Daraxtlarda ham insonlar kabi qalb bor

Daraxtlarning noqonuniy kesilishiga qarshi faol kurash olib bormoqda. Uning fikricha, amaldorlar yashil zonalarni ko’paytirish o’rniga, ularni jon-jahti bilan yoqotmoqdalar. Aleksey Popov — kasbi shifokor, lekin ayni paytda u eko-faollik bilan ovora. Bosh qahramon — Moskvada tug’ilgan. U 1967 yilda otasi xizmatida Toshkentga kelgan. Bir muncha vaqt o’tgach, Aleksey oilasi bilan doimiy ravishda Toshkentga ko’chib o’tdi. “Men Toshkentga kelganimda yashillik ko‘p edi, quyoshdan yashirinish mumkin, havo salqinida bemalol yurish imkoni bor edi, sug‘orish tizimi yaxshi ishlagan, toza ariqlar ko‘p edi. Issiqni […]

Батафсил

ФАРҒОНАДА ДАРАХТЛАР “Электр тармоқлари” АЖ ТОМОНИДАН АЁВСИЗ КЕСИЛДИ

Ўзбекистон туман «Қирқкетмон» МФЙ  ҳудудида Ўзбекистон туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан   шамол эсиши натижасида электр симига тегиб,  инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солмоқда дея   кўплаб  сосна, ёнғоқ, тут, тол, гилос, анжир  дарахтлари кесиб ташланган, қолгани ҳам ваҳшийларча каллакланган. Мурожаатчининг хабарига кўра,  “мевали дарахтларнинг ҳосили эса ер билан битта бўлиб ётган. Дарахтлар маҳаллага жазирамада соя бериб, аҳолининг жон сақлашига имкон бераётган дарахтлар эди”, дейди обуначимиз. Қизиқ. Бир томондан муддатсиз узайтирилган мораторий, бир томонидан Президентимиз жон куйдириб, ўз назоратига олган “Яшил макон” […]

Батафсил

[:UZ]Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан суҳбат ўтказилди[:]

[:UZ]www.ekolog.uz сайти асосчиси ва сайтнинг фаол ходимлари Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабулида бўлишди. Элчи билан суҳбатда Нега экология масаласи муҳим? Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудида таъсири, Ўзбекистон 2030 йилгача муқобил энергия бўйича қўйган мақсадларига эриша оладими ва Ўзбекистондаги сув муаммоси қандай ҳал этилиши керак каби саволларга жавоб олинди.   Яқин кунларда элчи жаноблари билан бўлиб ўтган суҳбатнинг видеосини фақатгина www.ekolog.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. Бизни кузатишда давом этинг.[:]

Батафсил

[:UZ]Чиқиндисиз дунёда яшаш учун нима қилиш керак?[:]

[:UZ]  Дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда. Аммо халқимизга бу қизиқ эмас. Уларни қайсидир хонанда ҳаёти, шахсий муносабатлари кўпроқ қизиқтиради… Лекин бизни хонандаларнинг шахсий ҳаёти эмас, балки хонадонимиздан, иш жойимиздан, ўқиш ва дам олиш масканларимиздан чиқаётган маиший чиқиндилар қаерга кетаётганлиги кўпроқ ташвишлантирди. Орангизда маиший чиқиндилар нима ва улар қаерга кетади, деб савол берувчилар албатта топилади. Одамларнинг ҳар кунлик фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат […]

Батафсил

[:UZ]Бизни ким эшитади?[:]

[:UZ]Сайтимизга бир нечта вилоятлардаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва инспекторларидан кетма-кет бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларни ўқир эканмиз хаёлимиздан “Эски ҳаммом, эски тос” деган фикр ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январьдаги №12-сонли Қарорига илова билан “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. Ушбу Низомнинг 3,4-бобларида бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ экология ва атроф- муҳитни муҳофаза […]

Батафсил

[:UZ]Самарқанддаги тўйда дастурхонга тирик балиқ қўйилди[:]

