Ўзбекистонда ноёб қушлар қандай муҳофаза қилинади?

Қушлар барча қитъаларда яшайди ва бутун дунёни айланиб ҳаёт кечирадиган жонзотлардир. Улар озиқ-овқат учун яроқли ӯсимликлар ва ҳайвонлар бор жойда яшайдилар: ӯрмонларда, тоғларда, ӯтлоқлар ва ботқоқларда, даштларда, тундраларда ва чӯлларда. Шундай қушлар борки, умрининг кўп қисмини очиқ денгизда ўтказади. Ҳозирги вақтда дунё фаунасида 9000 дан ортиқ қуш турлари маълум. Улар энг хилма-хилдир тропик ӯрмонлар ва ичида оғир шароитлар Арктика ва Антарктикада қушларнинг бир нечта турлари мавжуд, аммо улар жуда кӯп сонли кўринишлар билан ифодаланади. Қушларнинг табиатдаги роли уларнинг фаолиятининг хилма-хиллиги […]

Батафсил

“Мушуккент” -қаровсиз ҳайвонларга эътибор намунаси

Ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлган ўсмир келажакда инсонга қарши жиноят содир этишга мойил эканлигини руҳшунослар аллақачон исботлашган.  Фуқаролар бошпанасиз ит ва мушукларга қанчалик меҳрибон бўлишса, ўз фарзандларини бевосита жониворларга нисбатан ғамхўр ва меҳрли этиб тарбиялашса бундай жамиятда шафқатсизликлар ва жиноятлар камроқ бўлишини Т уркия, Грузия, Япония ва бошқа қатор Европа давлатлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.  Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам қаровсиз ҳайвонларга  бевосита  табиатга меҳри баланд бўлган юртдошларимиз томонидан эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳол. Бунинг натижасида  юртдошларимизда ҳам меҳрибонлик, меҳр-оқибат болаликдан тарбияланади ва […]

Батафсил

Унутилмас тўрт кун…. ёхуд қорақалпоқ экоинспекторларининг хавфли фаолияти билан танишув

Қуролланган браконьерларга қуролсиз чиқаётган қаҳрамонлар  (Давоми) Азамат Айдарбеков экоинспекторларнинг браконьерлар билан учрашуви ҳақида  тўхталишни унчалик истамади. Унинг камтарлиги, қўл остидаги инспекторларга ҳар қандай вазиятда ёрдамга ошиқиши, на инсон на ҳайвонни  оғир аҳволда ташлаб  кетмаслигига медиатур давомида гувоҳ  бўлдим.  Биздаги маълумотларга кўра, айнан Азамат Айдарбеков раҳбарлигида ўтган йили Қунғирот туманида 24 май куни «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи директорининг буйруғи билан учта  миилий боғ экоинспектори ва Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспектори текширувга жўнаб кетишади. Соат 13:30 атрофида улар […]

Батафсил

Унутилмас тўрт кун…. ёхуд қорақалпоқ экоинспекторларининг хавфли фаолияти билан танишув

Мен журналист сифатида жуда ҳам кўплаб медиатурларда қатнашганман. Аммо  бу медиатур ўзгача бўлди. Нега дейсизми?   Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Қорақалпоғистон экологияси” газетаси ва  Ekolog.uz газетаси ҳамкорлигида Жанубий Устюрт миллий табиат боғи  ва Судочье -Акпетки буюртма қўриқхоналарига уюштирилган медиатур республикамизнинг ўзига хос табиати,Ўзбекистон Қизил китобига киритилиб, йўқ бўлиб бораётган ноёб жониворларни табиат бағрида кўриш, экоинспекторларнинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги машаққатли меҳнати ва хавфли фаолиятини ҳис қилиш имконини берди. 2022 йил 6 май куни республика ОАВ вакиллари, блогерлар […]

Батафсил

[:ru]Собака, которая не бросила своего убитого хозяина[:UZ]Эгасининг жасади олдидан кета олмаётган ит…[:]

[:ru]Собака, которая не бросила своего убитого хозяина.

