17 апрелда дунё мамлакатлари “Қийноқларсиз цирк — ҳайвонларсиз йирк” акциясига қўшилди. Ўзбекистончи?

Циркда ҳайвонларни ҳаммани лол қолдирадиган машқларни бажартириш учун уларни қийнаб, уриб, қўрқитиб ўргатишади. Машқ қанчалик қийин бўлса, жониворлар шунча калтак ейишади. Одамга ташланмаслик учун кўпгина йиртқич ҳайвонларнинг тишлари ва тирнолари суғуриб олинади. Деярли ҳамма ҳайвон ўргатувчилар электр токдан фойдаланган ҳолда ҳайвонларни қийнашади. Ҳайвон ўргатувчилар яхши гап, меҳр бериб ҳайвонларни ўргатамиз дейишларига ишонманг!. Шу сабабли  кўпгина мамлакатлар, Германия, Швеция, Британия, Япония ва ҳоказоларда цирклар ҳайвонлардан воз кечмоқда.  Ҳайвонларни қийнашларини олдини олишнинг ягона йўли циркка бормаслик. СИЗ ЦИРК, ДЕЛЬФИНАРИЙ, ҲАЙВОНОТ БОҒИГА БОРИБ, […]

Батафсил

Ҳайдовчи темир машинасига ачинади, аммо тирик жонга ачинмайди

​​#Экомуаммо 🇺🇿Фарғона вилояти Бешариқ тумани. Йўл четида чалажон ит ётибди. Уни машина уриб кетган. Одамлар бефарқ унинг олдидан ўтиб кетишмоқда. Нега бизда жониворларни уриб кетган ҳайдовчилар жазога тортилмайди? Ҳурматли экодепутатлар, Экопартия вакиллари мазкур муаммога эътибор қаратиш вақти келмадими? Жониворларнинг ҳам жони бор! Ҳайдовчи темир машинасига ачинади, аммо тирик жонга ачинмайди. Уларни жавобгарликка тортиш вақти келди! Йўллардаги бу ваҳшийликни тўхтатиш вақти келди! #Экопроблема 🇷🇺Ферганская долина ,Бешарыкский район На обочине лежит собака, ее сбила машина. Люди равнодушно проходят мимо. Почему у нас […]

Батафсил

Фарер оролларида қора дельфинларни бундай ўлдиришларини билармидингиз?

Кўнгилни ғаш қилувчи бу расмлардаги воқеликлар эътиборингизни тортдими? Унда, бизни ўқинг, қуйида батафсил. Ушбу суратлар Даниянинг мухтор вилояти ҳисобланган Фарер оролидаги доимий бўладиган дельфин овидан олинган кадрлар. Келинг, ҳаммасини бир бошидан бошлаймиз. Демак, оролда ҳар йили минглаб дельфинлар ўлдирилади, сув қизил қонга бўялади. Жон талашаётган дельфинлар чинқириғи бир неча километрларгача етади. Сув қизил тусга киради Орол аҳолиси бир йилда бир неча бор уюштирадиган бу овда кўп одам кучига муҳтожлик бўлганлиги учун уни уюштиришдан олдин ҳаттоки медиа орқали хабар қилинади. Йиғилганларнинг […]

Батафсил

«Навстречу новым возможностям: Зелёное восстановление Узбекистана после пандемии коронавируса COVID-19»

в Ташкенте состоялся международный онлайн-форум «Навстречу новым возможностям: Зелёное восстановление Узбекистана после пандемии коронавируса COVID-19». Перед форумом стояла основная задача — определить пути, с помощью которых Правительство Республики Узбекистан, бизнес, гражданское общество и международные организации могут объединиться, пересмотреть существующую политику и предлагаемые инициативы и выработать на их основе механизмы по переходу к зеленой экономике. Онлайн форум был организован Программой развития ООН (ПРООН) и Правительством Республики Узбекистан, в частности Министерством экономического развития и сокращения бедности, Центром гидрометеорологической службы при Кабинете Министров […]

Батафсил

“Ижобий натижаларга эришаётган ходим нега лавозимдан бўшатилди? Ишчиларнинг йўл ва овқат пули нега бекор қилинди?”

“Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Бунёд Абдуллаев Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Лондондаги “Edgware” академиясини тугатган. Мутахассислиги халқаро журналист. 2013 йилда интернет фестивалда  ва 2014 йилда “Олтин қалам” халқаро танловида ғолиб бўлган. У 2020 йилда экология қўмитасида фаолият бошлагач, қисқа муддатда соҳа бўйича кўзга кўринарли ишларни амалга оширди. Айниқса, ижтимоий тармоқда фаоллашиб, экологияга оид муаммолар жойида ҳал қилина бошлади, ОАВда сифатли тарғибот олиб борилди. Нафақат республикамизда, […]

Батафсил

“Бульдозер инновацион усули” натижасида яна 2874 та дарахт йўқ қилинган

Биз нега Ватанимизни  ёмон кўрамиз? На ўзимининг соғлиғимиз, на ўсиб келаётган фарзандларимиз ҳаёти, табиатни ўйлаймиз? Фақат бугун, ҳозир ҳамма нарсани йўқ қилиб бўлсада пул ишлаб олиш асосий  МАҚСАДга айланган. Сергилида бульдозер ёрдамида 14 та дарахтларни қулатиб, табиатга 150 млн.зарар етказилгани ҳақида асабийлашган эдик, Қаршида эса 10 гектар майдонда кичик ишлаб чиқариш ҳудудини қуриш учун биратўла 2874 та дарахтдан воз кечиб қўя қолишди.  Улар ҳам янги “инновацион усул” дан фойдаланиб, дарахтларни бульдозер ёрдамида “тинчитишган”. Давлат экология қўмитасининг хабарига кўра, қурувчиларда дарахтларни […]

Батафсил

Даҳшатли тажриба

Инсоният тарихидаги энг қўрқинчли тажрибалардан бири собиқ Иттифоқ жаррохи Владимир Демихов томонидан 1954 йилда амалга оширилган. У Овчарка итнинг танасига  кучукчани бир оёғи билан улаган.  Иккита ит боши доимо бир бири билан урушган, овчарка устидаги ит боласини  йиқитишга ҳаракат  қилган. Кичик итнинг калласи эса бунга жавобан овчаркани тишлаган. Бечора итлар атиги  6 кун яшашган. Демихов эса 15 йил давомида ҳайвонлар  устидан яна 19 та ана шундай  даҳшатли  тажрибаларни ўтказган. Тажриба қурбонига айланган жониворларнинг бири  энг узоғи билан 1 ой яшаган, […]

Батафсил

НАВОИ  ҲАЙВОНОТ БОҒИДА ЖОНИВОРЛАР АЗОБ ЧЕКМОҚДАМИ?

Телеграм каналимизга Навои шаҳар ҳайвонот боғидаги қушлар ва жониворлар тор қафасларда ва абгор ҳолатда сақланаётгани, ҳайвонот боғидаги ягона айиқ эса ўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Аниқлашимизча, Ҳайвонот боғи тадбиркор Соҳиба Барноевага тегишли. Улар билан боғланганимизда, тадбиркор  ҳайвонларнинг аксарият қисми ҳовлига иссиқ жойга кўчирилганлиги, айиқ тириклигини, туяқуш Хатирчи ҳайвонот боғига шартнома асосида берганлигини айтди. Ҳайвонот боғида эса бир нечта йиртқич қушлар, шер ва бўри қолганлигини,  айиқ ўлмаган бўлиб, уни Хатирчи туманидаги шахсий ҳайвонот боғига шартнома  асосида берганлигини билдирди. Аммо ҳайвонларнинг тақдиридан […]

Батафсил

“КАЛАМУШ ҚИЗ” АСЛИДА БОРМИ?

Интернетда онаси канализацияга чақалоқлигида канализацияга ташлаб. 17 йил каламушлар билан яшаган қиз ҳақида суратлар бот-бот пайдо бўлади. Унинг изоҳида айтилишича, қизни каламушлар асраб олишган ва катта қилишган. Албатта олимлар томонидан каламушлар кўпгина жониворлар сингари бегона каламушларнинг болаларини асраб олиб, катта қилишлари ҳақида фактлар мавжуд. Мазкур топилмани эса интернет фойдаланувчилари “ХХ1 аср мауглиси” деб аташган. Яна бир интернет хабарда эса ушбу қизалоқ Муқаддас Қуронни йиртиб, топтагани учун Аллоҳ ўша заҳоти уни каламушга айлантириб қўйган. Аслида эса мазкур сурат франциялик хайкалтарош Патриция […]

Батафсил

ЖОНИВОРЛАРНИ УРИБ ЮБОРГАН ҲАЙДОВЧИЛАР НЕГА ЖАРИМАГА ТОРТИЛМАЙДИ?