[:UZ]Актириса, бошловчи, «Браво»чи Шаҳло Зоированинг Instagram’даги Stories’ларида бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдик. Сайтимиз кузатувчиларининг бизга хабар беришича актириса хизмат пайтида дастурхонга яна ичимлик ичиладиган идишларга тирик балиқлар солинганини кўз – кўз қилиб Stories’лар қўйган. Биздаги маълумотларга кўра ушбу ҳолат Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган. Аммо тасдиқланган маълумот эмас. Айтмаса, ким билар, очмаса, ким кўрар деганларидек фуқароларимиз Бухоро вилоятидаги ҳолатдан хулоса чиқаришмаган кўринади. Нега бундай исрофгарчиликларга йўл қўяётганлар жаримага тортилмаяптилар? Халқимизда ажойиб бир мақол бор. “Тўқликда очликни ўйла, Бойиганда — муҳтожликни”. Ўзингиз бир […]

Батафсил

[:UZ]Уларнинг қотили кимлар?[:]

[:UZ] Сайтимизга Фарғона вилоятида, Жиззах вилоятларида уйсиз ҳайвонлар отиб, заҳарлаб ўлдириб кетилаётгани ҳақида бир нечта эътирозли мурожаатларни эълон қилдик. Бу мурожаатларда Экология бошқармаларидан ушбу шафқатсиз ҳолатларни бартараф қилишда амалий ёрдам сўраб, расмий муносабатлар кутган эдик, аммо Экология бошқармалари бу масала Экология ташкилотига тегишли бўлмаганлиги учун норозилик билдиришди. Тўғри уйсиз ҳайвонлар билан шаҳар (туман), вилоят ҳокимликларига қарашли Ободонлаштириш бошқармалари масъул. Аммо ушбу тизим ходимлари етарли тушунчага эмасликлари учун Экология бошқармаларидан амалий ёрдам кутган эдик. Майли бу масаланинг ечимини топиб, бунга бир кунмас бир […]

Батафсил

SOS!!! Қуш  бозорлари, ижтимоий тармоқларда  саъваларнинг савдоси авжида

Саъвалар чумчуқдек келади-ю, лекин тана тузилиши ундан фарқ қилади.  Тумшуғи сербар қизил йўл билан ўралган. Жиғилдонининг иккала ёнида, оқ ранг устида иккита оч жигар ранг холи бўлиб, тўшининг устки қисмигача тушиб келади. Бошининг тепаси ва орқаси кул рангнамо-қўнғир. Ўзбекистонда саъвалар (бўзбошлар) Чатқол тизмаси, Нурота, Туркистон, Зарафшон Ҳисор тизмалари, Кўхитанг ва Боботоғда  дарахтларнинг энг юқори шохига саватча шаклида уя қуради. 4—6 тагача бўлган полапонларини ота-онаси хашаротлар бериб боқишади. Саъвалар зарарли хашаротларни, айниқса шира (ўсимлик бити)ларни қириб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Бу […]

Батафсил

СУРХОНДАРЁДА ЎЛДИРИЛГАН СИРТЛОН ЎЛИМИДА КИМ АЙБДОРЛИГИ ҲАҚИДА ОХИРГИ ХУЛОСАНИ ЭКО ҚЎМИТА  БЕРАДИ

Каналимизда Сурхондарёда ўлдирилган сиртлон ҳақида хабар берган эдик. Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Узун туман инспекцияси ва туман ИИБ томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб боришган. Ўрганиш жараёнида Қизил китобга киритилган ҳайвон дўлтани фото суратдаги  фуқаролар томонидан ов қилиш ёки бошқа мақсадларда ўлдирмаганлиги аниқланибди.  Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра туман ИИБсининг хулосасига кўра: “Узун тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи фуқаро П. Очилдиев овчилик қуроллари йўқлиги ва овчилик уюшмасига аъзо эмаслиги […]

Батафсил

ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАЛАРИ ТОМОНИДАН ИТЛАР ЎЛДИРИЛМОҚДА