В социальных сетях фото стало виральным, под фотографией был длинный комментарий: «Трагическое фото из Бучи (Украина)».[:UZ]Ижтимоий тармоқларда бир фото тарқалди ва унинг остига шундай изоҳ қолдирилди: «Бучадан (Украина) фожиали фотосурат. Вафодор ит отиб кетилган эгасини тарк эта олмаяпти…»[:]

Батафсил

[:UZ]Ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишди[:]

[:UZ]Тошкент шаҳри Миробод тумани Юксалиш маҳалласи ёшлари қушларни асраш борасида хайрли ишларни амалга оширишибди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Она табиат барчамизники. Унинг ҳар бир неъматини кўз қорачиғидек асраб авайлаш борасида ҳар биримиз масъулмиз. Ёшларимизнинг бу каби харли ишларга хайрихоҳлиги бизни хурсанд қилди. Маҳалланинг табиатсевар ёшлари қушлар учун турли хил кўринишда ин ясаб қанотли дўстларга тақдим этишибди. Албатта табиат жониворларига бу каби эътибор республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида маҳалла ёшлари томонидан […]

Батафсил

[:UZ]Ваҳшийликнинг чегараси борми?[:]

[:UZ]Tik-Tok’да @elmurodtolqinov1 номи билан фаолият олиб борувчи фуқаро ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатини намойиш қилувчи материалларидан кўнгилочар ва тижорат мақсадларда фойдаланиб, уларга озор бериб, айримларини бошини танасидан жудо қилиб, мақтаниб келмоқда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ахлоқ ва инсонийлик талабларига зид эканини билмайдиган бу йигитга ўз вақтида чора кўрилишини ва саҳифасидаги ҳайвонларга нисбатан қилинган шафқатсиз видеоларини ўчиртириш лозим. Tik-Tok фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида жойлаштирган сўнгги видеосида ёмғир натижасида қурилишини ишлари тўхтаб қолганини кўрсатган. Видео тасвирда давлат рақами 01F358GB бўлган Москвич автомашинаси борлигини […]

Батафсил

[:ru]В Бухаре свадебные столы начали украшать живыми рыбками[:UZ]Тўйдаги “тирик балиқлар безаги”: турмуш қураётган ёшларни ўлган балиқларнинг уволи тутмайдими?[:]

[:ru]Мы получили очень печальное обращение от подписчика  нашего канала. На свадьбе, которая состоялась 21 января в ресторане «Хавас» города Бухары украшением стола послужили живые, декоративные рыбки положенные в бокалы среди мясных продуктов, расставленных для закусок и напитков  на столах. Наши свадьбы и церемонии не всегда проходят умеренно, на основе лучших традиций и обычаев. Обращение, которое приходит к нам, может подтвердить нашу точку зрения. Наш подписчик пишет: «В свадебном зале 30 столов, в каждом из них по 2 живых рыбок в […]

Батафсил

[:ru]Как относятся  к бездомным животным в США?[:en]Ақшда дайди уй ҳайвонлар муаммоси қандай ечилади?[:]

[:ru]В Америке действует «Закон о стерилизации животных», согласно которому все животные, имеющие хозяев и которым исполнилось 4 месяца, должны пройти хирургическую стерилизацию. Исключение делается лишь для чемпионов, полицейских и поводырей, а также для призёров выставок и животных, используемых заводчиками. В США действует специальная Программа надзора за животными, которая включает в себя ряд компонентов: отлов бездомных животных и организация приютов; стерилизация и получение лицензии на владение животным; просвещение населения; современные методы быстрого поиска потерянного животного; правила выгула собак и идентификационное чипирование; […]

Батафсил

[:UZ]Денгизга йўл[:]

