқиш жонига теккан жониворларни кўчага улоқтириишидир. 2000 йилларнинг бошларида Нидерландияда ҳам худди шундай ҳолат юз берди. Ҳукумат жониворлар билан эмас, айнан уларнинг эгалари билан ишлаш кераклигини тушуниб етди. Аввало кўчада қолган жониворларни боқишга олган шахсларга солиқдан озод қилинди. Шунингдек, кўчага чиқариб ташланган жонивор учун ўта катта миқдордаги жарималар жорий қилинди. Хаттоки қамоқ жазоси белгиланди. Хозир эса Нидерландия кўчаларида […]

Батафсил

ВОДОРОДДА ЮРАДИГАН ТРАМВАЙ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Хитойнинг Таншан шаҳрида China Railway Rolling Corporation (CRRC) корпорацияси томонидан водородда юрадиган  биринчи трамвай ишга туширилди. Трамвай иш жараёнида ҳеч қандай ҳавони ифлослантирувчи газларни  атмосферага чиқармайди. Ишлаётган двигателлардан чиқаетган ягона чиқинди бу сувдир. Бундан ташқари ёқилғи элементлар ичидаги реакциянинг ҳарорати Цельсий бўйича 100 градусдан ошмайди, шу сабабли азот оксиди ажралиб чиқмайди. Трамвайга ёқилғи қўйиш 15 дақиқани олади. Унинг тезлиги соатига 70 км. бўлиб, бир марта қўйилган ёқилғи 40 км.га етади. Водород билан юрадиган енгил автомашиналарни  ишлаб чиқаришни илк маротаба 2014 […]

Батафсил

Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси ўзининг телеграм каналида пневмонияни келтириб чиқарувчи янги типдаги коронавирусдан сақланиш бўйича йўриқномани чоп этди:

Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси ўзининг телеграм канали https://t.me/EmbassyofChinaInUzbekistan пневмонияни келтириб чиқарувчи янги типдаги коронавирусдан сақланиш бўйича йўриқномани чоп этди: Кўчага бирор бир заруратсиз чиқмаслик. Касаллик эпедемик ҳолатда бўлган ҳудудларга бормаслик; Иложи борича уйда бўлиш, саёҳат қилмаслик, қариндошларники, меҳмонга, тўйга ва бошқа тадбирларга иложи борича бормаслик; шамоллатиш қийин бўлган жойларга, яъни умумий ҳаммомлар, иссиқ чўмилиш ҳовузлари, кинотаетрлар, интернет-кафелар, ресторанлар, савдо марказлари, авто ва темир йўл станциялари, аъропортлар, бандаргоҳлар, кўргазма заллари ва бошқа жамоат жойларига иложи борича бормаслик; Индивидуал ҳимоя ва қўллар гигиенаси […]

Батафсил

50 йил тутқинликда яшаган филни озод қилишганида, у йиғлаб юборди

Лондондаги Wildlife SOS ташкилотининг зооҳимоячилари Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида Ражу лақабли филни 50 йил қийноқдан сўнг озод қилишга эришишди. Филнинг эгаси уни уриб,  тиланчилик қилишга мажбур қилган, ҳеч қачон ем бермаган. Фил турли хил чиқиндилар билан озиқланган. Филни 50 йил давомида 24 соат занжирбанд ҳолда ушлашган. Зооҳимоячилар филни қутқариш учун унинг эгаси билан 1 йил давомижа судлашишди. Унинг эгасида хаттоки филнинг ҳужжатлари ҳам йўқ эди. Ражу одамлар қўлига болалигида тушган. Филни боласини тортиб олиш учун онасини  одатда ўлдиришади. Сўнг эса филчалар […]