Телеграмдаги “Жиззахликлар” расмий телеграм каналида «Дайди итларга ким чора кўради? » сарлавҳаси остидаги мурожаат эълон қилинган. Мурожаатда «Олмазор” МФЙ да дайди итлар кўпайиб кетган, бир ёки икки та бўлса ҳам тушуниш мумкин ўнталаб итлар дайдиб юрибди кимдир чора кўрадими?» деб эътирозлар билдирилган. Ушбу ҳолатдан кейин 8-август куни тонги 05:00 да дайди итлар Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов биригадаси» томонидан Олмазор МФЙ ҳудудидаги 7 та уйсиз, оч, меҳрга зор итлар ваҳшийларча отиб ўлдирилган. Бугунги кунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “ Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз […]

Батафсил

Қаршида дарахтлар кесилмоқда

Обуначимиздан оғриқли мавзуда хат келди: “Қарши шаҳар Чақар МФЙ ҳудудидаги Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасида Савдо дўкони ва ҳунармандчилик павилонлари қурилиши оқибатида Мораторийга тушган кўп йиллик дарахтлар ўзбошимчалик билан кесиб ташланди. Бунда айрим ташкилот маъсулларининг қўли борга ўхшайди…….! Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Ж.Хазратовнинг ноқонуний рухсатномаси асосида фуқаро Бердиев Олимжонга Қарши шаҳар Чақар МФЙ ҳудудидаги Насаф ва Қизилмачит кўчалари чорраҳасида Савдо дўкони ва ҳунармандчилик павилонлари ўрнатиш учун 2021 йил 30 апрелда MR-2 сон рухсатнома берилган. Рухсатнома асосида ажратилган ер майдонида […]

Батафсил

Экологик муаммоларга сабаб бўлаётган айрим омиллар тўғрисида

Экология соҳасидаги бугунги муаммоларнинг асосий сабаби нотўғри бошқарув тизимидир. Асосий гап жойлардаги экологларда ҳам, ёки давлат экология қўмитасидаги масъулларда ҳам эмас, фикримча, уларнинг қўллари шундоқ ҳам боғлиқ. Қисқача қилиб, ҳозирча иккитагина сабаб билан буни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Биринчи сабаб. Давлат экология қўмитаси яқин-яқингача расман фақат Олий Мажлиснинг Сенатига бўйсунар эди. 2017 йилнинг апрель ойидан эса, бу тартиб бекор қилиниб, қўмита Вазирлар Маҳкамаси бўйсинувига ўтказилди. Айни вақтда Давлат экология қўмитаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлик қиладиган Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, […]

Батафсил

ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ РУХСАТНОМАСИ БИЛАН ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҚЎНҒИР АЙИҚ РОССИЯЛИК ОВЧИ ТОМОНИДАН ЎЛДИРИЛДИ

Давлат Экология қўмитасида қачонки том маънода атроф-муҳит муҳофазасига жонкуяр бўлган, табиатни асраб-авайлашга ҳиссасини қўшадиган раҳбар келмаса табиатимизга қирон келтирилади. Ўтган йиллари Қашқадарё ва Наманганда аҳоли ва браконьерлар томонидан ўлдирилган айиқлар ҳақида ёзгандик. Фуқаролар айиқни ўзини ҳимоялаш учун, браконьерлар пул учун ўлдирганлиги маълум бўлганди. Аммо Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Қизил китобга киритилган айиқни отишга рухсат берсачи? Дардингни кимга айтасан? Ачинарлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан 2 дона Ўзбекистон […]

Батафсил

БУХОРОДА ҲАЙДОВЧИ АТАЙИН ИТНИ УРИБ КЕТДИ

Видеода кўриб турганингиздек, Бухоро шаҳрида Кобальт В551ОА автомобили ҳайдовчиси йўлга чиққан итни атайин босиб кетди. Бугунги кунда жониворларга меҳр шафқатли бўлиш ҳақида кўп гапирамиз. Аммо бундай ИНСОН деб атаб бўлмайдиган шахслар нега жазосиз қолмоқда. Йўлларда ҳар куни ўнлаб ит ва мушуклар ва бошқа, кўпинча Қизил Китобга кирган жониворларҳам уриб кетилади. Ударга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмайди. Бу эса ҳали қанчалик Аллоҳим жон ато этган жониворларга нисбатан шафқатсиз эканлигимизни кўрсатади. Албатта ҳурматли депутатларимиз бу муаммога ҳам эътиборларини қаратишар. Янги қабул қилинаётган Жиноят […]