Франция, 1980 йил. 1980 йили Франциядаги Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти укол ёрдамида ухлатиб ўлдирилган 140 та ит жасадини Магни-Cоурс трассасига териб чиқди. Мазкур акцияни эса “Вафодорлик учун ўлим” деб атади. Сиз суратда кўриб турган итларнинг барчасини эгалари таътил пайтида дам олишга кетишда, уларга қараб туриш учун одам тополмай, жониворларни ўлдиришга беришган. Расм денгизга олиб борадиган йўлнинг тимсолига айланди … Вафодорлик ва эгаларига бўлган муҳаббат эвазига хиёнат ва шафқатсизлик. Уларнинг эгалари итларнинг жонидан кўра дам олиш муҳимроқ экан. Фақатгина инсонгина бундай […]

Батафсил

SOS!!! Қуш  бозорлари, ижтимоий тармоқларда  саъваларнинг савдоси авжида

Саъвалар чумчуқдек келади-ю, лекин тана тузилиши ундан фарқ қилади.  Тумшуғи сербар қизил йўл билан ўралган. Жиғилдонининг иккала ёнида, оқ ранг устида иккита оч жигар ранг холи бўлиб, тўшининг устки қисмигача тушиб келади. Бошининг тепаси ва орқаси кул рангнамо-қўнғир. Ўзбекистонда саъвалар (бўзбошлар) Чатқол тизмаси, Нурота, Туркистон, Зарафшон Ҳисор тизмалари, Кўхитанг ва Боботоғда  дарахтларнинг энг юқори шохига саватча шаклида уя қуради. 4—6 тагача бўлган полапонларини ота-онаси хашаротлар бериб боқишади. Саъвалар зарарли хашаротларни, айниқса шира (ўсимлик бити)ларни қириб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Бу […]

Батафсил

USАIDНИНГ 11-ЧИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ САВДО ФОРУМИГА ҚЎШИЛИНГ

4-октябр куни Тошкент вақти билан соат 13:00 дан бошлаб АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) 11-чи йиллик Марказий Осиё Савдо Форумини “Минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш орқали пандемиядан кейинги тикланиш“ мавзусида онлайн тарзда ўтказади. Виртуал форум 2021 йил 8 октябрда якунланади. АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси бошлиғининг ўринбосари Жуди Куо АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган форумни очади. 6 октябр куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Форумнинг «Марказий Осиёда сув хавфсизлиги» сессиясида нутқ сўзлайди. Форумда 80 дан ортиқ машҳур ма’рузачилар орасида ГИЗнинг […]

Батафсил

ИДИШ ЮВИШ ГЕЛЛАРИ СОҒЛИҒИНГИЗ ВА ТАБИАТГА ЗАРАР ЕТКАЗАДИ!

Идиш ювиш геллари қанчалик атроф-муҳитга зарар келтиришини, бундан ташқари одамлар, айниқса болалар соғлиғига путур етказишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Ҳар бир  идиш ювиш воситаларининг таркибида ЮАВ, юзаки актив моддалар мавжуд  бўлиб, гелдаги лимон, олма ва бошқа ҳид берувчи қўшимчалар, гел таркибидаги заҳарли кимёвий моддаларнинг ҳидини яшириш учун қўлланилади.  Шифокор—гастроэнтеролог Максим Черенковнинг огоҳлантиришича, агарда гелда ювилган идишлар камида 30 сония давомида оқиб турган, қайноқ сувда чайилмаса, коса ёхуд тарелка юзасида қолган гель сизнинг ошқозонингизга тушади. Инсон 1 йилда камида 250 грамм, яъни […]

Батафсил

ТОШКЕНТДА ЯНА БИР БОҒ ЙЎҚОЛАДИМИ?

