Уй-жой қурилишида энергия тежаш учун мукаммал лойиҳа мутахассислар нима дейди?

БМТ  Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигида ва Глобал экологик фонд (ГЕФ) грант кўмагида “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш”қўшма лойиҳасида Осиё тараққиёт банкининг ҳам ўз роли бор.

Бу бўйича Осиё тараққиёт банки мутахассиси Бекзод Жалилов маълумот берди:
“Биз лойиҳанинг бошидан буён ҳамкорликда ишлаб келяпмиз.
Чунки ОТБнинг Ўзбекистонда уй-жой қурилиш, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида дастурларимиз бор.

Биз лойиҳа дастуридаги 29мингга яқин уй-жой қурилишини молиялаштириш билан кўмаклашиб келяпмиз. Лойиҳа доирасида Ўзбекистонга грант кўмакларни етказиб бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 2030-йилга қадар Ўзбекистонни яшил иқтисодиётдаги натижаларини самарали бўлишини таъминлашда ёрдам берамиз”.

Осиё тараққиёт банки бу лойиҳага катта ишонч билдирмоқда. Ўйлаймизки, лойиҳа якунига қадар ОТБ ўз миссиясини ижобий амалга ошириб, лойиҳа муваффақиятига ҳисса қўшади.

Бундан ташқари “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳасини амалга оширишда Қурилиш вазирлиги асосий фигуралардан бири. Улар лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишида жавобгар десак ҳам бўлаверади.

Лойиҳа ҳақида Қурилиш вазирлиги Архитектура бошқармаси бошлиғи Отажонов Шихназар шундай дейди: “Ривожланган ва тезлашган замонда экологияни барқарорлаштириш, табиатни асраш жуда долзарбдир. Бунинг учун энергия самарадорлигини амалга ошириш ва замонавий технологияларни соҳага жалб этиш керак.

Ўзбекистонда уй-жойларнинг қурилиши йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Лойиҳа доирасида уй-жойларда тежамкор энергия жалб этилмоқда ва назорат қилинмоқда. Президентимиз 2022-2026 йиллар давомида уй-жой қуриш дастурини тасдиқладилар. Унга асосан, 29 та массивимизда уй-жойлар қурилади. Бу дегани бир йилда 30 мингтадан уй-жой қурилиши режалаштирилган. Ҳар битта уй-жойни энергия самарадор қилиш лозим.

БМТ бу лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошираётгани ва биз ҳам унда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Албатта, лойиҳа келажакда ўз самарасини беради”.

Фотима Чориева