Батафсил

КОСМЕТИКА ВА ЮВИШ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙВОНЛАРДА СИНАЛАДИ. БУ ДАҲШАТ

Агарда кўзимизга шампунь томчиси тушса дарҳол кўзимиз ачишиб, уни ювиб ташлашга ҳаракат қиламиз. Ичмизга ювиш воситалари кириб кетса, дарҳол шифокорга мурожаат қиламиз. Аммо ана шу гигиеник воситалар ишлаб чиқарилмасдан олдин ҳайвонларда синаб кўрилишини биласизми? Уларнинг кўзларига қошиқлаб шампунь қўйилиб, кўзи қачон кўр бўлиб қолишини кутишади. Резина ичак билан ошқозонларига идиш ва кир ювиш воситалари киритилиб, қайси дақиқада ҳайвон ўзини ёмон сезишини кузатишади. Жунуни қириб, терисига кремни суркашади ва реакцияни қайд этишади. Бу даҳшат эмасми? Қуйида ҳайвонларда ўз маҳсулотларини ҳайвонларда синаб […]

Батафсил

ДУНЁДАГИ ЭНГ КИЧИК ОТ ТУҒИЛДИ

Россиянинг Ленинград вилоятида  16 декабрь куни  2019 йилда дунёдаги энг кичик от туғилган. Унинг катталиги мушукникидек, яъни 30 см. бўлиб, 3 килограм тош босади. Аммо тойчоқча жуда ҳам соғлом ва фаол.  Фермада айтишларича, бундай ҳолат биринчи маротаба кузатилмоқда. 🍀🍀🍀 РОДИЛСЯ САМЫЙ МАЛЕНЬКИЙ КОНЬ В МИРЕ В Ленинградской области  16 декабря 2019 года родился самый маленький конь. Его размер едва достигает размера взрослой кошки. Его размер не мешает ему резвиться и жить обычной жизнью. С виду он выглядит как ручная лошадка […]

Батафсил

Инсоният сайёрадаги 83% қуш ва ҳайвонларни қириб юборди

Инсоният 1970 йилдан бошлаб сайёрадига  60%, инсоният ривожланиб бошланганидан бошлаб эса 83% сутэмизувчилар, қуш, судралиб юрувчилар, ҳайвон ва балиқларни қириб, йўқотган. Бу ҳақда  The Guardian газетаси Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг йиллик ҳисоботига асосан ёзмоқда.  4 йил аввал бу кўрсаткич 52% эди. Ёввойи табиат учун асосий хавф қишлоқ хўжалиги учун ерларни ўзлаштириш бўлиб, қуруқликнинг 4/3 исми ҳозир инсонлар томонидан эгаллаб олинган. Иккинчи муаммо ҳайвонларни кўнгилхушлик учун ўлдиришдир. 300 турдаги сутэмизувчилар айнан браконьерлик ва ов оқибатида йўқ  қилинган. Учинчи хавф, кимёвий ифлосланишдир. […]

Батафсил

Экология мавзусида энг яхши журналистик материаллар муаллифлари тақдирланди

Қуйи Амударё ҳавзаси биохилмахиллигини асраш, экологик таълим-тарбияга кўмаклашиш мақсадида Германия ҳамкорлик ташкилоти ва    Журналистларни қайта тайёрлаш маркази «Амударёнинг қуйи оқими экотизимини сақлаш ва ердан фойдаланишга экологик ёндашувни ОАВда ёритиш» лойиҳаси доирасида журналистлар ва блогерлар ўртасида визуаллаштирилган журналистик материаллар танловини эълон қилинганди.  Аслида лойиҳа доирасида журналистлар учун Тошкент, Нукус, Урганч шаҳрида уч семинар-тренинг ташкиллаштирилган эди. Бундан ташқари, биорезерватинг ўзида ушбу соҳа мутахассислари билан биргаликда медиа-тур ўтказилди. Ушбу медиа-тур ҳақида оммавий ахборот воситаларида 34 материал ёритилди. 20-декабрь куни лойихананинг охирги тренинги ва […]

Батафсил

Жаннатга кирувчи ўн ҳайвон

  Қуръони каримда махлуқотлар ичида энг мукаррами ва мукаммали инсон экани баён этилади (Исро сураси, 70-оят, Тин сураси, 4-оят). Барча нозу неъматлар инсон учун. Шу боис Аллоҳ таоло бани башарни онгли қилиб яратди. Онг фақат инсонга хос, десак янглишамиз. Айрим жониворлар борки, уларнинг номи Қуръони каримда ҳамда ҳадиси шарифларда зикр этилган. Ҳатто уларнинг жаннатга кириши айтилган. Абдураҳмон Жомий жаннатга кирадиган ўнта ҳайвондан бири “Ғор эгалари”нинг “Қитмир” деган итига атаб ёзган шеърида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Агар ғор эгаларининг ити жаннатга кирса, мен […]

Батафсил

Чумолилар ҳиммати

Чумолиларнинг бирлиги ҳақида кўплаб ривоятлар бор. Шундай ривоятлардан бирида айтилишича, Аллоҳ таоло Сулаймон пайғамбарга қуш ва ҳайвонлар билан гаплашиш қобилиятини беради. Кунлардан бир кун Сулаймон (а.с.) ўз лашкарлари билан чумолилар яшайдиган водийга яқинлашди. Водийда унинг кўзлари бир чумолига тушди. Чумоли ҳамроҳларига қараб: – Эй чумолилар, уяларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни эзиб кетмасинлар, – дея қичқираётган эди. Унинг бу сўзидан Сулаймон табассум қилди. Сўнг: – Эй чумоли, отинг нима? – деб сўради. У: – Отим […]

Батафсил

Леонардо ДиКаприо  экологик муаммоларни бартараф этиш учун курашмоқда

Голливуд актёрларининг ичида энг табиатга қайғуриб, экологик муаммоларга қарши курашадиган актёр Леонардо ДиКаприодир. У 1998 йили “Титаник” фильмида суратга тушгач, Leonardo DiCaprio Foundation жамғармасига асос солди ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун маблағ тўплай бошлади. 2007 йили актёр “11 соат” номли ёввойи табиат ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олди, 2014 йили у БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича элчиси этиб сайланди. 2015 йили актёр 40 млн. евро маблағ тўплаб, уни ёввойи табиатни асрашга йўналтирди. ******** Тема окружающей среды волнует Леонардо ДиКаприо уже давно: […]

Батафсил

Ноқонуний ушланган саксовуллар болалар боғчасига топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қoраўзак тумани ИИБ ходимлари томонидан Экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси давлат инспекторлари билaн ўтказилган рейд давомида  Қoраўзак тумани «Қойбақ» ОФЙ ҳудудида фуқаролар Ж.М. ва Қ.А. томонида жорий йилнинг 8-декабрь күни соат 02:30 чамасида давлат рақами 95 948 АА бўлган автомобиль орқали умумий баҳоси 5 млн 600 минг сўмлик «Қизил китоб»га киритилган саксовул ўсимлигини  олиб кетишаётганда ушлашди. Суриштурув давомида фуқаролар Беруний тумани «Шимом» ОФЙда яшаши маълум бўлди. Қонунбузарларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан жарима тайинланди. […]

Батафсил

Витаминлар ҳақида нимани билиш керак?

Витаминлар — организм ўз вазифасини тўғри амалга ошириши учун зарур бўлган моддалар гуруҳи. Инсон витаминларнинг катта қисмини овқат орқали қабул қилади. Аммо истисно ҳам мавжуд: D витамини ультрабинафша нури таъсирида ишлаб чиқарилади, A витамини танада аввалги авлоддан синтезланади, K ва B3 витаминлари эса ичак микробиотларидан ажралиб чиқади. Ёғда эрийдиган витаминлар (A, D, E, K) организмда тўпланиш хусусиятига эга, сувда эрийдиган витаминлар (C ва B гуруҳи) эса тезда сув билан бирга чиқиб кетади. Витаминлар бизга нима учун керак? Биз улардан қувват […]

Батафсил

Водный дефицит: как я могу изменить ситуацию?

Проблема питьевой воды является одной из актуальных вопросов настоящего времени. Кажется, что пресная вода хватит еще на много лет, но с каждым годом становится все меньше. Почему так происходит и как во всем мире решается эта задача? Вода уменьшается, а население на Земле растет со скоростью около 1, 08% в год, добавляя 82 млн. человек в год к общему количеству. Статистика на сайте worldmeters.info показывает, что в 2023 году она достигнет 8 млрд., а в 2037 году – 9 млрд., […]

Батафсил

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини биргалашиб сақлаб қолайлик

Қуйи Амударё биосфера резерватида  Марказий Осиё тўқайларининг 20 фоизи, Ўзбекистондаги барча тўқайзорларнинг 74 фоизини ташкил этади.  Бир пайтлар Туркистоннинг асосий қон томирлари ҳисобланмиш Сирдарё ва Амударё бўйларида тўқайлар ястаниб ётиб, улар минглаб қушу-жониворларнинг яшаш макони эди. Ушбу тўқайзорларда охиргиси 1968 йилда ўлдирилган Турон йўлбарси, Хонгул,  Ўрта Осиё мушуги, қорақулоқ каби ноёб жониворлар  ва қушлар яйраб яшашган.  Сўнгги юз йилда биргина Қорақалпоғистонда тўқайзорнинг умумий майдони 90 фоизга қисқарди. Бунинг асосий сабаби эса инсонларнинг бешафқат равишда  қишлоқ хўжалиги майдонларини кенгайтириш учун тўқайзорларни кесиш, жониворларни […]

Батафсил

Генеральный секретарь ООН: «Ископаемое топливо должно навсегда остаться там, где ему и положено быть – под землей»  

  Мы разрушаем свою планету – саму основу нашей жизни. Перед человечеством стоит выбор: либо продвигаться по этому гибельному пути, либо выбрать путь надежды и выполнить обещание, данное на Парижском саммите: удержать повышение глобальной температуры в пределах 1,5°С.  Обращаясь к участникам Конференции по климату, открывшейся 2 декабря в Мадриде, Генеральный секретарь ООН призвал их сделать правильный выбор. На встречу в Мадриде, которая продлится две недели, собрались государства-участники Рамочной конвенции ООН об изменении климата. Такие встречи проходят ежегодно и их цель – […]

Батафсил

Последствия изменения климата: эрозия почв и как с ней бороться

 Сегодня внимание всего мира приковано к масштабным действиям в Приаралье. По оценке многих международных экспертов, эта территория действительно стала зоной экологических инноваций. Круглый год проводятся работы по закреплению подвижных песков и снижению выноса ядовитых аэрозолей с высохшего дна Арала путём посадок саксаула и других засухоустойчивых растений. Внимание так же уделяется применение инновационных технологий, которые помогут повысить плодородие земель и создать высокопродуктивные пастбища, создадут условия для интенсивного развития животноводства и обеспечат работой десятки тысяч человек. Подробнее об инновационных подходах в почвозащитном […]

Батафсил

Засуха, опустынивание и стихийные бедствия — общие проблемы Центральной Азии

В своём интервью директор департамента Всемирного банка по вопросам окружающей среды и природных ресурсов Бенуа Боске поделился, что ожидает Центральную Азию в свете глобальных климатических изменений, как они влияют на жителей и экономику Узбекистана и как лучше адаптироваться к последствиям — засухе, опустыниванию и стихийным бедствиям. Как изменение климата в Центральной Азии влияет на жизнь в государствах региона? — Пять стран Центральной Азии входят в число наиболее уязвимых к климатическим изменениям государств в Евразии. Сегодня в регионе можно наблюдать повышение […]

Батафсил