[:UZ]Бизни ким эшитади?[:]

[:UZ]Сайтимизга бир нечта вилоятлардаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва инспекторларидан кетма-кет бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларни ўқир эканмиз хаёлимиздан “Эски ҳаммом, эски тос” деган фикр ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январьдаги №12-сонли Қарорига илова билан “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган.

Ушбу Низомнинг 3,4-бобларида бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ муддат ишлаганликлари учун лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар чоракда устамалар тўлаш, йўлкира ва овқатланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда ҳар ойлик компенсация берилиши белгиланган.

Аммо аксарият вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларида шу кунгача ходимларга узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар чоракда устамалар тўлаш, йўлкира ва овқатланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда ҳар ойлик компенцасия пулларини номаълум сабабларга кўра, берилмасдан низом талаблари бузиб келинган.

Шу билан биргаликда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаган ходимларга юридик ва жисмоний шахслардан ундирилган жарима ва зарарни қоплашдан тушган пул маблағлари суммасининг 15 фоизи миқдорида мукофот пули тўланади, деб белгиланган, бироқ айнан Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўйича 2021 йил давомида қўлланилган жарималарниниг 15% миқдоридаги мукофот пули номаълум сабабларга кўра тўланмасдан келинмоқда. Биздаги маълумотларга кўра қўшимча пуллар 2021 йилнинг декабрь ойи ва 2022 йил январь ва февраль ойида йиллик смета тасдиқланмагани сабабли деб сабаб кўрсатилган.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг ойлик маоши кам бўлиб, аксарият инспекторлар устама пулга қараб қолган бир пайтда экология инспекторидан яхши натижа кутиш мумкинми? Бу каби ҳолатларнинг натижасида ишга, касбга бўлган ишонч, садоқат, сидқидилдан самарали меҳнат қилиш кайфияти бузиладику. Бу масалани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш раҳбариятидан ҳал қилишларини сўраймиз.

Фотима Чориева[:]