ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИДАН  ИНСОНИЯТНИ ДАРАХТЛАР ҚУТҚАРАДИ

Сўнгги йилларда нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда об-ҳавонинг ўзгариши, фасллар алмашиниш чоғида қуёшли, иссиқ кунлар сонининг кўпайиши ёхуд йидиги 1 мм. ҳам ёмғир ёғмайдиган  Сахройи Кабир ёхуд Атакама чўлларида қор ёғиши иқлимниг ўзгараётганидан далолатдир. Бу ҳақда иқлимшунослар бот-бот хабар беришмоқда.  “Худонинг иши”да деб, тақдирга тан бериб юрган юртдошларимиз сўнгги йилларда  Ўзбекистонда об-ҳавонинг инжиқ аёлга ўхшаб, ўзгариб туришидан хавотирга тушишмоқда.

-2018 йил май ойидаги табиий офат, яъни тузли-қумли бўрон натижасида барча  эккан ҳосилимиз нобуд бўлди, биз миллионлаб сўм зарар кўрдик, дейди хоразмлик фермер Дилшод Ўтаганов.

Биология фанлари номзоди Ў.Набиевнинг фикрига кўра, экологлар томонидан Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришлари ўрганиши натижасида унинг қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқараётганилиги аниқланган. Ҳудуддаги ўртача ҳароратнинг ортиши.Сўнги йиллардаги илмий кузатишлар бу ҳудуддаги ёзги ҳарорартнинг максимал кўтарилиши ўртача 43°С дан 53°С гача ошганлини, қишки мавсумларда ҳарорат ўртача -27°С дан -32 °С гачабўлиши кузатилмоқда. Муз ва қор қопламли давр 7-10 кунга қисқарган. 1. Ҳарорат кўтарилиши сувнинг буғланиш коэффициентини ошиши мазкур ҳудудларла сув ресурсларини камайишига, танқислигига таъсир этмоқда. 2. 50-60 йиллардаги ёғингарчилик жуда кўп бўлган даврларга нисбатан юқорида кўрсатилган экологик танглик оқибатида умуман ёғингарчилик бўлмаган кунлар сони кўпаймоқда, Мўйноқ метеостаниясидан олинган маълумотларга қараганда йилига 130 мм.дан 73 мм.гача камайган. 3. Юқоридаги ҳароратларнинг ўзгариши бу ҳудудга хос бўлмаган шамолнинг йиллик ўртача тезлигига таъсир этиб 3,8-4,0 дан 3,1-3,5 м/с га камайиши кузатилмоқда. 4. Тупроқнинг намлигини камайиши ҳисобига такрорий қурғоқчилик хавфи ортмоқда, илмий кузатишлар шуни кўрсатдики, ҳар ўн йил ичида даврий равишда қурғоқчилик ҳар уч йилда такрорланиши кузатилди. 5. Салбий экологик ўзгаришлар шу билан бирга Сирдарё ва Амударё сувларининг Орол денгизига қуйилишини сурункали камайиши Орол денгизидаги сув қоплаган юзасининг қисқаришига олиб келмоқда. 6. Бу жараёнлар Орол денгизига қуйиладиган дарё дельтасининг чўлга айланиши ва қуриган денгиз тубида янги чўл майдонларини пайдо бўлишига олиб келмоқда 7. Чўлга айланган ва денгиз тубидаги янги ҳудудларидаги туз ва чангни шамол ёрдамида қишлоқ хўжалигида ўстириладиган суғориладиган ерларга учиб бориши бу ерларни қайтадан шўрланишига олиб келмоқда. 8. Атмосфера хавосини катта майдонларда чангланиши ортмоқда. Юқорида кўрсатилган иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари натижасида минтақада дастлабки совуқлар ва ҳаво ҳарорати ўтиш муддатлари нормага нисбатан баҳорда эртароқ ва кузда кечроқ муддатларга силжиши кузатилмоқда. 2030 йилларга келиб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон ҳудудларида ҳаддан ташқари эрта совуқ тушиш муддатлари унчалик ўзгармайди (тахминан уч кунга), 2080 йилга келиб қиш томонга қараб 7-10 кунга силжийди.

Орол денгизи фожеаси иқлим ўзгаришини ойна каби ўзида яққол акс эттирмоқда. Бугунги кунда  денгизнинг қуриган тубида бошланган кўчат экиш ишлари  ўзининг самарасини беради, деган умиддамиз.  Зеро, айнан дарахтлар иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиши, аллақачон исботланган.