Сўнгги пайтлари юртимизда  ҳайдовчилар томонидан жониворларни машинада уриб юбориш ҳолатлари кўпаймоқда. Ҳайвон ва қушлар нобуд бўлиб,  чалажон бўлиб қолганларга эса ҳаттоки  инсонийлик юзасидан ёрдам ҳам кўрсатилмайди. Масалан, ўтган ҳафта Қуйлуқ -1 да  итни уриб юборишган, чалажон кучукка утган кетган сув, нон бериб туришган. Кечагина ekologuz телеграм канали  обуначиларидан бири:  “Олий Мажлис биноси ёнида анчадан буён пойтахтда йўқ бўлиб кетган олмахонни машина  уриб юборди. Ҳеч бўлмаса жасадини четга олай деб тўхтадим, карнтин пайтида яна пайдо бўлишибди. Афсус, уриб юбориб, хаттоки тўхтамади […]

Батафсил

Хонадонимиз кўзмунчоғи

Дунё миқёсида кечаётган Covid-19 пандемияси туфайли эълон қилинган карантин даври кўпчилик учун оғир кечаётгани сир эмас. Чунки аҳолининг маълум қисми ишсиз қолди. Бу эса давлат сиёсатига ҳам, жамият ҳаётига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Лекин мақола бу ҳақда эмас. Карантин даврида уй ҳайвонларининг аянчли аҳволга тушиб қолгани ҳақида ёзмоқчиман. Баъзи одамлар ит ёки мушукларини боқа олмаётганликлари сабабли кўчага ташлаб кетиш холлари кўпайди. Буни кўча-кўйда дайдиб юрган итлар ва мушуклар галасини кўрганимиздан билиш мумкин. Тўғри, иқтисодий танг аҳволга тушиб қолган бир […]

Батафсил

АЭРОПОРТ ҲУДУДИДА ЖОНИВОРЛАР ЎЛДИРИЛАДИМИ?

Каналимиз обуначисидан  Тошкент шаҳрида жойлашган  аэропорт ҳудудида мунтазам равишда  ҳайвонларни отиш кузатилаётгани ҳақида ташвишли хабар келди.  Ҳайвонларни  аэропортнинг қўриқлаш хизмати амалга оширмоқда. Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли   УАЗ 469 рақамли  машинада жорий йилнинг 20 март, 15 июнь кунлари  ит, мушук, қушларни отишганини хабар беришди. 2018 йили Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти  Миллий авиакомпанияга хат билан чиқиб,  самолетларнинг учиб қўнишига  халақит бермаслиги учун жониворларни олиб кетишга тайёр эканлигини билдиришган. МАК маъмурияти бунга рози бўлган бўлсада, ҳануз ваҳшиёна хатти-ҳаракатлар давом этмоқда. Мазкур ваҳшийликни тўхтатиш […]

Батафсил

Германия фуқаролари Самарқандда ҳайвонларга қилинган шафқатсизликдан норози бўлиб, Шавкат Мирзиёевга очиқ хат йўллашди

Германия фуқаролари Самарқандда ҳайвонларга қилинган шафқатсизликдан норози бўлиб,  Шавкат Мирзиёевга очиқ хат ёзишди  NUZ.UZ сайти мактубни ўзгаришларсиз чоп этган. “Ҳурматли жаноб Президент,  мен ва турмуш ўртоғим Оливер Лоибе  — Германия фуқаролари, мана уч йилдан бери Самарқандда бўлдик. Мен турмуш ўртоғим оила аъзоси сифатида Германия Ташқи ишлар вазирлиги номидан  Zfa (чет эллик таълимнинг марказий идораси) ташкилотидан немис тили ўқитувчисиман.  Биз, шубҳасиз, Ўзбекистондай меҳмондўст ва бой анъаналарга эга мамлакатда ишлаш имконияти яратилгани учун Ўзбекистон ҳукуматидан жуда миннатдормиз. Биз Самарқандда яхши кутиб олишди ва […]

Батафсил

Экологик муаммолар ва уларни ҳал этишда журналистиканинг ўрни

Инсон фаолияти таъсирида биосферанинг ўзгариши жуда тезлик билан бормоқда. Инсониятнинг табиий жараёнларга ана шундай таъсирда ёки муносабатда бўлиши натижасида ХХ аср ўрталарида экологик муаммолар жуда авж олиб кетди. Экологик муаммо деганда инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ. Инсон цивилизациясининг ривожланиши ва унинг табиат бағрига тобора чуқурроқ кириб бориши оқибатида аҳвол тубдан ўзгарди. Бугунги кунда ибтидоий соф табиат ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Чунки ер юзидаги ўрмонлар қирқилди, катта – катта ҳудудлар деҳқончилик қилиш мақсадида ўзлаштирилди, дорилар билан ўғитланди, ҳар хил чиқинди […]

Батафсил

         “Ётиб еганга тоғ ҳам чидамас… “

Коррупция ҳақида ўрганиш жараёнида “экологик коррупция” деган атамага дуч келдик. Табиийки,экологик коррупция қандай бўлиши мумкин,деган савол туғилади. Ўрганишларимиз шуни тасдиқладики, экология соҳасида ҳам коррупцион ҳолатлар талайгина экан. Келинг бу ҳақида биргаликда фикр алмашамиз. Биз шаҳарларда янги фавворалар ўрнатиш, истироҳат боғларини барпо этиш мақсадида у ердаги дов-дарахтларни кесамиз. Натижада минглаб қушларга макон бўлган, соясида кўплаб йўловчилар дам оладиган, бизни кислород билан таъминлайдиган табиий ўсимликлар завол топади. Уларнинг ўрнига битта ниҳол қадаш-да “муҳтарам” лойиҳачиларга малол келади. Бугунги кунда қаттиқ жисм ҳисобланмиш тоғ […]

Батафсил

ИИББ пойтахт аҳолисини ҳайвонларга нисбатан мурувватли бўлишга чақиради

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мунтазам равишда баъзи ҳамюртларимизнинг мушук ва итларга бўлган ёмон муносабатлари ҳақида хабарлар келиб тушади. Кўпинча бундай ҳолларда профилактика инспекторлари шикоят тушган инсон суҳбат қилишади. Ҳайвонларга шафқатсизлик қилинганлиги факти аниқланса, ўша шахсга жарима солинади. Биз ҳамюртларимизни ҳайвонларга кўрсатилган мурувватни мунатазам равишда ўз мисолларида намойиш этишга чақирамиз. Шу кунларда Тошкентда яшовчи Наргиза А. қуйидаги муаммони баён қилди: Мирзо-Улуғбек туманида у бир нечта кўча мушукларини касал, ҳолдан тойган суратда кўриб қолган. Унинг маълум қилишича, илгари уларга яқин […]

Батафсил

Урушда каптар почтаси  

Урушда радиоалоқадан фойдаланилган бўлсада, каптарлар барибир асосий алоқа оситаси бўлиб хизмат қилишган.  Урушнинг бошларида алоқа 3 км.гача, радиоалоқа эса 5 км.гача тарқалган. Техника тез тез ишдан чиққан.  Шу сабабли каптарлар хабар, буйруқларни етказишда асосий роль ўйнашган. Уруш даврида  қушлар орқали 15000 дан ортиқ “каптарограммалар” етказилган. Каптарларни хаттоки юқоридан туриб душман томонини суратга олишда қўллашган.  Бундан хабар топган фашистлар аҳолидан каптарларни тортиб олиб, зотлилари Германияга жўнатилган, қолганларини йўқ қилишган, снайперларга ҳар қандай учган каптарни отиш буюрилган.  Каптарларни яширган ҳар қандай одам […]

Батафсил

Урушда қатнашган қаҳрамон итлар  

  Иккинчи жаҳаон урушида бизнинг тўрт оёқли дўстларимиз инсонлар билан ёнма ён туриб. Жанг қилишган. Итлар уруш даврида 700 мингдан кўпроқ ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқишган. Жанг майдонига ўқ-дори, озиқ овқат, дориларни етказишда хизмат қилишган Айнан итлар ёрдамида 303 та шаҳарлар минадан тозаланган. Айнан ўргатилган итлар ёрдамида душман танклари портлатилган, бунинг учун уларга мина боғлашган. Итлар танкнинг тагига киргач, мина ва итнинг ўзи ҳам портлаган.  Уруш даврида шу тахлика 300 та душман танки портлатилган. Итларнинг қаҳрамонлиги учун улар ҳам медаль […]

Батафсил

УРУШДА  ҚАТНАШГАН  ОТЛАР

Иккинчи жаҳон урушида нафақат инсонлар, балки жониворлар ҳам қатнашиб, ҳалок бўлишган. Расмий маълумотларга кўра Совет Армияси таркибида 1,9 млн. та от бўлган. Улардан асосан артиллерия техникасини ташишда фойдаланишган.  Битта тупни 6 та от тортган. Озиқ-овқат, дала ошхонасини тортиш отлар зиммасида бўлган. Отлар 1 кунда 100 км.гача  юришган ва улардан айнан энг хавфли ҳудудларда фойдаланишган. Лазаретлар ҳам отлар орқали кўчирилган. Ярадор отларни ҳам жанг майдонида ташлаб кетиш энг катта қўрқоқлик ва мардсизлик ҳисобланган. Ярадор отни госпиталга олиб келиб, уларни операция қилишган. […]

Батафсил

МУШУКЛАР УРУШДА ОДАМЛАРГА ЕГУЛИК ОЛИБ КЕЛИБ, ЎЗЛАРИ ЎЛИШГАН

Мушуклар итлар каби ўрганишга мойил, отлар каби кучли бўлмасада уруш йиллари улар ҳам одамларга қийинчиликни енгишга ёрдам беришган. Улар бомбардировкадан 20 дақиқа олдин безовталаниб, миёвлаб одамларни хавфдан огоҳ этишган Қамал қилинган Ленинградда озиқ-овқат ва машҳур Эрмитажнинг санъат асарларини каламушлардан ҳимоя қилишган. Хаттоки кўчада топган егуликни эгасига олиб келиб, ўзи очликдан ўлган мушукларгача маълум. Совуқда улар болаларни ўз таналари билан иситишган. Хаттоки одамлар уларни очан ўлмаслик учун ейишган. 1943 йили Ленинградда бирорта мушук қолмаган ва ҳамма жойни каламуш босган. Қамал тугаши […]

Батафсил

ВО ВРЕМЯ ВОЙНЫ КОШКИ ПРИНОСИЛИ СВОИМ ХОЗЯЕВАМ ЕДУ, А САМИ УМИРАЛИ ОТ ГОЛОДА

Несмотря на то, что кошки не обладают выносливостью и силой лошадей, обучаемостью собак, они также помогли людям пережить тяжелые годы войны. Благодаря своей чувствительности кошки безошибочно определяли приближение надвигающейся бомбардировки, активно выражали свое беспокойство и, таким образом, предупреждали своих хозяев о приближающейся опасности. Большую роль кошки сыграли в блокадном Ленинграде. Кошки защищали продовольствие и произведения искусства Эрмитажа от посягательств крыс. Известно, что кошки приносили свою добычу хозяевам, а сами умирали от голода. Кошки свои теплом согревали детей. А когда в […]

Батафсил

СОБАКИ -ГЕРОИ ВОЙНЫ

Во время Войны четвероногие друзья внесли свой важный вклад в общую Победу. . Собаки забирали с линии огня раненных (около 700 тысяч раненых было спасено собаками за время войны) и доставляли на поле боя боеприпасы.  Через самое пекло собаки-связисты доставали важные поручения (за годы войны ими было предано более 120 тысяч подобных поручений). В лесах и болотах собаки отыскивали наших раненных солдат и приводили к ним медиков. С помощью четвероногих было разминировано 303 крупных города и населённых пункта. Собаки-истребители танков […]

Батафсил

Бухорода юз берган табиий офат оқибатида йўқотилган ҳосил ўртача 19 721 тонна экани билдирилди

Вилоятдаги 115 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналаридаги 253,5 гектар иссиқхоналар талафот кўрган.  Давлат раҳбари томонидан “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Жумладан: табиий офат натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида етказилган зарарлар; экин майдонларидаги йўқотишлар ва нобудгарчиликларни ўрнини қоплаш; ирригация ва мелиорация тармоқларини тиклаш; нобуд бўлган пахта ва ғалла майдонларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қисқа муддатларда бошқа турдаги […]

Батафсил

ЭКОЛОГИК ПАРТИЯ САҲОВАТ МАРАФОНИГА ҚЎШИЛДИ

Сардоба сув омбори деворининг ёрилиб, юзага келган сув тошқини оқибатида жабр кўрганларга  ёрдам бериш учун  барча ўзбекистонликлар бирлашди. Карантин шароитида ҳар бир вилоятдан жабрланганларга ёрдам учун озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармон ва шахсий гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик  ёрдамлари тинимсиз бормоқда. Ўзбекистон Экологик партияси ҳам бу ташаббусдан четда қолмади. Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий партия ташкилотлари ва фаоллари ҳам ушбу ҳайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда 98 млн сўм миқдордаги зарурий маҳсулотларни етказиб берди. — Ҳалокат юз берган куниёқ Экологик партия Сардоба туманида ёрдам […]

Батафсил

Экологияни асраш бўйича 7 лайфҳак

Тишингизда ҳеч ковак пайдо бўлганми?! Aввал кичик бўлган ковак эътибор берилмаса, катталашиб, чуқурлашиб боради. Сўнг Сизга азоб бера бошлайди. Она табиатимизда ҳам ҳозирга қадар шу жараён давом этмоқда. Бугундан эътиборан ўзимизни шу табиатнинг бир бўлаги эканимизни, агар У хароб бўлса, ҳатто маймунлар ҳам устимиздан кула олмасликларини (чунки ҳайвонот олами ҳам яшил табиат билан тирик) тушунишимиз керак. Биз тежаган ҳар бир томчи сув, ҳар варақ қоғоз, электр энергияси табиат билан дўстликка қўйган қадамимиздир. Aйтишадику, тома-тома кўл бўлур. Барча бирлашса, уммон ҳам […]

Батафсил

Коронавирус – инсонга зарар, табиатга фойда

Катта тезлик билан ривожланиб бораётган, бироз тўхтаб тин олишга-да вақт тополмаётган дунё аҳлини “СOVID-19” ҳаракатдан тўхтатди. Бугун энг йирик шаҳар кўчалари ҳам жим-жит. Ҳеч уйда ўтиролмайдиган баъзи одамларнинг ўз ихтиёрлари билан карантин қоидаларига риоя қилаётганликларини кўрсам, жон ширин-да, деган ўй хаёлимдан ўтади. Шуни ўйлайман-у бир нарса ёдимга тушади: бу дунёда фақат инсонгина жонли мавжудот эмас. Ҳайвонлар, ўсимликлар, бутун табиат биз каби нафас олади, ўзига берилган маълум умрни яшаб ўтади. Аммо инсон зотига уларнинг зарари тегмайди. Биз эса аксинча, ҳар бир […]

Батафсил

Тошкентда “Матиз” ҳайдовчиси 2 та туяни уриб кетди. Туянинг бири ўлган.

Кеча, 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Тошкентда Матиз йўлда юрган туяни уриб учирворди. Туя жойида ўлди” сарлавҳали видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилишича. ушбу видеодаги ҳолат ўрганилган. Ҳодиса эса 2019 йил 11 июнь куни соат 23:45 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи С.К. фуқаро Д.Л.га тегишли “Matiz” русумли транспорт воситасини тегишли меъёрий ҳужжатларсиз Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида Олтинтопган кўчаси бўйлаб, Бектемир шоҳ кўчаси томонга бошқариб кетаётиб, унга нисбатан қарама-қарши юриб келаётган она туяни уриб юборган. Ҳайдовчи автомобилни тўхтатмагани оқибатида […]

Батафсил