Батафсил

Атрофи чиқиндига тўлиб-тошган

​​#Экомуаммо 🇺🇿Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг Янгибозор ҳудуди атрофи чиқиндига тўлиб-тошган. Бозор маъмурияти, Ободонлаштириш бошқармалари ариқлардаги чиқиндиларни йиғиштириб олиш ўрнига уни ёқиб юборишни афзал кўришмоқда. Буни суратдан кўрса ҳам бўлади. Бир пайтлар Қўқон ариқларидан тоза сув оқарди,одамлар эса уни ичишган. Энди эса чиқинди… #Экопроблема 🇷🇺Лотки и арыки около Янгибазара в городе Коканде Ферганской области заполнены мусором. Администрация рынка, Управление благоустройством пошли легким путем, и просто сжигают мусор прямо в лотках. Это можно увидеть и на фото. Когда то в арыках Коканда […]

Батафсил

ТАДБИРКОР ҚУЙИ ЧИРЧИҚДА ЎРМОНЗОРГА ЎТ ҚЎЙДИ

Жуда ҳам дарахтларни йўқ қилишда янгидан янги усулларни ўйлаб топишга устамиз. Қанийди  уларни асраб қолиш, экологик муаммоларни ҳал қилишга ҳам одамларимизнинг мияси шундай ишласа! Ўрмон хўжалиги давлат  қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Қуйи Чирчиқда заҳира ер майдонларидаги 20 гектар ўрмонзорга тадбиркор  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экаман, деб ўт қўйган. Заҳира ер  Ўрмон хўжалиги давлат  қўмитаси тассарруфида бўлган, 2019 йили туман хокимияти балансига  ўтқазилган. Хокимият тадбиркорга (кимлиги аниқланаяпти)  ерни  фойдаланишга берган. Тасаввур қилапясизми у ерда яшаётган қанча ҳашарот, жониворлар, қушлар ҳам зарар […]

Батафсил

“Бульдозер инновацион усули” натижасида яна 2874 та дарахт йўқ қилинган

Биз нега Ватанимизни  ёмон кўрамиз? На ўзимининг соғлиғимиз, на ўсиб келаётган фарзандларимиз ҳаёти, табиатни ўйлаймиз? Фақат бугун, ҳозир ҳамма нарсани йўқ қилиб бўлсада пул ишлаб олиш асосий  МАҚСАДга айланган. Сергилида бульдозер ёрдамида 14 та дарахтларни қулатиб, табиатга 150 млн.зарар етказилгани ҳақида асабийлашган эдик, Қаршида эса 10 гектар майдонда кичик ишлаб чиқариш ҳудудини қуриш учун биратўла 2874 та дарахтдан воз кечиб қўя қолишди.  Улар ҳам янги “инновацион усул” дан фойдаланиб, дарахтларни бульдозер ёрдамида “тинчитишган”. Давлат экология қўмитасининг хабарига кўра, қурувчиларда дарахтларни […]

Батафсил

ҚИШЛОВГА КЕЛГАН ҚУШЛАРГА ТЕГИНМАНГ

Кеча каналимизда  Роҳат кўли ҳудуди атрофида яшовчи аҳолидан кўл ҳамда Чирчиқ дарёси қирғоқларида сувда сузувчи қушларнинг ёппасига учиб келгани, ўз навбатида эса милтиқ кўтарган бир нечта овчиларнинг аҳоли яшаш жойларидан 150-200 метр ҳамда йўлдан 100-150 метр узоқликда бўлган жойларда ов қилаётганликлари тўғрисида хабар жойлаштирилди. Давлат экология қўмитаси инспекторлари ов қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳолатни ўрганиш учун жойга чиқдилар Ўзбекистон Республикасининг  8 июль 2020  йилдаги  №627  “Ов ва ов хўжалиги ҳақидаги»  қонунга кўра   ўрдаклар, ғозлар учун ов 1 […]

Батафсил

Ўзбекистонда дайди жониворларни заҳарлаш давом этмоқда. Бу сафар Зарафшонда мушук ва итлар заҳарлаб ўлдирилди

Зарафшон шаҳрида мушук ва итларнинг заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида каналимизга мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, заҳарланган ҳайвонлар беш дақиқада ҳалок бўлишмоқда. «Бир гуруҳ фуқаролар Ички ишлар вазирлигига фото, видео каби далиллар билан мурожаат қилди. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ», — деб ёзган исми ошкор этилишини истамаган мурожаатчи. Жониворларга нисбатан шафқатсизликдан норози бўлган  аҳоли https://teznews.uz сайтига ҳам мурожаат қилишган. Хатда айтилишича, Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда шаҳарда мушук ва итлар заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида тарқалган […]

Батафсил

Дарахтсиз экологияни ҳамда инсон саломатлигини асраб бўладими?

А.А. Хоназаровнинг “Ўрмоншунослик” китобида, 1 гектар япроқ баргли ўрмонзорлар бир кеча-кундузда 2-3 кг, игна баргли дарахтлар эса 5 кг, арчазорлар эса 30 килограмгача фитонцидлар ажратади. 1 гектар яшил ўрмонзорлар  бир соатда ажратган кислород 200 кишининг нафас олишини  таъминлаши айтилган. Дарахтлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисини чангдан, заҳарли  газлардан, транспорт воситалари шовқинларидан сақлаб,  шифобахш озон моддаси  пайдо бўлишига  ёрдам бериб,  фитонцид моддаларини ажратиб, инсон саломатлиги учун хавфли бўлган ҳар хил зарарли  микробларнинг нобуд бўлишини таъминлайди. Тошкент шаҳар, Яккасарой туман, Кичик халқа йўли […]

Батафсил

Нега Бухорода одамларнинг дарахтларга меҳри йўқ

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг телеграм каналида 5-август куни ўтказилган Экологик рейд тадбири давомида, Жондор туман “Луқмон” маҳалла фуқаролар йиғини Лоло қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Б томонидан, ҳудуддан оқиб ўтувчи ариқ ёқасидан манзарали бўлган дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз кесаётганлиги аниқланиб, Эколгия ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонунбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79 моддаси 1 қисми билан 1115 000 сўм жарима ҳамда табииатга етказилган зарар 14885 500 сўм ҳисобланишига сабаб бўлганли тўғрисида маълмуот берилган. Бухорода бундай ҳолатлар қачонгача давом […]

Батафсил

Данғара туманида фермерлар экинларни сўғоришда канализация сувидан фойдаланишмоқда, бундан аҳоли ўртасида касаллик кўпаймоқда

https://t.me/ekologuz  каналимизга Фарғона вилояти Данғара туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда айтилишича,  Данғара тумани   қишлоғи аҳолиси мана бир ойдирки атрофга таралаётган сассиқ ҳиддан нафас олишга мажбурлар. Сабаби Қўқон -Дангара марказидан  Қўқон оқава сувни қайта ишлаш марказига тозаланиш учун юбориладиган канализация сувини  йўлда фермерлар  ўз далаларини суғориш учун фойдаланишмоқда.   Йўлда фермерлар  зовурнинг ифлос сувидан фойдаланмасликари учун назоратчилар қўйилган бўлсада, буни фермерлар тунда амалга оширишаётганини мурожаатчи  кўрсатиб ўтган. Қизилмушт МФЙ ҳудудидаги Тегирмонбоши қишлоғидан оқиб ўтаётган канализация  сувиннинг ёзнинг иссиқ кунида парланиши ва боша […]

Батафсил

НАВОИЙЛИКЛАР ЗАҲАРЛИ ҲАВОДАН НАФАС ОЛИШМОҚДА.МУАММО ҲАНУЗ БАРТАРАФ ЭТИЛГАНИ ЙЎҚ

Навоий шаҳрининг аҳолиси кўп йиллардан буён шаҳар ҳудудида жойлашган кимёвий корхоналар дастидан заҳарланган ҳаводан нафас олиб келишмоқда. Муаммонинг бартараф этилмай, тобора долзарблашаётгани каналимизга келиб тушаётган мажбуриятлардан ҳам билса бўлади: “Ассалому алайкум, мен Навоий вилояти Навоий шаҳар фуқарораси Хайитов Шерзодман. Навоий шаҳрида “Навоий Азот” АЖ ишлаб чиқариш заводи бор. Ушбу заводдан ҳар куни сариқ заҳарли тутун чиқади. Нафас олиш қийин, чунки шаҳарни  сассиқ нафасни буғувчи тутун қамраб олган. Фарзандларимиз, ўзимиз бундан азият чекмоқдамиз. Қачон тоза ҳаводан нафас оламиз?” Мазкур масала юзасидан […]

Батафсил

Озон қатламининг eмирилиши — инсоният ҳаётига таҳдидми?