Иссиқхона эффекти, бошқа нарсалар қатори, ҳаводаги карбонат ангидрид даражасининг ошиши билан ҳам боғлиқ. Бу шуни англатадики, ўсимликлар ҳалокатли иқлим ўзгаришини тўхтата олади, чунки улар аслида карбонат ангидрид билан озиқланади ва барча тирик мавжудотларга жуда зарур бўлган кислород ишлаб чиқаради.

Швейцариянинг Цюрих олий техник мактаби олимлари Қўшма Штатлар катталигидаги ҳудудга триллион дона дарахт кўчатларини экиш иқлимни яхшилашга ёрдам беришини айтишмоқда.

Инсониятнинг ҳаётий фаолияти туфайли атмосферага чиқарилган барча карбонат ангидрид ҳавода қолмайди: унинг катта қисми дунё океанлари ва ўрмонлари томонидан сўрилади. Аммо, афсуски, карбонат ангидриднинг зарарли чиқинди газларнинг ҳавога чиқарилиши ва дарахтларнинг кесилиши оқибатида, Она Ер  тўлиқ ҳавони  чанг ва зарарли газлардан тозалай олмаяпти.

Кўпроқ дарахтларни экиш оддий ва самарали стратегиядир. Швейцариялик тадқиқотчилар сайёрамизда ушбу мақсадлар учун қанча бўш жой қолганлигини ва экилган дарахтлар қанча карбонат ангидридни ўзлаштира олишини ҳисоблаб чиқдилар.

Ҳозирги шароитда Ердаги дарахтлар 4,4 миллиард гектар майдонда ўсиши мумкин. Айни пайтда 2,8 миллиард гектар майдонда ўрмон бор. Қолган 1,6 миллиард гектарда яшил майдонларни яратишнинг иложи йўқ.  Чунки бу ҳудудлар аллақачон одамлар томонидан ўзлаштирилган.

“Ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, биз жуда муҳим жиҳатни ҳисобга олдик: биз шаҳарларни ва қишлоқ хўжалиги ҳудудларини ўрмонларни қайта тиклаш учун потенциал равишда мос келадиган майдонлардан чиқариб ташладик, чунки бу ҳудудлар инсон ҳаёти учун зарурдир”, дейди Жан-Француа Бастин.

Янги дарахтлар ўсганда, улар тахминан 205 миллиард тонна углеродни ютиши  мумкин. Зеро,  1901 йилдан бери одамларнинг фаолияти натижасида атмосферага 380 миллиард тонна углерод чиқарилган.

“Барчамиз ўрмонларни қайта тиклаш иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини билар эдик, аммо бунинг таъсири қанчалик катталигини билмас эдик”, дейди ҳаммуаллиф муаллиф Томас Кроутер. Ўрмонларни тиклаш бугунги об-ҳаво ўзгаришига қарши энг яхши ечимдир.  Бунинг учун фаолиятни бугундан бошлаш керак. Чунки дарахтларнинг ўсиши учун  йиллар керак.

Бундай истиқболли натижаларни қўлга киритган олимлар янада илгарилаб, қайси давлатлар янги ўрмонлар экиш учун энг мос эканлигини аниқладилар. Рўйхат олтита мамлакатни ўз ичига олади. Унда биринчи ўринни 151 миллион гектар яшил майдонни экиш мумкин бўлган Россия эгаллаши мумкин. Ундан кейин АҚШ -103 миллион гектар, Канада- 78,4 миллион гектар, Австралия -58 миллион гектар, Бразилия -49,7 миллион гектар ва ниҳоят Хитой- 40,2 миллион гектар майдонда ўрмонлар барпо этиши зарур.

Мутахассислар, дарахтлар, албатта, иқлимни бошқаришда муҳим роль ўйнайди, деган хулосага келишди. Демак, юртимизда ҳам мазкур  савобли ва хайрли ишларни амалга ошириш, фақатгина кўчат экиш эмас, балки  уларнинг кейинчалик  тутиб кетиши учун парваришлаш зарур. Зеро Ўзбекистонни яшил ҳудудга алантириш  қоғоздагина қолиб кетмасин. Ҳар бир дарахт сизнинг, бизнинг, фарзандларимизнинг соғлиғи, ҳаётини асраб қолиши мумкинлигини унутмайлик!

Наргис Қосимова