Тошкентдаги яна бир яшил, кўркам ҳудуд йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Гап Ле Гранд Плаза (собиқ “Тата”) меҳмонхонаси яқинидаги парк ҳақида кетяпти. Яқинда у ер қизил-оқ ленталар билан ўралиб, йўловчилар ўтиш жойи бўр билан чизилган эди. Гўёки у ерда нимадир қуриш режалаштирилгандек. Экологияга бефарқ бўлмаган аҳоли яна дарахтларни кесишадими, деган хавотирда. Маълум бўлишича, бу ер участкаси анча вақтдан бери Metropol Park ва Metropol Center компанияларига тегишли экан. Бу ҳақида gazeta.uz сайти маълумот берган.  Metropol Center компанияси раҳбари Севара Aзимова шу […]

Батафсил

Ҳиёбонларни асраб қолайлик!

Маълумки, бу йил ҳам пандемия туфайли ОТМларга кириш имтиҳонлари, очиқ майдонларда, стадионларда ўтказилмоқда. 2021-2022 ўқув йили учун 130дан ортиқ ОТМларга кириш имтиҳонлари асосан марказий стадионлар, олимпия заҳиралари коллежлари майдонларда бўлиб ўтмоқда. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, бу йилги кириш имтиҳонлари учун 1 миллион 237 минг 904 нафар абитурент рўйхатдан ўтган. Ёзнинг ниҳоятда иссиқ шароитида эса фақатгина пойтахтда тест синовлари яшил ҳудудлар, яъни Ботаника ҳамда “Ғалаба” боғларида ўтказилмоқда. Бошқа бирон ҳудудда ОТМларга кириш имтиҳонлари соя-салқин истироҳат боғлари ёки ҳиёбонларда ташкил этилгани […]

Батафсил

НАВОИЙ ҲАЙВОНОТ БОҒИ ЁПИЛДИМИ?

https://t.me/ekologuz обуначилари  ҳайвон ва қушлари Тошкент ҳайвонот боғига кўчирилган Навоий ҳайвонот боғи ҳақида кўп савол беришади. Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра,  Навоий шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи” (“Ferz Umid”МЧЖ) тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилди. Ушбу ҳайвонот боғида 2 (икки) маротаба ўрганиш ишлари ва 1 (бир) маротаба текшириш ишлари олиб борилди. Жумладан: Биринчи ўрганиш; 2020 йилнинг 22 ноябрда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Навоий шаҳар ҳайвонот боғидаги жониворларнинг қафаслари абгор ҳолатда эканлиги тўғрисида”ги мурожаат Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария ва […]

Батафсил

БАҲОРДА ЭКИЛГАН КЎЧАТЛАРНИНГ ҚУРИШИГА КИМ АЙБДОР?

Каналимиз обуначисидан келган мурожаат: “Ассалому алайкум. Экологуз ботидан  Сидарё вилояти Сайхунобод туманидаги Бахт ва Сайхун автойўли ўнг ва чап  бўйига 2021 йилги баҳор мавсумидаги кўчат экиш даврида экилган кўчатлар ҳозирги кунга келиб, бирор марта сув ичмаганлиги, кун жуда иссиқ бўлганлиги сабабли сосна  кўчатлари сувсизликдан қуриб ётибди. Буларга тегишли булган ташкилотлар Йўд қурилиши, Ободонлаштириш, туман Экологияси назоратга олмаган. Ҳар йили экиладиган кўчатлар мана шундай ҳолатга келаверса,  биз қачон табиатимизни асраймиз, неча минг кўчатлар текинга келмаган ахир. Сизлардан илтимосим шу ҳолатга амалий […]

Батафсил

Тоза ҳавони сотиб оламизми?

“Тоза ҳаво-танга даво”. Ҳақиқатан ҳам,  олимлар унинг инсон учун фойдали хусусиятларини аниқлашган. Тоза ҳавода сайр қилиш, барвақт ўлим хавфини камайтиради. Стресс даражаси, қон босими, юрак ритмига ижобий таъсир этади. Энди бир савол туғилади. Борган сари, бу ҳавонинг ўрнини заҳарли моддалар эгаллаб бормаяптимикан. Ўзидан зарарли газлар чиқараётган транспорт воситаларини янада такомиллаштириш вақти етиб  келмадимикан.  Ҳар гал ўлкамизга куз фасли кириши биланоқ дов-дарахтларнинг барглари сарғайиб тўкила бошлайди. Кимдир уларни йиғиб ёқиб юборади, кимдир эса самарали фойдаланади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 тонна қуриган […]

Батафсил

Табиатга ҳаммамиз маъсулмиз

Ҳозирги пайтда фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиб бориши, корхона,завод ва фабрикалар сони кўпайиши атроф-муҳитнинг сезиларли даражада заҳарланишига олиб келмоқда.Кейинги 100 йилда инсоният энергетика бойликларини 1000 баробарга кўпайтирди. Натижада булар табиатга ҳам путур етказмасдан қолмади. Биз бу билан юқорида келтирилган ўзгаришларни қилмаслигимиз керак деган фикрдан йироқмиз. Чунки, табиат билан боғлиқ соҳалар фолиятини янада мустаҳкамлаш, инсонларнинг кундалик турмуш-тарзини яхшилаш, бўш иш ўринлари яратиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.  Табиатга салбий таъсири кам бўлган қурилма ва ускуналардан фойдаланиш, экологик тоза муҳитни […]

Батафсил

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик касбга айландими?

“Қизил китоб”га киритилган Тяньшан қўнғир айиғи отиб ўлдирилиши ва унинг атрофидаги муҳокамалар тиниб улгурмасдан ижтимоий тармоқларда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик, уларни таҳқирлаш, ўлдириб юбориш ҳолатлари бўлаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Тажовузларнинг айримлари ҳайвонларни овлаш ходимлари томонидан дайди, уйсиз ҳайвонларга нисбатан содир этилаётган бўлса, айримлари уйи, эгаси бор ҳайвонларга нисбатан оддий фуқаролар томонидан қилинмоқда. 20 май куни блогер, журналист, жамоатчилик фаоли-Aзиза Қурбонова ўз телеграм каналида “Зак энди кулмайди” сарлавҳаси остида Зак исмли итининг одамлар томонидан урилиб чап кўзи оқиб тушгани, унинг кўзи […]

Батафсил

СУВНИНГ ҚАДРИНИ ФАҚАТ СУВЧИ БИЛАДИМИ?

        Хоразм влоятида бир қанча сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шулардан бири ичимлик ва суғориш учун сувни етказиш муаммосидир. Бу ерда республикамизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сув танқислиги янада кучлироқ сезилади. Вилоятнинг Янгибозор тумани  энг чекка ҳудудларидан бири бўлган туманда сўғориладиган ерлар 23 мингдан зиёддир. 8 та сув истеъмолчилари уюшмаси мавжуд.  Янгибозор тумани дарё бўйида жойлашгани билан Бузқалъа каналини оладиган бўлсак, у энг охирги нуқтасида жойлашган. СИУларнинг аксариятида фаолият  юритиш учун етарли шароит йўқ. Бўзқалъа каналининг узунлиги 40 км. […]

Батафсил

Тишсиз йиртқичлар ёхуд циркнинг сири

Циркда сиз учун энг қизиқ томоша нима? Ҳайвонлар, айниқса, йиртқич ҳайвонлар билан кўрсатиладиган томошалар, тўғрими? Улар буюрилган топшириқларни қандай уддалаётганига, одамларнинг тилини тушунаётганига қойил қоласиз. Биласизми уларга психатроп дорилар берилади, тирноқлари ва тишлари олиб ташланади, вазифалар аъло даражада бажарилиши учун қамчи, электрошок кабилардан кенг фойдаланишади. Фақат бизда эмас бутун дунёда. Бу ҳам етмагандек нафсига қул броконьерлар шарофати билан табиатнинг ноёб жонзотлари фақат тасвирларда қолиш арафасида турибди. Мушук билан ит ҳам қизил китобга киритилиши мумкинлигини ўйлаб кўрганмисиз? Бундай дейишимизни сабаби дайди […]

