(Ўзбекча) Қаровсиз ҳайвонлар бўйича президентнинг янги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашни тубдан такомиллаштириш чора -тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда қаровсиз ҳайвонлар хокимиятлар қошидаги  Ободонлаштириш бошқармаларига қарашли бўлиб, улар жониворларга ЧИҚИНДИ сифатида қараб келаётгани, Махсус механизациялашган кўчма бригадалар (отловка) ит ва мушукларни тутиб ёхуд жойида вахшийларча ўлдираетгани ҳақида жуда ҳам фактлар кўп. Янги қарор лойиҳасида  эндиликда қаровсиз ҳайвонлар Ветеринария Қўмитасига ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, Ветеринария Қўмитасига қаровсиз ҳайвонлар популяциясининг ўсишини назорат қилиш;  ҳар бир ҳудудда приютлар ташкил этиш,

зотдор ҳайвонларни сертификатлаш; статистикани юритиш, ҳайвонларни оммавий равишда стериллаш учун мобил ветеринар клиникалар ташкил этиш, қаровсиз ҳайвонларни ўлдиришнинг инсоний усули (эвтаназия) қўллаш вазифалари юклатилган. Шу билан бирга, эвтаназия тартиби фақат  касал, агрессив  қутирган ҳайвонларга нисбатан қўлланилиши белгиланган.

Бундан ташқари қарор лойиҳасида  мушукларга нисбатан уларни эмлаш(чиплаш), стериллаш  қўлланилиб, уларни яна кемирувчилар кўпаймаслиги учун қайтиб қўйиб юбориш назарда тутилган. Чипланган ҳайвонлар ва уларнинг эгалари бўйича электрон базани яратиш ҳам қарор лойиҳасида бор.

Мазкур қарор  қабул қилинса, Ўзбекистон  ҳайвонларга нисбатан инсоний муносабатда бўлаётган давлатлар қаторига қўшилиши шубҳасиз.  Шунингдек, жамиятимиз  бугунги кунда шафқатсизлик қурбони бўлаётган жониворлар билан уйғунликда  яшаши учун олдинга яна бир қадам ташлаши шубҳасиз.

Қарор тезроқ қабул қилинишидан умидвормиз!

 

 

☘️ Каналимизга уланинг

https://t.me/ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot