ПЛОГГИНГ – ҲАМ СОҒЛИҚҚА, ҲАМ ЭКОЛОГИЯГА ФОЙДА Жиззах шаҳрида “Плоггинг: ёшлар ўртасида замонавий экологик маданиятни юксалтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” лойиҳаси доирасида республика миқёсидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. “Эколог” жамоат бирлашмаси томонидан ўтказилган семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 28 нафар ёш лидер волонтёр йигит-қиз иштирок этди. Тадбирда “Ёш эковолонтёрларнинг ушбу семинар-тренингдан келиб чиқадиган вазифалари”, “Плоггинг нима?” “Чиқинди турлари ва утилизация”, “Экологик вазиятни яхшилаш учун ҳар биримиз қандай ҳаракатларни амалга оширишимиз керак?”, “Экологик муаммоларни аниқлаш ва уни бартараф этиш лойиҳаси” каби мавзуларда ЎзЖОКУ профессори, “Эколог” жамоат бирлашмаси директори Наргис Қосимова, “Ekolog.uz” сайти ва телеграм канали маъмури Ферузбек Сайфуллаев, Жиззах вилояти “Калб нури” ННТ раҳбари Нодира Алимова ва бошқаларнинг чиқишлари иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди. – Республикамизнинг ёш эковолонтёрларини бир жойга йиғишимиздан кўзланган асосий мақсад улар билан плоггинг ўтказиб, ушбу лойиҳани кенг тарғиб қилиш, экология ва атроф муҳитни тоза, озода ва мусаффо сақлашда уларнинг экологик маданиятини оширишдан иборат, – дейди Наргис Қосимова. – Бугунги кундаги глобал иссиқликка, атроф муҳитимиз, умуман экологиянинг ифлосланишига ҳам, биохилмахилликнинг йўқолиб боришига ҳам айнан, ана шу чиқиндилар сабаб бўлаётир. Ч