Батафсил

Чирчиқда дайди ҳайвонларни ушлаш (отловка) ходимлари   болаларнинг кўзи ўнгида итларни уриб ўлдиришди

Чирчиқда дайди ҳайвонларни ушлаш (отловка) ходимлари  3 май куни болаларнинг кўзи ўнгида  4 та итни ушлаб, уларни арматура билан уриб ўлдиришган. Биттасини газ трубасига осиб,  бечора ит  қимирламай қолганича уриб ўлдиришган. Ҳаммаси шу ерда ўйнаб юрган болаларнинг кўз ўнгида содир бўлган Ш у ерда яшаётган фуқаролар аралашганида, ходимлардан бири “қаёққа борсаларинг бораверинглар, суди нгга тупурдим” деб жавоб берган. Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига ариза келиб тушган. Айни пайтда одам деб айтишга тил бормайдиган шахсларга […]

Батафсил

Инициатива Зелёная Центральная Азия – заседание рабочей группы готовит почву для совместного регионального плана действий

Cостоялось первое онлайн-заседание рабочей группы по разработке совместного плана действий в рамках инициативы «Зелёная Центральная Азия». Г-н Шкаде, начальник отдела Федерального министерства иностранных дел Германии, открыл встречу и отметил: «Изменение климата представляет собой растущую глобальную внешнюю угрозу и угрозу безопасности. Борьба с изменением климата требует решительных действий, основанных на надежных научных данных и анализе. Вместе с «Зелёной Центральной Азией» мы надеемся помочь нашим партнерам в Центральной Азии совместно решать общие проблемы в области климата, окружающей среды и безопасности посредством диалога». […]

Батафсил

ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ЖОНИВОРЛАР ТАБИАТ ҚЎЙНИГА ҚЎЙИБ ЮБОРИЛДИ

Тошкент ҳайвонот боғи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат  қўмитаси билан ҳамкорликда бугун табиат қўйнига 10 та катта баклан (балиқчи қуш), 12 та оқ чарлоқ, 100 дона чўл тошбақаси, 10 та шарқий кулвор илон қўйиб юборилди — Тошкент ҳайвонот боғида боқилаётган бакланлар, оқ чарлоқлар ҳамда браконьерлардан тортиб олинган илон ва тошбақаларни табиат қўйнига қўйиб юбордик. Асосий мақсад- жонивор ва қушларнинг табиатда популяциясини сақлашдир. Бу ҳам Тошкент ҳайвонот боғининг вазифаларидан биридир дейди Илҳом Муминов, Тошкент ҳайвонот боғи Сувда сузувчи қушлар […]

Батафсил

17 апрелда дунё мамлакатлари “Қийноқларсиз цирк — ҳайвонларсиз йирк” акциясига қўшилди. Ўзбекистончи?

Циркда ҳайвонларни ҳаммани лол қолдирадиган машқларни бажартириш учун уларни қийнаб, уриб, қўрқитиб ўргатишади. Машқ қанчалик қийин бўлса, жониворлар шунча калтак ейишади. Одамга ташланмаслик учун кўпгина йиртқич ҳайвонларнинг тишлари ва тирнолари суғуриб олинади. Деярли ҳамма ҳайвон ўргатувчилар электр токдан фойдаланган ҳолда ҳайвонларни қийнашади. Ҳайвон ўргатувчилар яхши гап, меҳр бериб ҳайвонларни ўргатамиз дейишларига ишонманг!. Шу сабабли  кўпгина мамлакатлар, Германия, Швеция, Британия, Япония ва ҳоказоларда цирклар ҳайвонлардан воз кечмоқда.  Ҳайвонларни қийнашларини олдини олишнинг ягона йўли циркка бормаслик. СИЗ ЦИРК, ДЕЛЬФИНАРИЙ, ҲАЙВОНОТ БОҒИГА БОРИБ, […]

Батафсил