ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ЖОНИВОРЛАР ТАБИАТ ҚЎЙНИГА ҚЎЙИБ ЮБОРИЛДИ

Тошкент ҳайвонот боғи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат  қўмитаси билан ҳамкорликда бугун табиат қўйнига 10 та катта баклан (балиқчи қуш), 12 та оқ чарлоқ, 100 дона чўл тошбақаси, 10 та шарқий кулвор илон қўйиб юборилди

– Тошкент ҳайвонот боғида боқилаётган бакланлар, оқ чарлоқлар ҳамда браконьерлардан тортиб олинган илон ва тошбақаларни табиат қўйнига қўйиб юбордик. Асосий мақсад- жонивор ва қушларнинг табиатда популяциясини сақлашдир. Бу ҳам Тошкент ҳайвонот боғининг вазифаларидан биридир дейди Илҳом Муминов, Тошкент ҳайвонот боғи Сувда сузувчи қушлар бўлими мудири.
2019 йилда қайта нашрдан чиқарилган Қизил Китобга бир пайтлар Ўзбекистонда кўп бўлган, аммо жониворларнинг яшаш жойларини инсон томонидан ўзлаштирилиши, териб, хорижга сотилиши, касалликлардан даъво топиш мақсадида ўлдирилиши натижасида камайиб, йўқолиш хавфи остида қолган чўл тошбақалари ва кулвор илонлар ҳам киритилди.

-Табиат қўйнига биохилмахилликни асраб-авайлаш мақсадида қўйиб юборилган жонивор ва қушлар маълум муддат назоратга олинади, дейди Азизбек Азимов Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи. Мазкур турдаги ҳайвонлар янги жойга мослашиши, номаълум шахслар томонидан йиғиб, олиб кетмаслигини назорат қилиш мақсадида ходимларни бириктирдик. Афсуски, аҳолининг аксарият қисми жониворларга фаақат истеъмолчи сифатида қарашади, бу эса мамлакатимз биохилмахиллигига салби таъсирини кўрстаиб, бир пайтлар Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида яшаган жониворларнинг йўқолишига олиб келмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғи ва Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қумитасининг хайрли акциясини бошқа юртдошларимиз ҳам қўллаб-қувватлашар, тутқинликдаги жониворларни табиат қўйнига қўйиб юбришар деган умиддамиз

 

Наргис Қосимова