ЭКОЛОГИК ПАРТИЯЛАР ХОКИМИЯТНИ ҚЎЛГА КИРИТИШАДИМИ?

Дунёда экологик партиялар аксарият ҳолатда “Яшиллар партияси” деб аталиб, борган сари  парламентларда уларнинг ўрни ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда “Яшиллар партияси” бирорта мамлакатда хокимият тепасига чиқмаган бўлсада, йилдан йилга уларнинг аҳамияти ортиб бораётир.

Масалан, Литванинг “Яшиллар партияси” 2011 йилда ташкил этилган, лекин унинг раҳбари Линас Балсис мустақил депутат сифатида парламент мандатига эга. Франциянинг Экология партияси  2017 йилги парламент сайловларининг биринчи босқичида 4,3% овоз тўплаган эди. Сайловларнинг иккинчи турида  у тўртинчи ўринни эгаллади. Грецияда “Экологик Яшиллар” блоки 2015 йилда парламентда битта ўринга эга бўлганбўлса,  Ирландияда, 2016 йилги сайловларда Яшиллар партияси  парламент сайловларида иккинчи ўринни эгаллади.   Норвегияда, 2017 йилги сайловларда, Яшиллар ва  Атроф -муҳит партияси миллий парламентда 3,2% овоз олган. 2019 йилда  Европа яшиллар партияси  (European Green Party) сайловларда 11,4 %, 2021 йилдаги сайловларда  Германия Яшиллар партияси (Alliance ’90/The Greens) 15,4%,Финляндия Яшиллар партияси (The Green League)  2019 йилдаги парламентга сайловларда 11,5%,  Австрия Яшиллар партияси (The Greens – The Green Alternative) 13,9%, Республикамизда энг ёш бўлган Ўзбекистон экологик партияси эса  10% овозга эга бўлган эди.

Кўриб турганингиздек,  йилдан йилга жаҳонда Яшиллар партиясининг дунё парламентларидаги ўрни ортиб бормоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамиятининг бугунги кундаги экологик муаммоларга бефарқ бўлмаётганлигини англатади.

Вақти келиб албатта Экологик партиялар ҳукумат тепасига чиқишади. Чунки экологик муаммолар нафақат табиат, балки инсониятнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солишмоқда. Ҳар бир мамлакатда экологик сиёсат устивор бўлмас экан, одамизот ўзи ўтирган дарахтга болта ураверади.

Наргис Косимова

 

☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot