ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ВА ТАБИАТГА ЗАРАР ЕТКАЗАЁТГАНЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЯПТИМИ?

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида “Ўзбекистон Қизил китоби”га киритилган “тожик коврак” ўсимлиги ноқонуний равишда қазилиб, давлат мулки ва табиатга зарар етказилмоқда.

Тожик ковраги Помир-Олой тизмасидаги сон жиҳатидан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик. Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги ёнбағирларда ва қояларда ўсади. Умумий майдони аниқланмаган. Жанубий Тожикистон, Ўрта Осиё (Жануби-Ғарбий Помир-Олой), Жанубий Ўзбекистон эндемиги (Қашқадарё ва Сурхондарё) вилоятларида тарқалган.

Каналимиз кузатувчиларининг хабар беришича, бунга энг қизиғи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Биохилмахиллик ва МЭТҲ” бош бошқармаси рухсат бергани айтилмоқда.

Шу билан бирга бошқарма Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туман ҳокимлигига  2021 йил 24 мартдаги №03-06-100 сонли хатида Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 2016 йил 21 сентябрьдаги ЎРҚ-490-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрьдаги 290- сон қарорига асосан Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ҳақиқатдан ҳам ҳокимиятнинг мурожаатида кўрсатилган корхоналар томонидан”Наргиз Сарвар” хусусий корхонаси 450 га, “Муҳаммадиёр Раҳимов” хусусий корхонаси 300 га, “Нурислом Сардор Файз” хусусий корхонаси 100 га, “Пегас комфорт-файз” хусусий корхонаси 150 га, “Заҳир Тахир традинг”МЧЖ 308 га,”Pinnaele World Exim” МЧЖ  400 га, “Исо муҳаммад нур” МЧЖ 180 га “Қумпайкал мўжизаси” хусусий корхонаси 100 га майдонга жами  2786 гектарда тожик (кухистон) ковраги ўсимлиги маданий плантацияси ташкил этилган, деб ёлғон маълумот берган.

Шу ўринда ўсимлик муҳофаза чораларига кўра табиатда мавжуд популяциялари қатъий назоратга олиниши керак. Мазкур популяциялардан ўсимлик сунъий плантацияларини ташкил қилишда фойдаланиш лозим дейилган. Энг қизиғи ўсимлик “уруғидан кўпаяди ва уруғидан кўпайтирса” бўлади. Лекин ўсимлик ноқонуний тартибда шираси олиниб, ўзига зара етказилиши натижасида, нобуд бўлаяпти.

ЎзР ФА Ботаника институти мутахассислари томонидан хўжалик шартномалари асосида Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудудларида сунъий плантациялари ташкил этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги 430-сонли қарорига илова қилинган “Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва планҳациялар барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМга асосан” Плантация-ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни тижорат, ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадда сунъий яратилган шароитларда етиштиришга мўлжаланган ер участкаси” ҳисобланади.

Юқорида келтириб ўтган Низомимизда “Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар инсон томонидан ўтказилмаган ва экилмаган ҳамда уларни етиштириш учун сунъий равишда тегишли шароитлар яратилмаган ҳолда табиий муҳитда ўсадиган ер участкаси питомник ва плантаци ҳисобланмайди, деб белгилаб берилган.

Ўсимлик маданий плантация ҳудудларидан эмас, балки табиий муҳитда ўсадиган ер участкаларидан қазиб олинмоқда.  Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган Тожик коврагининг шираси режасиз йиғиб олиниши натижасида мазкур ноёб ўсимлик қисқариб кетмоқда, чунки сунъий яратилаётган плантацияларда айтишларича Тожик кавраги 7-8 йилда вояга етади, ҳозирча эса табиатда ўсаётгани талон-тарож қилинмоқда.  Экология қўмитасиси эса бунга кенг йўл очиб бергани ҳақида каналимиз фойдаланувчилари бонг урмоқда.

Балки “Қизил Китоб”га критилган ўсимлик ва жониворларни йўқ қилиш ўрнига Экология чва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўзининг тўғридан тўғри вазифаси, уларни асраш билан шуғулланар?

☘️Каналимизга уланинг 👇

👉@ekologuz  Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат 👉@eklguz_bot