Эътибор бераётган бўлсангиз, ижтимоий тармоқлар, телевидение ҳамда радио орқали берилаётган хабарларда озон қатламининг бора — бора емирилиб бораётгани ҳамда қуёшдан бевосита тушаётган ультрабинафша нурлари инсоният саломатлиги учун улкан тахдид солаётганлиги ҳақида маълум қилиб борилмоқда.  Нега айнан шу муаммога эътибор қаратишимиз керак, ҳали ҳал қилиниши, ўрганилиши керак булган глобал муаммолар талайгинаку, деган савол барчада пайдо булиши турган гап. Тўғри, бундан ҳам салбий глобал муаммолар кўп. Аммо, инсоният учун энг биринчида соғлом турмуш тарзи муҳим эмасми?! Бугунги кунда аввалги даврларга нисбатан инсонларда […]

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДА АТРОФ-МУҲИТНИ  КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?

5 июнь-  Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Айнан шу куни бутун дунёда жониворларни  ҳимоялаш  билан шуғулланадиган  ташкилотларга ҳомийлар ёрдам қўлини чўзиб, жамоатчилик вакиллари, аҳоли уйсиз ҳайвонлар учун бошпаналарга ташриф буюриб, уларга ҳам моддий ҳам амалий кўмак беришади. Бевосита табиатни асраш учун тадбирлар, акциялар, экологик дарслар ўтказилади. Чунки экология бугун инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ соҳа, фандир. Экология ёмонлашса инсон саломатлигига, атроф-муҳитга жиддий путур етади, барча  тирик жонзотларнинг ҳаёти  хавф остида қолади. Ўзбекистонда буни ҳали  охиригача тушуниб етилгани йўқ, айниқса аҳоли […]

Батафсил

Ватанни севасиз, ростми шу?!

Баъзида жамиятдаги камчиликлар, муаммолар тўғрисида соатлаб бонг урамиз, қайта қайта илму-маърифат,  маданият, она ватанга муҳаббат  ҳақида сўзлаймиз. Аммо гоҳида  айтган сўзларимизга зид бўлган ҳолатда иш тутамиз. Ватанни севиш, ардоқлаш ҳақида гапирамизу  бироқ унинг йўлларига,  ҳиёбанлари,  атроф – муҳити еру – суви жамики, бизга гўзаллик  бахш этиб турган  табиатига  ўз ҳатти ҳаракатларимиз орқали озор етказамиз. Ватанпарварлик, она юртга муҳаббат тилда айтиладиган,  мадҳ этиладиган сўзлар эмас, балки унга бўлган муносабатимиздир. Бу муносабатни эса унинг шарафига айтилган дил исхорларию алёрлар билан ифода этиб […]

Батафсил

ФАРҒОНА – “Дарахт кесган муҳандис жазоланди, аммо унга буйруқ берган раҳбарлар сувдан қуруқ чиқди”

ЁЗЁВОН 6 апрель куни туман марказида гуркираб ўсиб турган азим чинорлар ҳеч беаёв кесиб юборилди. Дарахт кесиш туманда одатий ҳолга айланган. 2 йил аввал туман марказидаги 25 туп қимматбаҳо арча дарахти шафқатсизларча кесилган. Карантин режими жорий этилган кунлари чинорларни кесиш кимга, нимага керак бўлиб қолди? Маълум бўлишича, чинорлар туман ободонлаштириш бошқармаси муҳандиси томонидан туман ҳокими ва бошқарма бошлиқларининг оғзаки кўрсатмаларига кўра кесилган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораси мутасаддиси муҳандисга 2 230 000 сўм маъмурий жарима ва 24 530 000 […]

Батафсил