ДЎЛТА ЎЛИМИДА ИТЛАР АЙБДОРМИ?

Обуначимизнинг хабар беришича, Сурхондарёда Қизил китобга киритилган ва Ўзбекистонда саноқли қолган дўлта (гиена) овланган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларга тарқалган.

Ноқонуний ов қилиб қонундан қўрқмаганлар ҳайвонларга зарар беришда давом этмоқда.

Шуни ўлдириб шу чўпонлар балки овчилар барака топдими? Еки ўзининн нақадар қаҳрамонлигини кўрсатмоқдами? Ким бўлигидан қатъи назар мазкур шахслар жавобгарликка тортилиши шарт!!!

 Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра,  “Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида қизил китобга киритилган ҳайвон дўлтани фото суратдаги  фуқаролар томонидан ов қилиш ёки бошқа мақсадларда ўлдирмаганлиги аниқланди.

Суруштириш жараёнида Узун тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро П. Очилдиев овчилик қуроллари йўқлиги ва овчилик уюшмасига аъзо эмаслиги аниқланиб фуқаро жорий йилнинг феврал ойида туманнинг “Хурсанд” маҳалласи ҳудудида фермер хўжалигига қарашли ер майдонида қўйларини боқиб келган. Ўша тунги вақтда ёвойи ҳайвон қўйларига хужум қилган ва чўпонинг 5 та итлари қўйларни ҳимоя қилиш мақсадида ёввойи ҳайвони жарохатлаб ўлдирган.

 Ўлдирилган ҳайвонинг ўлигини кундуз куни кўрган чўпонлар фото суратга тушушади.

Фото суратдаги иккинчи фуқаро хозирги вақтда чет элга ишлаш мақсадида кетганлиги аниқланди.

Хурматли вохадошлар ноёб турдаги ҳайвон турларини учратиб қолсангиз Вилоят Экология бошқармасига мурожаат қилишингизни сўраймиз», деб ёзади Матбуот хизмати.

 Аммо дўлта, чўпонлар  у билан расмга тушганича ўлмаганлигини  улар “Ўзбекистон мерган овчилари” Телеграм каналида эълон қилган расмлардан ҳам кўрса бўлади. Дўлтанинг ҳеч ойи қон эмас, ушланиб, тахтага боғланган. Кейинчалик ўлдирилган бўлиши мумкин.  Бизда ноёб, саноқли қолган ҳайвонлар ўлдирилса, дарҳол бунга ҳайвоннинг ўзи (Қашқадарёда ўлдирилган биринчи айиқни эсланг) ёки итлар айбдор бўлади. Мазкур ҳолат қайтадан текширилиши ва ҳуқуқбузарлар жиноий жавобгарликка тортилиши шартдир!

 Наргис Қосимова